Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:40

“Жаллод пушаймони”нинг видеоëзуви эълон қилинди


Ўзини Александр Раҳмонов деб таништирган шахс.
Ўзини Александр Раҳмонов деб таништирган шахс.

"Фарғона" агентлиги Ўзбекистон махсус хизматлари жаллодининг иқрори акс этган тўрт қисмлик видеоëзувни эълон қилди.


2005 йил¸ ноябр. "Мегаполис"да кутилмаган меҳмон

“Бундан беш йил муқаддам¸ 2006 йил январида Олмаотадаги оммабоп “Мегаполис” газетасида “Жаллоднинг пушаймони” деган даҳшатли материал чоп этилди. Икки саҳифалик бу чиқишда ўзини Ўзбекистон махсус хизматлари агенти деб атаган одам тақдири ҳикоя қилинди. Аниқроғи¸ бу одам ўзининг қандай қилиб “камера агенти” этиб ëлланганию¸ ўзбек турмаларида “кўмувчилар гуруҳи” ташкил қилиб¸ йиллар давомида номақбул аристонларни қандай жазолаб келганини батафсил ҳикоя қилиб берди.

2005 йил ноябрида ўзини Магомед¸ Алекс лақаблик Александр Раҳмонов деб таништириб “Мегаполис” мухбирларига бир неча соатлик интервю бергач¸ “камера агенти” ном-нишонсиз ғойиб бўлди ва газета таҳририяти билан келишилган пайтда бошқа мулоқотга чиқмади.

Бу суҳбатдан кўп ўтмай¸ иқрор ëзилган видеоëзув “Фарғона” қўлига тушди. Узоқ вақт биз бу ëзувни¸ ўз қалбини ўзбек махсус хизматлари дўзахига сотган одамга зиëн етмасин¸ деган истоҳола билан чоп этишга ботинмадик. Аммо бугун Александр Раҳмоновнинг тириклар сафида йўқлиги маълум бўлгач¸ 2005 йилда қозоғистонлик ҳамкасбларимиз суратга олган бу видеоëзувни қандай бўлса шундайлигича эълон қилаяпмиз”¸ дейилади "Фарғона" ахборот агентлигининг бу видеозувга битилган муқаддимасида.


Агент "Агентура"ни фош қилмоққа аҳд қилган

"Фарғона" ахборот агентлиги эълон қилган бир ярим соатлик монологда ўзини 1963 йилда Жиззахда туғилган¸ тўрт марта судланган Александр Раҳмонов деб таништирган шахс¸ ҳозирга қадар собиқ маҳбуслар ва турмага ташланганлар яқинлари гапириб келган қийноқлар ва қотилликлар даҳшатини 100 фоиз тасдиқлайди. Мазлумлар иқрорини тасдиқлаш баробарида золимлар командаси ижрочиси ўз тўдаси ва тўдабошиларига оид маълумотларни ҳам фош қилишга уринади.

"Фарғона"агентлиги “тириклар сафида йўқ” деб тақдим этган қотил иқрорини эшитиб чиққан одам¸ ўзини 1¸5 соат давомида “дўзахга саëҳат” қилгандек ҳис этиши тайин.

Зотан 20 йил давомида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг махфий “агентураси”га садоқат билан хизмат қилганини даъво этган бу одам¸ мустақилликдан сўнг мамлакатда ўзгача фикрловчиларни синдириш ва жисмонан йўқ қилишнинг фантастика жанрини ҳам доғда қолдирадиган тузуми яратилганини бамайлихотир ҳикоя қилиб беради.

Суҳбат бошидаëқ ўз шахсини тасдиқлашга астойдил уринган бу одам 1963 йилда Жиззахда туғилган Александр Раҳмонов номига берилган Ўзбекистон паспорти ва ундаги Тошкентдаги пропискаси муҳри босилган саҳифани тақдим этади.

Бу шахс 1981 йилда машина ўғирлаш айби билан иккинчи марта қамоққа ташланиб¸ Бухородаги колонияда жазо ўтаëтган пайтида ўша пайтда Бухоро шаҳридаги Тўқимачилик райони Ички ишлар бошқармасининг жиноят-қидирув бўлими раҳбари Владимир Норов (кейинчалик Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири – таҳр.) томонидан қамоқхонадаги жосусликка ëлланганини даъво қилади.

Ўз ишини сидқидилдан бажариб¸ Ички ишлар вазирлиги агентурасига қўшилган Александр Раҳмонов¸ ўзига бевосита Рифкат Губайдуллин ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят-қидирув бўлими раҳбари муовини Зокир Алматов (кейинчалик Ўзбекистон Ички ишлар вазири – таҳр.) кураторлик қилганини айтади.


Махсус подваллар сири

"Оператив хизмат мутасаддилари буйруғи билан мен ва менга бўйсунувчи торпедо ва лахмачлар турмалардаги махсус подвалларда маҳбусларни қийнаб¸ улардан қилмаган жиноятига иқрор ëзилган қоғозларга қўл қўйдириб олардик"¸ дейди маҳбусларни “дядя Шурян” лақаби билан террор қилганига иқрор бўла туриб Ўзбекистон махсус хизматлари агенти.

“Махсус подвалга тушганлар орасида ашаддий жиноятчилардан тортиб ваҳҳобийлар деб аталган махсус таҳдид деб кўрилган маҳбусларгача бор эди. Йил ўтган сайин¸ бизга кўпроқ айнан ана шу иккинчи тоифа маҳбуслар билан ишлаш¸ аниқроғи уларни синдириш топшириғи бериладиган бўлди. Секин-аста мен Ўзбекистон турмаларида “зона командаси” деб аталган махсус гуруҳ ташкил қилдим. Бу ўлим территорияси эди"¸ деб давом этади иқрорини ўзини Александр Раҳмонов деб тақдим этган шахс 2005 йилнинг 24 ноябр куни видеотасвирга олинган ëзувда.


Оҳакка ем қилинганлар...

“Ўзбекистонда диний экстремизмда айбланиб¸ Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан сўроққа чақиртирилган юзлаб одам бедарак йўқолган. Одатда¸ бундай одамлар изни чалғитиш учун аввалига расман бўлимга чақиритилиб¸ уларга ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхатга қўл қўйдирилиб¸ сўнгра гўë қўйиб юборилади. Аслида биз уларни яширин тарзда ушлаб¸ турмадаги махсус подвалларда йўқ қиламиз. Аммо орадан уч кун ўтиб¸ улар уйига милиция ходими қидириб келади¸ уйидагилар табиийки¸ гумонланаëтган ўғлининг қаерга кетганини билмайди.

Милиция уларга пўписа қилиб¸ уни қочиб кетганга чиқаради¸ расмий қидирув эълон қилади. Аслида эса¸ биз бу йигитларни ўлдириб¸ жасадни ҳеч ким ҳеч қачон танимайдиган бўлиши учун сўндирилмаган оҳак ва сув билан бостириб¸ сўнгра уни белгиланган жойларга кўмиб чиқамиз. Бу иш билан менга бўйсунадиган “кўмувчилар гуруҳи” шуғулланади. Бундай кафансиз оҳак билан кўмилганлардан юздан ошиғининг уволи менинг бўйнимда”¸ дейди ўзини Александр Раҳмонов деб таништирган агент 2005 йил 24 ноябрида ëзилган видеоиқрорида.

Бу даъвосини қувватлаш учун “ўлим ҳудуди” раҳбари 1995 йилда наманганлик Исроил Валихонов¸ 1996 йилда яна бир наманганлик Аваз Толибовнинг¸ шунингдек самарқандлик Алишер Турғуновнинг айнан шу тарзда ўлдириб юборилганини далил сифатида келтиради.


Агент изсиз йўқолди

Бир неча кун ичида “кўмувчилар гуруҳи” раҳбари билан бирга келиб Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилган¸ аслида эса¸ аллақачон ўлдириб юборилган диндорлар кўмилган жойлар харитаси¸ қолаверса ўзига бундай буйруқ берган оператив хизмат расмийлари билан суҳбатлар ëзилган аудиотасмаларни тақдим этишга ваъда берган Александр Раҳмонов¸ ëхуд дяда Шурян¸ шу бўйи қозоғистонлик журналистлар олдига қайтиб келмади.

Орадан олти йил ўтиб¸ "Фарғона" агентлиги унинг ўлганини эълон қилди. Видеосуҳбат охирида¸ ўз кураторларининг Тошкентдаги ЗАГС ходимасини ўлдириш ҳақидаги буйруғига бўйсунмаганидан сўнг¸ ўзига ўлим ҳукми ўқилгани ва шу боис ўлимидан олдин ўз руҳини сал бўлса-да тозалаш учун¸ Ўзбекистондаги даҳшатли жазо машинасини фош қилишга қарор қилганини айтган эди ўзини Александр Раҳмонов деб таништирган ўлим командаси бошлиғи.


Катта ўйиндаги кичик пиëда?

Гарчи бу иқрорда келтирилган фактларнинг ҳақиқат бўлишини инкор этмаган ва бу гапларни айтган одамнинг ақли-ҳуши жойида эканини эътироф этган ҳолда¸ Александр Раҳмонов билан бевосита суҳбатлашган қозоғистонлик журналистлар¸ унинг бундай иқрор орқали қайсидир ўйинда рол ўйнаб берганини тахмин қиладилар.

“Биздан бу ўйинда фойдаланишганини тахмин қиламиз. Аммо бу ўйиннинг ким томонидан¸ нима мақсадда уюштирилганини билмаймиз”¸ дейди Озодлик билан суҳбатда 2005 йил ноябр ойида ўзини Ўзбекистон махсус хизматлари агенти Александр Раҳмонов деб таништирган шахс билан суҳбатлашган журналистлардан бири.

Бу иқрорнинг 2005 йил 13 май кунги Андижондаги қонли воқеалардан олти ой ўтиб¸ айрим таҳлилчилар фикрича¸ Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазири Зокиржон Алматовни йўқ қилиш учун сўнгги ҳамлага ҳозирланаëтган бир пайтда пайдо бўлгани инобатга олинса¸ Александр Раҳмонов деган ИИВ агентураси агентининг бу тизимдаги қотиллик ва террорни яқин хорижга чиқиб фош этишининг бу ҳамладаги ўқлардан бири бўлган бўлишини тахмин қилиш мумкин.

“Ҳозир кланлар ўртасида уруш бошланди. Ҳамма ëқда тозалаш кетмоқда. Тепадагилар бир-бирини сотиб ëтибди. Ўз жонини сақлаш учун улар менга ўхшаганлардан киприк қоқмай воз кечади. Менинг устимга чизиқ тортилган”¸ дейди суҳбат сўнггида Александр Раҳмоновнинг ўзи.

Ўзбекистон махсус хизматлари¸ асосан ИИВ даги агентурани фош қилиш мақсадида Қозоғистонга ўтиб¸ бир неча соат фақат ўзига-ўзига гапирган Александр Раҳмоновнинг¸ Ўзбекистон юқори курсиларида ўтирганлар¸ балки ўшандаги Ички ишлар вазири Зокир Алматовнинг устидан чизиқ тортиш ҳамласидаги пиëдалардан бири бўлганини тахмин қилиш мумкин¸ холос.

**************************************

"Фарғона" агентлиги эълон қилган "Жаллоднинг пушаймони" видеоиқрор ҳақида ахборот берар экан Озодлик радиоси ўз муштарийларини 1981 йилдан 2005 йил сентябрига қадар Ўзбекистон турмаларидаги террор ва ўлим машинасини юрғизиб келганлардан бири эканини даъво қилган Александр Раҳмонов ëки дядя Шурян¸ Магомед ëхуд Алекс лақабли агентни кўрган-билганлар¸ эшитганлар бўлса¸ уларни ўз билганларини жамоатчилик билан ўртоқлашишга чақиради.

Бунинг учун "Эркин микрофон" ëхуд Skypeга сим қоқишингиз¸ ëхуд Озодлик сайтига кириб¸ шарҳ қолдишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG