Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:28

Тожикистон Эрон ҳарбий ëрдамига таянмоқчи


Тожикистон расмийлари¸ ҳозирча¸ Эрон ҳарбийлари ҳужумини даф этиши мумкин ташқи таҳдиднинг айнан қайси давлатдан келаëтганини очиқламадилар.
Тожикистон расмийлари¸ ҳозирча¸ Эрон ҳарбийлари ҳужумини даф этиши мумкин ташқи таҳдиднинг айнан қайси давлатдан келаëтганини очиқламадилар.

“Зарурат пайдо бўлган тақдирда Эрон ҳарбийлари Тожикистон ҳарбийларига икки соат ичида ёрдамга етиб келиши мумкин”¸ деган ишончда душанбедагилар.


Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб 9 сентябр куни Душанбе шаҳрида ўтказилган ҳарбий парадда Эроннинг 150 нафар ҳарбий хизматчиси ҳам иштирок этгани тўғрисида аввал хабар берган эдик.

Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Хайруллоев параддан кейин Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида эронлик ҳарбийларга миннатдорчилик билдирган ва “Зарурат пайдо бўлган тақдирда Эрон ҳарбийлари Тожикистон ҳарбийларига икки соатнинг ичида ёрдамга етиб келиши мумкин”, деган эди.

Хўш, Тожикистон таҳдидни кимдан кутаяпти?

Тожикистон расмийсининг ҳозир эшитганингиз баёноти ниманинг аломати?

Шу ва бошқа саволларни мухбиримиз ўзбекистонлик сиёсатшунос Фарҳод Толиповга берди.

- Менимча, бу Тожикистон хавфсизлигини, мудофаасини ва керак бўлса стратегик келажагини ўзига кўп жиҳатдан - цивилизацион жиҳатдан, миллий жиҳатдан яқин бўлган Эрон билан боғлаëтганининг аломати. Балки бунинг тагида қандайдир ўзига яраша асос, мантиқ бордир. Иккита давлат¸ албатта¸ мустақил, суверен давлат сифатида бир-бири билан қанақа хоҳласа¸ шунақа алоқаларни ўрнатиши мумкин. Шу жумладан¸ стратегик алоқаларни ҳам. Бунга ҳеч қанақа шак-шубҳа йўқ. Аммо биз ўзига хос бир минтақада жойлашган, тарихан маданият, керак бўлса стратегик жиҳатлари билан ўзига хос давлат ҳақида сўз юритаяпмиз. Бу Тожикистон. Шунинг учун ҳам буни фақатгина Эрон билан Тожикистон бир-бири билан алоқа ўрнатаяпти¸ деб чекланишимиз тор ëндашув бўлган бўлади.

Биз Тожикистон деяëтганимизда¸ албатта¸ бу давлатнинг ҳам Марказий Осиëга тегишли эканлигини ҳисобга олишимиз керак¸ барча Марказий Осиë давлатлари ҳақида гап борганда. Бу фақатгина алоҳида олинган мустақил давлатлар эмас¸ балки Марказий Осиëнинг бир қисмидир. Шу нуқтаи назардан¸ Тожикистон ҳам ўзининг хавфсизлигини, мудофаасини ўйлаганда, менинг назаримда, албатта Марказий Осиë ўлчами ҳам бу ерда мавжуд эканлигини ҳисобга олган ҳолда қуриш керак, ўйлаш керак.

Озодлик: Зарурат бўлган тақдирда тожикистонлик ҳарбийларга эронлик ҳарбийлар икки соат ичида ëрдамга етиб келиши мумкин дер экан, ташқаридан Тожикистонга ҳарбий хавф мавжудлигига ишорат қилмоқда. Тожикистон ҳарбий хавфни қаердан, кимдан кутаяпти?

- Буни биз¸ албатта¸ тахминлар қилишимиз мумкин. Лекин бу ўзига хос мураккаб вазият таҳдидлар деган масала. Албатта¸ бутун Марказий Осиë учун бирдек кўринган Афғонистондаги вазият, яъни Афғонистон ҳудудидан таҳдидлар Марказий Осиëга ҳам тарқалаëтганини ҳисобга олсак, бу таҳдидлар ҳам Тожикистонга, ҳам Ўзбекистонга ва Афғонистон билан чегарадош Туркманистонга ҳам бирдек муҳим ва бундай эҳтимолий таҳдидларга албатта тайëр туриш керак ва чоралар кўриш керак.

Озодлик: Унақа таҳдидларга тайëр туриш учун махсус тузилмалар борку. Масалан¸ КХШТ.

- Ҳозиргача Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг жамоа хавфсизлик битими ташкилоти деган ОДКБ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) ўзини бирор-бир тадбирда муайян эҳтимолий таҳдидларга қарши тура оладиган ташкилот сифатида намойиш этганича йўқ. Бу ташкилотда ҳали таҳдидларга нисбатан якдиллик йўқ ва ана шу ОДКБ таркибида тайëргарлик кўришда, эҳтимолий таҳдидларга қарши машқлар ўтказишда ҳам ҳамма ОДКБ аъзолари бирдек иштирок этмаяпти. Шу нуқтаи назардан ҳам¸ улар таҳдидларни ҳар хил кўраяпти, бу таҳдидларга қашри тайëргарликларини ҳам ҳар хил кўраяпти.

Озодлик: Биз биламизки, Тошкент-Душанбе муносабатлари¸ юмшоқроқ айтганда¸ яхши эмас. Душанбе таҳдидни Тошкентдан кўрмаяптими?

- Айнан шундай деб беришингларни истардим ва эътибор беринг демак, Афғонистонни мен айтдим таҳдидлар бор ва унга қарши чоралар кўрилиши керак. Бу тушунарли. Аммо Ўзбекистон билан Тожикистон орасидаги муносабатларда муаммолар борлиги, бироз кескинлик кузатилишини ҳисобга олсак, қанчалик бундай муаммоларни, бундай кескинликни таҳдид сўзи билан ифодалашимиз керак бу жуда катта савол, очиқ савол.

Менинг ўйлашимча, агар Тожикистон Ўзнбекистонни таҳдид манбаи сифатида кўрса ва шуни ҳисобга олиб Эрон билан стратегик алоқаларни қураëтган бўлса, мен айнан тахминлар билан гапираяпман, унда катта хато қилган бўлади. Ўзбекистон ҳам муаммолар борлигини эътироф этган ҳолда, кескинлик бор эканлигини ҳисобга олган ҳолда Тожикистонни хавфсизликка таҳдид манбаи сифатида кўрса, Ўзбекистон ҳам хато қилган бўларди. Ўзбекистон билан Тожикистон орасида таҳдид билан ифодаланувчи муаммолар ҳали йўқ ëки муаммолар шу даражагача етиб боргани йўқ. Шунинг учун ҳам бир-бирига қарши, бир-бирига нисбатан турлича стратегик иттифоқлар, алоқаларни қурса, қайтараман бир-бирига қарши шундай қилса, албатта¸ бу катта стратегик хато қилган бўларди.
XS
SM
MD
LG