Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:34

Убеки-беки-беки-беки-стан-стан президентини билиш керакми?


АҚШ президентлигига номзод Ҳерман Кейн.
АҚШ президентлигига номзод Ҳерман Кейн.

АҚШ ҳукумати Ўзбекистон билан алоқаларни яхшилашга уринаётган бир пайтда Ўзбекистон Америкада бошланган президент сайлов олди кампанияси мавзусига ҳам айланди. Куни-кеча Республикачилар партиясидан президентликка даъвогарлардан бири Канзас Сити Марказий Банки раиси Ҳерман Кейн Америкадаги CBN канали (Christian Broadcasting Network) билан суҳбатда Ўзбекистон ҳақидаги саволга жавоб беришига тўғри келди.

Журналист Дэвид Броуди қўққисдан “ташқи сиёсатга оид саволга жавоб бера олсизми? Масалан, Ўзбекистон президенти ким, деган саволга жавоб бера оласизми?” дея сўради. “Ҳар қандай кутилмаган саволга тайёрман, бундай саволларни кўп беришмоқда”, деди хотиржам Кейн. “Мендан Убеки-беки-беки-беки-стан-стан президенти ким, деб сўрашса, мен уларга йўқ билмайман, сиз ўзингиз биласизми ўзи, деб жавоб бераман”, деб давом этди Ўзбекистон раҳбарини писанд қилмай АҚШ президентлигига даъвогар.



Ҳозирча Оқ уйга келишидан келмаслиги аниқроқ бўлган Кейн амалдаги президент маъмурияти ўз ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлган Афғонистон бўҳронини ҳал этишда Ўзбекистонга таянаётганидан хабари йўқ, шекилли, “умуман Ўзбекистондек қандайдир кичик ва аҳамиятсиз давлат раҳбарининг исмини билиш АҚШнинг катта муаммоларини ҳал қилмайди”, дея таъкидлади.

Ҳерман Кейн Колорадо, Канзас, Небраска, Оклаҳома ва Вайоминг штатлари ҳамда Миссури ва Ню Мексико штатларининг бир қисмини ўз ичига олувчи АҚШ Марказий Банкининг 10 ҳудудий бўлими бўлган Канзас Сити Марказий Банки раисидир. Кейн бир пайтлар Godfather's Pizza ресторанлар тармоғи хўжайини бўлгани билан ҳам танилган.
XS
SM
MD
LG