Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:18

Пахта мавсумидаги зулм ҳеч қачон бу даражага етмаган!


Бу гапни маҳаллий ҳокимлар томонидан пахта мавсумида маъсул қилиб белгиланганларнинг ўзи айтади.

Совет даврида ҳам бунча зулм қилишмаган...

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидан сим қоқиб¸ ўз исми айтилишини истамаган суҳбатдош пахта йиғим-терим кампанияси даврида ҳокимият вакиллари томонидан зўравонликлар бўлаётгани ҳақида сўзлаб берди.

- Бюджет ташкилотларда ишлайдиганларнинг ҳаммасини пахтага отряд бошлиғи қилиб оëқдан боғлаб қўйганда энди. Ўқитувчи, доктор, маҳалла раиси – шунақаларни боғлаб ташлаганда. Энди ўша отряд бошлиқларини йиғилишга чақиришади туман марказига. Илгари селектор йиғилиши бўларди. Эндиликда селектор йиғилишни йўқ қилиб, туманнинг ўзининг ҳоким йиғилиши бўладиган бўлиб қолди. Масалан ҳашарчи, маҳалла ичидаги теримчиларга бизни масъул қилиб қўйганда. Бизга график берган. Графикни бажара олмаса ëки пахтани яхши термаса жазо қўлланилади. Штраф солинади ëки ҳаттоки сўкинишлар. Энди у гапларни бу ерда айтиб бўлмайди. Ҳаттоки уришгача бораяпти.

Озодлик: Масалан¸ сизними кимнидир урдими?

- Мени ургани йўғу, шунақаларни мен ўзим кўзим билан кўриб турибманку. Отряд бошлиқларини ҳаттоки уришгача бораяптида туман ҳокимлари. Тоталитар тизим дейиладиган совет иттифоқи даврида бу даражада одамларнинг устидан издеватся қилмаган¸ демоқчиман. Масалан¸ ҳар куни кечаси соат 1-2 гача йиғилиш, куни билан яна пахтада туриш бюджет ташкилотида ишлашдан бездириб юборади тўғриси. Умуман кўпчилик қочаяптида, дейди мингбулоқлик суҳбатдош.


Озодлик Ўзбекистон шаънига доғ туширмоқда...

Озодликка Skype орқали боғланган ўзбекистонликлардан бири вебсайтимиздаги мақолаларга қолдирилаётган шарҳларга жиддий эътирози борлигини айтди.

- Озодликни мана анчадан бери эшитамиз, тинглаймиз. Қолдирилаëтган комментлар бўйича эътирозларимиз бор. Биласизми¸ ўша ерда қолдирилаëтган комментарийларнинг кўпчилиги, қолдираëтганларнинг кўпчилиги хорижда яшайдида ҳозир, Ўзбекистон ҳаëтидан умуман бехабар. Кўпчилиги ватанимиз шаънига унча-мунча ëмон гапларни ҳам ëғдириб юборади. Битта одам¸ мисол учун¸ давлатни қилишга ҳаққи йўқ, давлат томонидан гапиришга ҳаққи йўқ. Чунки 28 миллион аҳолимиз.

Озодлик: Мисолллар билан гапирсангиз яхши бўларди. Қайси одам, қайси куни, конкрет мисоллар билан.

- 2005 йил Андижон воқеасидан кейин кетган буутун бир муҳожирлар мана Америкада, Руминияда, Францияда яшаëтганларнинг катта кўпчилиги ватанга қайтиш учун Ўзбекистон номига қора доғларни ташлаб ëмон фикрларни билдиришаяптида. Мен ҳам оддий қурувчиманда. Қора ишчи сифатида қилаëтган ишларим нолийдиган даражада эмасда. Хорижда яшаб туриб, бошқа қилиб туриб, яхшимас сизга бераëтган информаторларамда.

Озодлик: Ватанимиз шаънига доғ тушираяпти¸ деяпсиз. Аниқ мисоллар билан айта оласизми? Нима деб айтишди?

- Ватанимиз демократик давлат¸ исломий давлат эмасда. Катта кўпчилик ўша ерда исломий давлатни ëқлашадида. Бу нотўғри нарса менинг билишим бўйича. Чунки бизлар кўп миллатли халқмиз. Буларнинг кўпчилиги мусулмон, кўпчилиги бошқа нимада.

Озодлик: Исломий давлат бўлсин¸ деб ким айтди?

- Кўпчилик сизларнинг мухлисларинг шу фикрдада. Мана порахўрлик кучайган, бошқа, у-бу нарса деган нарсалар нотўғри нарса булар. Барибир ҳам ҳақиқатннг озгина учқуни бор. Бу нарсалар бор бўлса ҳам миллатдош сифатида, шу ватаннинг фарзанди сифатида хорижда туриб буни гапириш жуда ҳам ноқулай нимада.

Озодлик: Буни қандай ëритиш керак? Қандай ҳал қилиш мумкин бу масалани?

- Бунинг оддийгина йўли бор халққа етказиш учун. Бутун бир халқни, давлатни, юртни бутун бир ер юзига очмасдан туриб халқнинг ичига, балки дўст топиш керакмиди, балки сизларнинг ожизлик тарафинглар бордир¸ кириб кела олмаяпсизлар бизларга. Билмадим қанақадир. Кимдадир айб бор бу ерда ака, дейди Skype орқали боғланган суҳбатдошларимиздан бири.


Самарқандликлар ҳозирги режимни яхши кўрмайди

Skype орқали боғланган самарқандлик суҳбатдош эса Озодликнинг “Баҳс майдони” эшиттиришида иштирок этган сирдарёлик Ғайратжон Қўлдошев фикрларига эътироз билдирди.

- Ғайрат деган одам бору, нотўғри гап гапирдида. Мана мен ҳам беш йил олдин Ўзбекистонда ишлаган вақтимда рўзғорни боқа олмасдим. Битта болани боқа олмасдим. Тўғрисида. Бекор гапни гапириб ëтибди у. Мен аэропортда пожарнийда ишлардим. Ойлигимиз стабилно 25-30 доллар долларга ҳисобласангиз агар. 2007 йилда бу. Кўп бўлган бўлсам, бўлгандир 50-60 доллар. Бизлар беш йилдан бери хотин билан бирга Россияда ишлаймиз. Бир ойда 3 миллион бўлаяпти¸ унинг гапига қараганда¸ Россияда топа олмайсиз у топган пулни.

Озодлик: Болалар қаерда?

- Болалар онам билан.

Озодлик: Болаларингизни кўрмаганингизга қанча вақт бўлди?

- Боламиз 6 ойлик бўлганда мен келган эдим. Болам 1,5 яшар бўлганда хотин келди. Уч йилдан бери хотин уйга бормайди умуман. Беш йил ичида мен ҳар йил бир ҳафтага бораману тезда қайтаман. Хўжайин қўйиб юбормайди.

Озодлик: Керакми шунақа қилиб болани кўрмасдан яшаш?

- Конечно керак эмас. Мана бизлар келгуси йил кетамиз¸ деяпмиз. Сентябрда кетсак уйда қаерда ишлаймиз деб калла ўйланиб, ватанни ташлаб кетмайсизда. Қанча пул берса ҳам любой давлатда ватанни ташлаб кета олмаймизда. Шахсан мен ташлаб кета олмайман. 1999 йил феврал портлашлари бўлдию. Ўша портлашлар вақтида мен заявление ëзиб армияга борганман. Ëшлигимдан ота-онамиз ватанимни севишни, қадрлашни ўргатган. Ҳозирги режим бир умр бўлмаса керак. Ким бўлишидан қатъий назар¸ ҳозирги режим бўлмаса бўлди.

Озодлик: Самарқандда президентни, унинг оиласини яхши кўришади дейишади. Чунки у ҳам самарқандликку.

- Бекор гап у. Мана мен самарқандликман. Ўзи биринчи бўлиб ҳамма самарқандликлар Россияга чиққан ишлашга. Менинг ота-онам чиққанда 1999 йилда. Самарқандликлар ҳозирги режимни яхши кўрмайди. Ғайратнинг гапирган гапи нол гап, ëлғон гап, дейди Skypeорқали фикр билдирган яна бир самарқандлик суҳбатдош.


Шу бола мен билан бир баҳслашсин...

Ғайратжон Қўлдошев фикрига эътироз билдирган сирдарёлик Аъзам Каримов эса бу кишини баҳсга чақирди.

- Хўп ўтин арралаяпти, бир дарахтни арралаяпти. Дарахтнинг ўрнига дарахт ўрнатиб қўяяпти эканми? Обедгача 50 минг ишлаб келдим, деди-а? Яна “мен болаларимни Зоминга уч марта олиб чиқиб келганман” деяпти. Қайси пулига? Рухсат берилганмикан шуларга дарахт кесиш учун? Мана Янгиердан ўтган канал бор. Ўша ернинг дарахтлари ҳам қирқилиб кетди.

Озодлик: У кишининг баҳслашган жиҳати бошқа эди. Қўл қовуштириб ўтирмасдан Ўзбекистон ичкарисидан иш топиб, ўша ерда тирикчилик ўтказаяпман, деган мавзу эди у киши баҳслашган.

- Ҳар ким тирикчилик қилиши мумкин. Бир жойда столбани синдириб кетиб ë бир жойдан симни олиб кетиб тирикчилик қилишмасда.

Озодлик: Сиз кўтарган муаммо ҳам муҳим, лекин одамлар ўз уйига таклиф қилиб уйидаги дарахтини кестираяпти эканку.

- Нима бўлган тақдирда ҳамда. Мана Намангандан бориб ўша ëқда тирикчилик қилаяпти. Союз вақтида ҳам шу нарсани қилган. Союз вақтдида ҳам Росисяга бориб ишланганда.

Озодлик: Россияда союз вақтида ҳам борган, ҳозир ҳам боради, бундан кейин ҳам боради¸ демоқчимисиз?

- Бундан кейин ҳам боради. Ўзимизнинг ер у Россия ҳам. Шу бола билан баҳслашишим керакда. 100 фоиз гарантия бераман менга чиқсин. Мен баҳслашаман шу одам билан, дейди сирдарëлик Аъзам Каримов.


Одамлар ўзига ўзи иш топсин¸ президентни тинч қўйсин...

60 ёшли пенсионер Аъзам Андақулов Жиззах туманидан боғланди ва Озодлик орқали муаммоларни айтиб, нолийдиганларга муносабат билдирди.

- Мана охирги вақтда кўраяпман кўп нарсаларни, инсонларнинг нимаси борда. Сизларга кўп телефон қилган вақтда иш йўқлигидан ëки давлатдаги кўп муаммолар ëки президент тўғрисида ëки бошқа раҳбарлар тўғрисида муаммолар кўтариб чиқадида. Ўзи асли биз ўзбекларни айтганимизда бу муаммони ҳал қилиш бошида муаммони ҳал қила олмасангиз ҳеч қачон республика миқëсига чиқиб ëки президент миқëсига чиқиб бу муаммони ҳал қилиш жуда мушкул масала. Кўп масалалар бир президентга боғлиқ бўлмай қолади.

Озодлик: Одамлар нима қилиши керак унда?

- Шунинг учун одамлар аввало ўзларининг онгини ўстириши керак. Ўзини тушуна билиши керак. Ўзининг яшаб турган муҳитида кураша билиши керак.

Озодлик: Кўпчилик ўзи яшаб турган жойдаги судга, прокуратурага, ҳокимиятга борганини, лекин ҳеч қандай натижа чиқмаганини айтади.

- Бу ҳам тўғри. Мен ўзим яқинда прокуратуранинг эшигига бориб бирор соат ўтириб кўрдим. Бу ерда энди шунақанги одам кўпки, ҳақиқатан менинг ўзим ҳам прокуратурада ишлаганимда, бу муаммони сиз ҳам бориб ўтириб кўрсангиз, у ердаги тўртта-бешта одам бу муаммони ҳал қилиши жуда қийин бўлади.

Озодлик: Унда нима қилсин? Ўша одамлар иложи йўқлигини айтаяптида.

- Ўзлари яшаб турган атрофда келишиб яхши бир нима қилса, ўша нарсанинг негизини пастдан бошлаб оиласидан яхшилаб қила олса, кейин қўни-қўшни, маҳаллани тартибга келтира олса, юқорини тартибга келтириш менимча осонроқ бўлади.

Озодлик: Сиз умумий образли қилиб гапираяпсиз. Лекин одамлар конкрет муаммоларни гапираяптида. Ерини ҳокимият тортиб олган, пенсиясини бермаган.

- Бундай муаммо бизда ҳам борда. Ўша одамлар¸ масалан¸ ўзлари иш топа билиши керак. Ўзлари бирор жойда малакасини ошириши керак. Сизларга нима қилаëтганларнинг кўп қисмини менимча улар собиқ СССР даврида яхши ҳақ ололмаган, яхши юра олмаган одамлар, дейди жиззахлик Аъзам Андақулов.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG