Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:56

Тошкентда Халқаро пахта ярмаркаси бошланди


12 октябр куни Тошкентда 7-Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди.


Пахта саноати, текстил корхоналари ва хорижий савдо агентликлари икки кун давомида ярмарка ва биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда пахта толаси ва текстил маҳсулотларини Ўзбекистондан бевосита сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги пахта ярмаркасида қарийиб 40 та давлатдан 330та ширкатнинг 660 нафар вакили иштирок этишини айтмоқда.

18 сентябр куни Ўзбекистон ҳукумати пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланаётгани боис жаҳоннинг 60 дан ортиқ етакчи кийим-кечак ширкати ўзбек пахтасига бойкот эълон қилди.

Ўзбекистон пахта экспорти бўйича жаҳонда учинчи йирик экспортчи ҳисобланади. Ўтган йили 600 тоннадан зиёд пахта толаси сотилган эди.

Жаҳон бозорида пахта нархи ошгани туфайли Ўзбекистон четга кўпроқ тола сотиш ҳаракатида. Бу йил Ўзбекистонда 1миллион тоннадан зиёд пахта толаси ишлаб чиқарилиши кутилаяпти.

Ўзбекистон ҳар йили 3.5 миллион тонна пахта етиштиради, 1 миллион тоннадан зиёд тола ишлаб чиқаради. Унинг асосий харидорлари Хитой, Бангладеш, Эрон, Покистон ва Россиядир.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG