Равшан Тиллабоевнинг Озодлик радиосига айтишича швед расмийлари у ва олиасини 17 октябр куни эксртадиция қилиш билан таҳдид қилмоқда.
- Менга Ўш фожеаларида сен қатнашмагансан, бунга етарли ҳужжатларинг йўқ, дейишди. Ҳозир мени ҳеч бир ҳужжатсиз Қирғизистонга қайтаришмоқчи. Мени юртимга қайтаришса, аэропортдан омон чиқа олишимга ҳам ишонмайман,- деди Тиллабоев.
У ва унинг рафиқаси сўнгги бир йил ичида бир неча бор бошпана сўраб ариза киритган ва рад жавобини олган. Тиллабоевга кўра, талаб қилинган ҳужжатларнинг барчаси тақдим қилинган.
Навбатдаги рад жавоби устидан шикоят аризаси киритгани боис Тиллабоев ўзининг депортация қилиниши қонунга зид, деб билишини айтмоқда.
- Швециянинг Флен деган жойида, Стокҳолмдан 111 километр нарироқда, депортационнийсида ўтирибман. Душанба куни мени жўнатиб юборишмоқчи.
Бу ерда бир ярим йилдан ошиқроқмикан турдим. Менга учта отказ берди. Ундан кейин яна обжалование ëз деди. Ëздим. Бугун аëлим адвокатга борди. Адвокат “Ҳали обжалование кетаяптию. Сени нимага бунақа жўнатиб юбораяпти?” деди. Мени бу ерга тўрт кун олдин олиб келишдида яна қўлимга қоғоз беришди. “Обжалование қил. Икки ой ичида ишинг кўрилади. Ундан кейин рози бўлмасанг, яна икки ой кўрамиз” деди. Хуллас калом “Иш тўхтагунча кўрилаверади бу нарса. Сен ўзинг зерикиб тўхтагунча кўрилаверади” деди. Бугун адвокат обжалование қилиб жўнатди уже. Кеча мени чақириб “Сенга 17 октябрга билет заказ қилинган. Иккита йўлинг бор. Биринчиси, ўз хоҳишинг билан бу ердан чиқиб кетиш, иккинчиси полиция орқали чиқиб кетасан” деди. Мен “Майли мен полиция орқали чиқиб кетай. Унда ишим чўзиладими?” десам, “Йўқ. Сен мажбурий чиқиб кетсанг ҳам 17 октябрда чиқасан, ўз хоҳишинг билан ҳам 17 октябрда чиқасан. Фарқи йўқ” деди.
Озодлик: Сиз Швецияга Ўш воқеалардан кейин боргансиз.
- Шунақа.
Озодлик: Қандай боргансиз Швецияга?
- Мен Россия орқали келганман. Мен буларга қанақа қилиб келганимнинг ҳаммасини айтиб берганман. Уйларимнинг ëниб кетгани, у ерда чистка бўлганку урушдан кейин биласизку, ҳамма қочиб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Қўлида 10 сўм пули борки чиқиб кетишга мажбур бўлди. Мен ҳам шулар қаторида қочиб чиққанман. Шу нарса ëмонки, бу ерда аëлим укаси билан қолаяпти, мен кетишга мажбурман. У ерга борсам, менинг уйим ҳам, жойим ҳам йўқ. Ҳозир уйлар бошидан восстановит бўлаяпти экан. Мен аввал бошқа квартирада яшаганманда қирғиз населениесининг орасида. Мен ҳозир у ерга тўртта болам билан бора олмайман. Деярли кўчада қолган одамман.
Озодлик: Болаларингиз билан қайтиб кетаяпсизми?
- Йўқ, менинг ўзимни якка жўнатаяпти. Аëлим қолаяпти бу ерда. Тўртта болам Ўшда қолган. Аëлим мендан кейин қишда келган бу ерга.
Озодлик: Швеция рад жавобини берибди аризангизга. Қарорда нима деб ëзилган? Сизга берилган рад жавоби нима билан изоҳланган?
- Сенинг доказателствонг йўқ уйинг ëниб кетганига, ҳужжатинг йўқ деяпти. Уруш кунларидан кейин биз чиқиб кетдикда. У ерда расмга тушириб у нарса ҳеч кимнинг хаëлига келмаганку.
Озодлик: Сиз ҳозир Ўшга қайтиб кетасиз. Нимадан қўрқасиз, Ўшга қайтиб кетишдан?
- Ҳозир битта проблемада бу ерда. Тўғри кимлардир қайтиб кетди ҳеч нарса бўлмади. Лекин улар ўз документлари билан кирганда. Мен без документ. Дорожний документ билан кираманда. Дорожний документ билан Ўшга кириш ахмоқнинг иши бўлса керак. Ҳозир менинг документим йўқ. Ҳеч қанақа документсиз чиқариб юбораяпти булар, дейди Равшан Тиллабоев.
Шу вақтга қадар 2010 йилнинг июн ойида содир бўлган Ўш қирғини ва ундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идораларининг ноқонуний тазйиқларидан қочиб, Швецияга борган ўнлаб қочқин юртига қайтариб юборилган.