Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:20

Ўзбекистондаги бокиралик муаммоси Германияда муҳокама қилинди


Муҳокамада "Бокиралик юки" ҳужжатли филми муаллифи Умида Аҳмедова маъруза қилди.

Германиядаги TERRE DES FEMMES аëл ҳуқуқлари ташкилоти ўзининг 30 йиллик юбилейига бағишланган анжуманида бокиралик муаммосини муҳокама қилди.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари¸ тарихчилар¸ руҳшунос ва гинекологлар иштирокидаги бу анжуманда ўзбекистонлик кинотасвирчи Умида Аҳмедованинг маърузаси тингланди.

Умида Аҳмедова ўз филми ҳақида
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:58 0:00


Ташкилот вакили Тата Циглерга кўра¸ Умида Аҳмедова бу муаммо ҳақида филм суратга олиб¸ тазйиққа учраган аëл сифатида бу йиғилишга таклиф қилинган.

​Тата Циглерга кўра¸ Умида Аҳмедова бокиралик борасида ҳассос бўлган Ўзбекистондаги миллионлаган аëллар вакили сифатида ҳам анжуманда алоҳида эътиборга сазовор бўлди.

Тата Циглер билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:36 0:00


Умида Аҳмедова ўз маърузасида тақиқланган мавзуни Ўзбекистон каби ëпиқ мамлакатда кўтариш мушкул эканига алоҳида тўхталди.

- Бундан икки йил олдин мен суратга олган “Бокиралик юки” филми боис менга бўлаëтган таҳдид ва тазйиқлар ҳануз давом этмоқда. Мен Берлин анжуманига келишимдан олдин Ислом.уз нашрида Ўзбекистондаги таниқли дин пешвоси мен суратга олган филмга қарши мақола билан чиқди¸ деди анжуман қатнашчиларига Умида Аҳмедова.

TERRE DES FEMMES ташкилоти ўтказган анжуман чоғида Ўзбекистонда бокиралик масаласининг хотин-қизларни камситишга қаратилган ҳолатлар урчишига олиб келгани танқид қилинди.

Ўзбекистонда “Бокираликни қайта тиклайдиган” яширин клиникалар мавжудлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Анжуманда чиқиш қилган мутахассислар “ бокиралик “ деган афсонанинг келиб чиқиш тарихи ҳақида гапириб¸ бу афсона инсон физеологиясидан кўра ижтимоий-сиëсий муҳит маҳсули эканига эътибор қаратишди.
XS
SM
MD
LG