Фожеа Биковский туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирадиган саноқсиз фермер хўжаликларидан бирида содир бўлди.
Исми айтилмаётган 28 ёшли ўзбек йигити жорий йилнинг март ойида Ўзбекистондан келган ва маҳаллий фермерлардан бирига мардикорликка ёлланган. Ярим йил давомида у 40 мингга яқин пул йиққан ва уйига жўнаб турган.
"Шу кунларда даладан насос мосламаси йўқолиб қолган ва фермер: “Насос пулини тўламасанг, ҳеч қаерга кетмайсан” деб, насосни шу боланинг бўйнига юклаган", дейди Озодлик билан суҳбатда мазкур ҳодиса юзасидан терговни олиб бораётган Волгоград вилояти Тергов қўмитасининг Николаев Тергов бўлими раҳбари Владислав Чернишов.
- Ҳодиса жойи текширилганда бу одам жорий йилнинг 3 мартида биттагина сумкаси билан келгани, топган пулини олиб кетишни режалаштириб тургани аниқланди. Билишимча, уларга иш якунида ойликни жамлаб олиш қулайроқ экан. Шунинг учун пул хўжайинида турган. Насос йўқолганидан кейин фермер "тўлайсан" деб туриб олган, бола кимга додини айтишни билмасдан, 7 сентябр куни яшаётган чайласида ўзини осиб ўлдирган. Криминалистларимиз уни биров ўлдирмаганини аниқлашди. Фожеа жойига бирор тушунтириш хат ёки бошқа нарса топилмагани боис, терговнинг дастлабки тахминига кўра, у ўз ҳаётига ўзи чек қўйган. Тўғриси, одам сифатида мен уни жуда яхши тушуниб турибман, чунки 18 минг сўмлик насос нархи унинг учун жуда катта пул, - дейди тергов раҳбари Владислав Чернишов.
Тергов қўмитаси ходимининг сўзларига кўра, Волгоград туманининг Биковский ва бошқа қўшни туманлари тарвуз, помидор каби полиз экинлари экишга мослашган ва унда асосан Ўзбекистондан келаётган меҳнат муҳожирлар ишламоқда.
Владислав Чернишов ўзбекистонликлар томонидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари айниқса охирги пайтларда кўпайиб бораётганидан хавотир билдирди.
- Ҳозирда мен Биковский туманида иккита ўз жонига қасд қилиш ҳолатлар терговини олиб бораяпман. Бу мени жуда хавотирга солаяпти. Худонинг ўзи билади нима бўлаётганини. Иккаласи ҳам Ўзбекистон фуқаролари, иккаласи ҳам фермердан пулини ололмаганидан кейин ўзини осиб ўлдирган. Биринчи ҳолат бундан 6 кун олдин бўлган. 25 ёшлардаги Хўжаевнинг жасадини Ўзбекистонга қўшни далада ишлаётган қайнотаси олиб кетди. Кечагиси ҳозирча моргда, у бечорада ҳатто қўл телефони ҳам йўқ экан, қариндошлари билан алоқа ҳам йўқ. Маҳаллий ўзбек жамияти вакиллари билан ишлаяпмиз, яқинлари топилса, жасадни уйига жўнатворамиз, - дея маълум қилди тергов бўлими раҳбари Владислав Чернишов.
Терговчининг айтишича, иккала иш юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Терговчига: “Бу жиноятлар учун биров жавоб берадими?” деган саволни ҳам бердик.
- Қонунчилик нуқтаи назаридан ўлим ҳолатигача етказиш муайян фаол ҳаракатларни назарда тутади. “Сен менга 50 минг бераман деб, 18 минг беряпсан” деб, ўзини бориб осиб қўйиш ҳолати юзасидан биз фермерни жавобгарликка торта олмаймиз. Билишимча, улар орасида шунчаки оғзаки келишув бўлган. Ўша ердаги милиция ходимлари мигрантларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари айниқса терим якунланаётганида, кузга яқин кўпайиши кузатилишини айтишди. Бундай ҳолатлар давом этаверса, маҳаллий ўзбек жамияти вакилларини йиғиб, тушунтириш ишларини олиб боришга тўғри келади, - дейди Волгоград вилояти Тергов қўмитасининг Николаев Тергов бўлими бошлиғи Владислав Чернишов.
Наҳот 18 минг рубл ўз жонига қасд қилишга арзигулик пул? Ёки Волгоград далаларида ўзини-ўзи ўлдириш ҳолатлари кўпайиб бораётганининг бошқа сабаблар ҳам бормикин?
Бу савол билан Волгоград вилоятидаги “Ўзбекистонлик ҳамюртлар иттифоқи” жамоатчилик ташкилоти раҳбари Холмаҳмад Комиловга мурожаат қилдик.
- Бунинг асосий сабаби – ўзбекларнинг пулини бермаяпти. Қарзга келишаяпти ўзбеклар. Кейин фермерлар: “Қаерга борсанг, боравер” деган сиёсатни тутиб олган. Ўзбеклар ҳимоясиз! Ўзбек йигитлари, ўзбек хотинлари кўзга кўрингани "старший бўламан", "одам ташийман" деб ,одам савдосига жудаям берилиб кетаяпти. Шу ерда 30-40 таси шу ифлослик билан шуғулланади. Очиғи, бу ерда ўзбекни ҳимоя қиладиган бирорта ташкилот йўқ. Ман ўзим социология фанлари доктори, профессорман, 4 йилдан бери шу муаммо билан шуғулланаман. Ўзбекларнинг ўзи олиб келиб сотади. 15-20 эркак ва яна шунча аёл, асосан, Хоразмдан одам олиб келиб, 2-3 мингга фермерларга сотишади. Энди одамларни енгил машиналарда, Газелларда олиб келиб сотаяпти 7 минг рублга. 35-40 одамни тиқиб, Газелда сиденияларни олиб ташлаб, олиб келиб сотаяпти. Оилалар бузилиб кетаяпти, 1-2 йил қолиб кетганининг хотинлари эрга тегиб кетяпти. Бу проблема жуда ёмон тус олди. Одамлар ҳимоясиз бўлгани учун ўзини осаяпти, - деди Холмаҳмад Комилов.
Жамият раҳбари одам савдоси муаммоси айниқса ўзбекистонликлар орасида кенг тус олганини уларнинг мутлақо ҳуқуқсизлиги билан изоҳлади.
“Бу бечораларда ҳам айб йўқ, бунга сабаб амалдорларнинг бефарқлиги”, дея давом этади Холмаҳмад Комилов.
- Маҳаллий вилоят милиция, миграция бўлимларига мурожаат қилсак, “Улар Ўзбекистон фуқаролари”, дейди. Лекин ўзбекларда иноқлик йўқ ўзи. Пул-пул, одам сот! Хоразм вилояти бошлиғига кириб айтдим шу гапни, Ички ишларга кириб айтдим, СНБсига кириб айтдим. Ишонсангиз агар, бирортаси пашшасини пишт демади, - дейди Волгоград вилоятидаги “Ўзбекистонлик ҳамюртлар иттифоқи” жамоатчилик ташкилоти раҳбари.
Холмаҳмад Комилов Россияга келиб, иш тополмасдан сарсон бўлиб юрган йигитларнинг бир қисми Россия турмаларида, қолгани қулликда қолаётганидан куйинаётганини айтди.
Ўзбек жамияти раҳбарининг Волгоград Миграция хизматига таяниб келтирган рақамларига кўра, Волгоград вилоятида бугунги кунда 40 мингдан зиёд ўзбекистонликлар кун кечирмоқда, жумладан, улардан 8 мингтасига меҳнат қилишга квота берилган. Унинг айтишича, Волгоград ўлкасида 30 мингдан зиёд ўзбек ноқонуний меҳнат қилиб келмоқда.