Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:19

Шайтон васвасаси ҳақидаги “Нафс” филми Ўзбекистонда тақиқландими?



Озодлик билан суҳбатлашган www.sayyod.uz Интернет нашри муҳаррири Сардорбекка кўра, 27 октябр куни Тошкент кўчаларидан “Нафс” филми рекламаси акс этган баннерлар ҳам олиб ташланган.

Ана шундан кейин Миллий театрда "Дин ва Санъат" мавзуида ёпиқ йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда қатнашганлардан бирининг айтишига кўра, мажлисда кино ва бошқа санъат вакилларининг турли диний оқимларга кириб кетишига чек қўйиш тадбирлари ҳақида гапирилган.

Айни пайтда таниқли актëр Фаррух Соипов режиссёрлигида суратга олинган ушбу филмга қўйилган тақиқ билан бу йиғилиш ўртасида боғлиқлик бор ëки йўқлиги ноаниқ.

Тақиқлангани айтилаëтган “Нафс” филмида ўзбек шоу бизнесидаги салбий ҳолатлар акс этган. Филмда шайтон васвасасининг инсон онгига зарарли тарафларини кулги воситасида ëритиш мақсади қўйилганлиги айтилади.

Бугунги ўзбек киносининг таниқли актёрларидан бири Фаррух Соипов жорий ойнинг бошида бир ҳафта давомида ҳибсда сақланиб, 8 октябр куни қўйиб юборилган эди.

Фаррух Соиповга яқин манбанинг Озодликка маълум қилишича, актёр Гулнора Каримованинг севимли актёрларидан биридир. Яқинда Фаррух ичиш ва чекишни ташлаб, намоз ўқишни бошлаган. Манбага кўра, Фаррух Соипов диний экстремизмда гумон қилиниб, ҳибсга олинган эди.

Асли касби ҳуқуқшунос бўлган Фаррух Соипов 2003 йилдан бошлаб кино оламига кириб келди ва тез орада таниқли актёрлар қаторидан ўрин эгаллади.

“Нафс” кинофилми билан боғлиқ воқеалар силсиласини ëритиб келаëтган www.sayyod.uz нашри соҳиби Сардорбек Озодликка берган xос суҳбатида “Нафс” филми ва умуман кассабоп ўзбек филмлари бошдан кечираëтган муаммолардан сўз юритди.

Суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG