Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:34

Тошкент шаҳар ҳокимияти биноси бузилиши мумкин


Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси яқин-яқингача пойтахтнинг энг хашаматли биноси сифатида кўз-кўз қилинган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси яқин-яқингача пойтахтнинг энг хашаматли биноси сифатида кўз-кўз қилинган.

Айтилишича¸ Амир Темур хиëбонидаги Форумлар саройи кўркига соя солгани боис¸ бу улкан бино ер билан яксон этилиш таҳдиди остида қолган.


Бу ҳақда ҳукуматдаги ишончли манбаларига таяниб хабар тарқатган Uzmetronom.com интернет газетасининг ëзишича¸ бир неча ой ичида Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган ҳашаматли биноси бузилиб¸ ҳокимият расмийлари совет даврида Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси жойлашган эски уч қаватлик бинога кўчирилади.

- Ҳокимият биноси қаршисида¸ эсласангиз¸ горисполкомнинг эски биноси бўларди. Бу бинони бузишмоқчи бўлиб¸ уни анча олдин бўшатишган эди. Энди уни бузиш ўрнига ҳокимиятни унга кўчиришмоқчи¸ айни кунларда жуда шошилинч тарзда бу бино таъмирланмоқда. Унинг ўрнига ҳокимиятнинг қурилганига 10 йилдан ошган янги биноси бузиладиган бўлган¸ дейди Uzmetronom газетаси бош муҳаррири Сергей Ежков.

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ҳозирги биноси 90-йиллар ўрталарида¸ Козим Тўлаганов шаҳарга ҳокимлик қилган йиллар бошида тезликда қурилиб¸ фойдаланишга топширилган эди.

Козим Тўлаганов Тошкент шаҳрига 1994-2001 йилларда ҳокимлик қилган
Козим Тўлаганов Тошкент шаҳрига 1994-2001 йилларда ҳокимлик қилган
Ўзбекистон Олий Мажлиси биноси билан бир пайтда қурилган Тошкент ҳокимияти биноси¸ 90-йиллар ўрталарида пойтахтдаги энг ҳашаматли бино бўлган ва давлат хазинаси¸ ўзбекистонлик солиқ тўловчиларга бир неча юз миллион долларга тушган эди.

Айни шу бино қурилиши мисолида гапирган Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг собиқ раиси¸ Ўзбекистон собиқ вице-президенти Шукрулло Мирсаидов¸ бу бинонинг Ўзбекистондаги коррупция кўлами ва иқтисоднинг нотўғри ўзандан кетаëтганининг ўзига хос рамзига айланганини таъкидлаган эди.

- Биз иқтисодий заҳирамизни фойдали ва фойдасиз жойга ишлатиш ишлатмасликни кўздан кечириб чиқишимиз керак. Бизнинг заҳирамиз ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришга сарфланиши керак. Лекин кейинги пайтда олиб қарасангиз, жуда кўп янги маҳсулот ишлаб чиқаришга бевосита алоқаси бўлмаган объектлар қурилиши кўпайиб кетди.

Бизнинг ҳисоб-китобимиз бўйича¸ фақатгина Тошкентда қурилган иккита дона иморат – Тошкент ҳокимияти ëки Олий Мажлиснинг янги иморати, булар кераклидир балки, лекин вақт бор эди бу иморатларга, бизнинг 400 миллион долларга яқин заҳирамизни еди¸ десак бўлади¸ деган эди Шукрулло Мирсаидов Озодлик радиосининг 90-йиллардаги мухбири Фурқат Яквалхўжаев билан 1997 йил декабрида ўтказилган суҳбатда (Бу Шукрулло Мирсаидовнинг оммавий ахборот воситалари мухбирлари билан сўнгги суҳбати бўлди¸ шундан сўнг ҳукумат босими туфайли Мирсаидов матбуот билан алоқани тўхтатди – таҳр.).

2001 йил 25 сенябрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги лавозимидан олиниб¸ 2004 йилнинг 29 январига қадар Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари¸ 2004 йилдан 2005 йил 7 ноябрига қадар Тошкент вилоят ҳокими бўлиб ишлаган Козим Тўлаганов 2006 йилда иқтисодий жиноятларда айбланиб¸ Тошкент суди томонидан 20 йил шартли қамоққа ҳукм қилинган ва ҳозирга қадар¸ Озодлик манбаларига кўра¸ уй қамоғида сақланади. Собиқ Тошкент ҳокимига қўйилган айблар орасида¸ айнан шаҳар ҳокимияти биносини қуриш жараëнидаги катта миқдордаги ўмаришлар ҳам бор ва Тўлаганов давлат ғазнасига 1¸5 миллиард сўм¸ 1¸3 миллион АҚШ доллари қайтаришга ҳукм қилинган.

Жорий йил давомида Тошкент шаҳар ҳокимияти биноси қурилишидаги молиявий фирибгарликлар қайта кўриб чиқилмоқда ва бу қурилишга алоқадорларнинг ҳаммаси МХХ томонидан сўроққа чақирилмоқда¸ дейди тошкентлик тадбиркор ва ҳуқуқ фаоли Жаҳонгир Шосалимов:

- Тошкент шаҳар ҳокимиятининг кейинги биноси юзасидан мен битта катта лавозимли одамнинг Миллий хавфсизлик комитетига чақирилганини айтаман. Ўзимнинг хавфсизлигим ва у одамнинг хавфсизлиги нуқтаи назаридан бу одамнинг исмини айтмайман. Бу одам Тошкент шаҳар ҳокимияти биносини қабул қилишда иштирок этган масъуллардан биттаси.

Ҳақиқатан шу масала бўйича Тошкент шаҳар ҳокими Тўлагановга ва ундан кейинги ишлаганларга жуда катта миқдордаги молиявий маблағларни ўзлаштириш айби қўйилган. Ўша нарсани мен аниқ биламан. Ўша одам Миллий хавфсизлик бўлимига чақирилиб, шу масала юзасидан савол-жавоб берган. Ўша пайтда 10 йиллик нарса юзасидан Миллий хавфсизликда савол-жавоб берган. Бу тахминан икки ойнинг нари-берисидаги гап. Қурилишда жуда катта пул маблағлари ўзлаштирилган¸ дейди тошкентлик фаол.

Тошкент шаҳар ҳокимияти учун 1995-96 йилларда қурилган бино билан боғлиқ молиявий фирибгарликлар ва уларнинг 2011 йилга келиб МХХ томонидан қайта тафтиш этилаëтгани бир ҳодиса ва у нега орадан 15 йилча вақт ўтиб бу ҳашаматли ва халқ чўнтагига камида 200 миллион долларга тушган бинони бузиш керак бўлиб қолганига изоҳ бўла олмайди.

Форумлар саройи.
Форумлар саройи.
“Изоҳ бошқа жойда. Айтилишича¸ Тошкент шаҳар ҳокимияти биноси тепасидаги улкан гумбаз унинг ëнгинасида қурилган энг сўнгги ҳашамат – Форумлар саройининг худди шундай гумбазига соя солган ва Тошкентнинг “бош қурувчиси” икки бир хил гумбаздан биридан воз кечишга қарор қилган.

Нафақат Тошкент¸ балки бутун Ўзбекистоннинг бош меъмори кимлигини эса¸ ўзингиз яхши биласиз¸ дейди киноя билан тошкентлик журналист Сергей Ежков.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва унинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ташаббуси билан асосан улар меҳмонлари учун қурилган Форумлар саройи ҳозирча Ўзбекистонда қурилган энг қимматбаҳо бино ҳисобланади. Қурилишга жалб қилинган немис ширкатлари ҳисоб-китобича¸ бу бинога ўзбекистонликларнинг камида ярим миллиард доллар пули кетган.

Каримов ва Каримова меҳмонларига кўз-кўз қилинаëтган бу бинонинг ўз яқинидаги шаҳар ҳокимиятидан маҳобатлироқ эмаслиги¸унинг мовий гумбази Форумлар саройи қаршисидаги Амир Темур музейи ҳамда ëнбошидаги шаҳар ҳокимияти биноси гумбазининг айнан такрори экани афтидан¸ ҳокимият биносининг баҳридан ўтиш каби радикал қарорга асос бўлган.

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг халқдан баланд ва маҳобатли темир панжара билан иҳоталанган ҳозирги биноси ўрнида 1882 йилда руслар томонидан асос солинган Шаҳар боғи (Городской Сад) бўлган. Совет замонида Горкий номи берилган бу боғ¸ тошкентликларнинг севимли оромгоҳларидан бири бўлган ва у ерда “Хива” ва "Фестиваль" номли иккита ëзлик кинотеатр бўлган. 1995 йилда бу кинохоналар ва боғ йўқ қилиниб¸ шаҳар ҳокимияти учун улкан идора тикланган эди.

“Икки гумбазнинг боши бир майдонда қайнамас”¸ деган нақл чиққач бузиладиган бўлиб турган шаҳар ҳокимлигининг умри қисқа кўринаëтган бу биноси ўрнида¸ Uzmetronom хабарига кўра¸ яна қайта боғ барпо этилади.

Шаҳар ҳокимиятининг улкан биносини бузиб ташлаш каби улкан режадан¸ ҳозирча ҳокимиятдаги кичик хизматчиларнинг хабари йўқ.

"Йўқ, бузилиш эмас менимча реконструкция қилинади бошқатдан. Лекин бу ҳақда аниқ маълумот йўқ. Биз ҳам шу бинода ўтирамиз¸ бўлмаса бизларга айтишардию кўчинглар, бошқа қилинглар, тайëргарлик кўринглар деб. Ҳамма ўз ишини қилаяпти. Бу ҳақда ҳеч қанақа маълумотга эга эмасман”¸ деди 14 октябр куни Озодлик суҳбатлашган ҳокимият ходими.
XS
SM
MD
LG