Ўш шаҳар ҳудудий туғруқхонаси бош шифокори Мирза Станбеков 2011 йилда туғруқхонада гўдаклар ўлими кўпайгани борасидаги маълумотларнинг асоссизлигини айтади. Унга кўра, жорий йилда туғруқхона шифокорлари ўтган йилга нисбатан минг аёлни кўпроқ қабул қилган. Шу сабабли ўлган чақалоқларнинг сони кўпайтириб айтилмоқда:
- Ўтган йили 8 ойда мингта тирик туғилган боладан 20 бола ўлган бўлса, бу йилда минг нафар туғилган боладан йигирма учи ўлди. Ўтган йили 8 ойда 2998 хомиладор аёлни қабул қилган бўлсак, бу йил 8 ойда 4 минг аёлни қабул қилдик. Шу сабабли 2-3 бола ўтган йилга нисбатан ортиқча ўлаяпти, - деб тушунтирди Мирза Станбеков.
Унга кўра, гўдакларнинг ўлими асосан оналар соғлиги билан боғлиқдир:
- Болалар ўлимининг биринчи сабаби оналарнинг хомиладорлик пайтида касал бўлиб қолишидир. Кейинги навбатда ой - кунига етмай 500 грамдан бир ярим килограмгача туғилган болалар кўпроқ ўлади. Сабаби уларнинг ўпкаси, юраги ва бошқа аъзолари яхши ривожланмагани учун биз хеч нарса қилолмай қоламиз, -деди Ўш шаҳар ҳудудий туғруқхонаси бош шифокори Мирза Станбеков.
Бироқ мутахасисларга кўра, 4 минг чақалоқдан 88 нафарининг ўлими ҳам оз кўрсаткич эмас. Айрим ота-оналар эса чақалоқларнинг ўлимига туғруқхона шифокорлари айбдор деб ҳисоблашади.
Ўшлик Гулмиранинг айтишича, туғруқхона шифокорларининг бефарқлиги сабабли унинг синглиси фарзандини дунёга келтира олмаяпти:
- Шифокорлар қарамайди. Аёлларни “туғади”, деб ёлғиз ташлаб қўйишар экан, креслога чиқармайди экан. Саломатлиги яхши одамга ҳам озгина ёрдам бериш керак, ёрдам бермаганидан кейин кўп одам ўлади-да. Эрини, қариндош-уруғини палатага киритиб қўйаяпти. Уларни киритиш мумкин эмас-да, врачларнинг ўзи туғдириши керак. Шифокорлар бола чиққанидан кейин киришар экан. Масалан, мени киритиб қўйса, мен туғдиролмайман. - деди Гулмира.
Айни пайтда, ўшликлар орасида гўдакларнинг ўлишига оналарнинг ўзлари сабачи дегувчилар ҳам мавжуд. 60 ёшли Тамара Аманова фикрича, бунга ҳомиладор аёлларнинг ўз саломатлигига эътиборсизлиги сабаб бўлмоқда:
- Витамин етишмаганидан, Хитой маҳсулотларини кўп еганидан аёлларнинг саломатлиги ночорлаяпти. Онага витамин етишмаганидан кейин болада ҳам етишмайди-да. Аёллар камқонлик билан туғишаяпти. Бу албатта болага таъсир қилади-да, - дейди Тамара Аманова.
Сўнгги пайтларда қирғиз матбуотида Ўш туғруқхоналирада чақалоқларнинг ўлими ўтган йилга нисбатан бу йилда 28тага кўпайгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлмоқда.