Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:34

Ҳамидулла Кароматов элчиликдан бўшатилди


Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида бўлган Ҳамидулла Кароматов университет меҳмони¸Россия президенти Дмитрий Медведев ва президент Каримов билан бирга.2009 йил¸ 23 январ.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида бўлган Ҳамидулла Кароматов университет меҳмони¸Россия президенти Дмитрий Медведев ва президент Каримов билан бирга.2009 йил¸ 23 январ.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимига Фаррух Турсунов тайинланди.

6 декабр куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати қарорига кўра, Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Фаррух Турсунов тайинланди.

39 ёшли Фаррух Турсунов 2008 йилнинг декабридан буён Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган.

Мутахассислиги бўйича иқтисодчи бўлган Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида ҳам ишлаган.

Турсунов 2009 йилнинг декабридан буён Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимида ишлаб келган Ҳамидулла Кароматов ўрнига тайинланди.

Жорий йилнинг 30 март куни Centrasia.ru сайтида чоп этилган Япониядаги ўзбек дипломатлари ва дипломатик хизматчилар оилалари номидан Нигора Усмонова деган аëл президент Ислом Каримовга йўллаган мурожаатда Ҳамидулла Кароматов шаънига нисбатан танқидий фикрлар айтилган эди.

Японияда кучли зилзила рўй бериб¸ атом электр станциясига шикаст етгани ортидан мамлакат бўйлаб радиация даражаси ошиб бораëтган 2011 йилнинг март ойида Centrasia.ru сайтида чоп этилган бу мактубда 50 дан ортиқ давлат дипломатик ваколатхоналари эвакуация қилинган бир пайтда¸ элчи Ҳамидулла Кароматовнинг Токиодаги вазият ҳақида марказга батафсил маълумот беришга рухсат бермаганидан шикоят қилинган эди.

“Караматовнинг ўзи эса меъёрдан ортиқ спиртли ичимлик ичиш оқибатида пайдо бўладиган шарманда касалликдан “даволаниш учун” Тошкентга 23 март куни жўнаб кетган”¸ дейилади ушбу мактубда.

Одатда бундай ҳолларда қаттиқ сукут сақлайдиган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу мактубга бир неча кун ўтиб ўз расмий сайтида муносабат билдирди ва Япониядаги ўзбек дипломатлари оиласида Нигора Усмонова дегани йўқ ва мактубда ëзилганларнинг ҳаммаси туҳмат¸ деган мазмунда баëнот эълон қилди.

Айрим кузатувчилар мазкур мактубни Япониядаги фавқулодда вазият баҳонасида элчи Ҳамидулла Кароматовдан қутулиш йўлидаги ҳаракат сифатида талқин қилишган эди.

Асли адабиëтшунос олим бўлган Кароматовнинг қайси лавозимга тайинлангани ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида 7 декабр куни Токиода Марказий Осиë+Япония форматида юқори даражали учрашув ўтаëтгани ҳақида хабар қилинади¸ аммо Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси алмашганига оид бир жумла ҳам маълумот йўқ.

Норасмий манбаларга кўра Кароматов 2011 йилнинг май ойида Токиодан Тошкентга чақиртириб олинган.

Ҳамидулла Кароматовнинг лавозим зинапояси

Ҳамидулла Кароматов 1953 йилда таниқли совет ëзувчиси Саъдулла Кароматов оиласида туғилган.

Кароматов Тошкент давлат университети Шарқшунослик факултетини тугатган¸ филология фанлари доктори¸ профессор.

1988 йилдан 1995 йилгача ТошДУда ишлаган.

1995 йилдан бошлаб президент маҳкамасида фаолият юритган. 1998 йилда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган.

2000 йилнинг 11 февралида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари қилиб тайинланди ва айни дамда Ислом университети ректори бўлди.

2003 йилда Бош вазир ўринбосари лавозимидан озод қилиниб¸ Францияга элчи қилиб жўнатилди.

2005 йилда Ҳамидулла Кароматов Тошкентга чақиртириб олиниб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ректор этиб тайинланди.

2008 йилда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

2009 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг Япониядаги дипломатик миссиясини бошқарди.

Бир неча китоблари¸ хусусан “Ўзбек мақоллари “ тўплами чоп қилинган.

Бу юзадан 2003 йилда Олий таълим вазирлигига қарашли Миллий таълим газетасига муҳаррир бўлган журналист Исмат Хушев¸ бу газета ëпилиб¸ ўз ишидан ажраганидан кейин¸ Бош вазирнинг маданият ва маънавият масалалари бўйича ўринбосари Ҳамидулла Кароматовнинг ишдан олиниши талаби билан Тошкентдаги Freedom House идорасида матбуот анжумани ўтказган эди.

Миллий таълим газетаси Кароматовнинг Тошкент ирригация институтида ректор бўлган поччаси билан бирга таълим соҳасида катта жиноятлар қилгани ҳақидаги мақола эълон қилингач¸ ëпилган эди¸ дейди Исмат Хушев Озодлик билан суҳбатда.

Ҳозир Канадада истиқомат қиладиган Исмат Хушев Озодлик билан суҳбатда Кароматов шахсига оид тафсилотларни очиқлади.


(Исмат Хушев билан суҳбат)
XS
SM
MD
LG