Жалолобод вилоятининг пахта далаларига ўзбекистонликлар аввалгидай кўп ўта олмай қолган. Бунга 2010 йил Қирғизистонда содир бўлган воқеалардан кейин Ўзбекистоннинг ўз чегараларини беркитгани ва шу кунгача очмаётгани сабаб бўлмоқда.
Жалолободнинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида истиқомат қилувчи қирғизистонлик ўзбек деҳқонлари ўзларининг ўзбекистонлик қариндошларини тунда чегарачилар бўлмаган айланма йўллар орқали олиб ўтиб, пахта териб бўлгач уларни хавфсиз йўллар орқали ўз ватанига ўтказиб қўйишади.
Айрим ўзбекистонликлар эса пахта терими бошланганда Қирғизистонга ўтади ва терим тугагачгина ўз юртига қайтади.
Пахта тераётган ўзбекистонлик аёлга кўра, уларни қирғизистонлик деҳқон қариндоши ётар жой, озиқ-овқат билан таъминлайди ва терган пахтасининг 1 килограми учун 7 сўмдан 10 сўмгача ( ўзбек сўмига ўгирилганда 400 - 500 сўм -муҳаррир) ҳақ тўлайди. Аёл олаётган пуллари меҳнатини оқлашини айтади:
- Пахтани теряпмиз. Кунига 114-120 килограмдан. Яхши ҳақ тўлаяпти, 7-8 сўмдан 10 сўмгача иккинчи учинчи теримларга. 11 одам 15 кундан бери ишлаяпмиз, - деди ўзбекистонлик аёл.
Солиштириш учун айтиш лозимки, 1 АҚШ доллари 45 қирғиз сўмига тенг .
Қирғизистон далаларида пахта тераётган айрим ўзбекистонликларга фарзандлари ҳам ёрдам беришмоқда:
- Пахта теришни опамдан ўрганганман. Бизга бу ерда яхши қарашади. Пахта тугагунича шу ерда қоламиз, - дейди ўзбекистонлик ёш қизча.
Ўзбекистонлик аёлларга кўра, қирғиз-ўзбек чегараси ёпиқ бўлгани учун чегарадан ҳар куни ўтиш жуда муаммолидир. Шу сабабли ҳозирда Қирғизистонга ишлаш учун фақат бу ерда қариндошлари бўлган ўзбекистонликлар ўтади ва улар бу ерда пахта терими тугагунича қолиб ишлашади.
- Бир кунда 80-90 кило пахта тераман. Ўзимизнинг қариндошни пахтасини терганим учун ҳаққини кунига олишни хоҳламаймиз. Нимага деганда, тўплаб олган баракалироқ бўлади,- деди ўзбекистонлик яна бир аёл.
Ўрни келганда Қирғизистон далаларига Ўзбекистондан фақат ишчи кучи эмас, Ўзбекистон техникалари жалб қилинишини ҳам айтиб ўтиш жоиз.
Масалан, 2011 йилнинг июл ойи охирларида Қирғизистоннинг Боткен вилояти далаларига ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларидан қишлоқ хўжалик техникалари жалб қилинганди.
“Қўшни давлат деҳқонлари далаларидаги ҳосилни биздан эрта йиғиб бўлади. Давлатларимиз ўртасидаги келишим асосида ҳозир Боткен вилояти даларида қўшни давлат комбайнлари ишлаяпти. Зарур бўлганида биз ҳам қўшниларимизга кўмаклашган ҳоллар бўлган”, деганди Боткен вилояти ҳокими Хайитали Айқанов.
Маълумотларга кўра, ёз ойи охирларида Боткен вилояти далаларида 17 камбайн ишлаган. Улардан 2 таси Ўзбекистондан, 3 таси қўшни Тожикистондан олиб келинган.