Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:35

Қирғизистон парламенти спикери "юмшоқ" қулатилди


Қирғизистон спикери Ахматбек Келдибеков ўзига билдирилган айбловларни тан олмади.
Қирғизистон спикери Ахматбек Келдибеков ўзига билдирилган айбловларни тан олмади.

Қирғизистон парламенти спикери Ахматбек Келдибеков 12 декабр куни 21 дан 8 дақиқа ўтганда истеъфога чиққанини маълум қилди.

12 декабрда Қирғизистон парламенти спикерига ишончсизлик билдириш масаласида ўтган навбатдан ташқари йиғин 10 соатдан ортиқ давом этди.

Комиссия спикерни жиноят олами билан алоқадорлигини аниқлади

Спикерни халқаро қидирувда бўлган "қонундаги ўғри" Қамчи Қўлбоев билан алоқаларда айблашди.
Спикерни халқаро қидирувда бўлган "қонундаги ўғри" Қамчи Қўлбоев билан алоқаларда айблашди.
Мухолифатидаги “Ата Мекен” партияси 30 ноябрда парламент раиси Ахматбек Келдибековни уюшган жиноий гуруҳ раҳбарлари билан алоқадорликда айблаган ва унга ишончсизлик билдириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Мухолифатнинг бу қарори юзасидан парламентдаги 5 фракция иштирокида махсус комиссия тузилган.

12 декабр куни махсус комиссия раиси Канибек Иманалиев “Ата Мекен” фракцияси томонидан спикерга билдирилган 13 айбловдан 11 таси асосли экани аниқланганини, спикер Ахматбек Келдибеков Иссиқкўлдаги “Каприз” меҳмонхонасида ҳақиқатан ҳам Қирғизистондаги уюшган жиноий гуруҳ раҳбарларидан бири Қамчи Қўлбоев билан учрашганини билдирди. Комиссия, шунингдек, Келдибековнинг маслаҳатчилари ва у ишга олган аппарат ходимлари орасида жиноят олами билан алоқада бўлган шахслар мавжудлигини аниқлаган.

"Юмшоқ" қулатиш

Ўшда Келдибековнинг бир неча юз тарафдори норозилик намойиши ўтказди
Ўшда Келдибековнинг бир неча юз тарафдори норозилик намойиши ўтказди
Мазкур фактлар эълон қилингач, парламентда муҳокама қизғин тус олди. Парламентдаги фракциялар алоҳида-алоҳида ва фракциялараро маслаҳатлашувларни ўтказдилар. Парламент спикери мансуб бўлган “Ата Журт” фракцияси Ахматбек Келдибековни “юмшоқроқ йўл билан истеъфога чиқишини таъминлаш” мақсадида музокаралар олиб борди. 19.30 да эълон қилинган ва бир ярим соатга чўзилган танаффусдан сўнг Ахматбек Келдибеков ўз ихтиёри билан истеъфога чиқишини маълум қилди.

“Ата Журт” фракцияси томонидан ишлаб чиқилган ва 103 депутат томонидан қўлланган қарор лойиҳасида эса “Ахматбек Келдибеков ўз ихтиёри билан истеъфога чиққани, парламент махсус комиссияси олиб борган текширув натижасида спикерга билдирилган бир қатор айбловлар ўз исботини топмагани ва шунинг учун махсус комиссия хулосасини текшириш тўхтатилиши” белгиланди.

Бу қарор лойиҳасига “Ата Мекен” фракцияси кескин қаршилик билдирди. Бироқ қаршиликка қарамай қарор кўпчилик овоз билан маъқулланган.

Келдибеков айбловларни тан олмади

Парламентда яқин кунларда янги ҳукмрон коалиция шаклланиши кутилмоқда.
Парламентда яқин кунларда янги ҳукмрон коалиция шаклланиши кутилмоқда.
- Социал демократлар партияси ҳукмрон коалициядан чиққан кундан бошлаб, матбуотда мени қоралаш ишлари авж олди. Мени сиёсатшунослар, оддий одамларнинг тили билан қоралашди. Аслида менга қўйилган айбловлар ўтган йилги Ўш воқеалари олдида бир заррачалик холос, - деди Ахматбек Келдибеков қарор қабул қилинганидан сўнг сўзлаган нутқида.

Социал демократлар партияси декбар ойининг бошида ҳукмрон коалициядан чиққанини билдирган эди. Ҳукмрон коалицияга кирган “Ата Журт”, “Республика”, Социал демократлар фракциялари ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, ҳукмрон коалиция тарқалгач, спикер Келдибеков истеъфо бериши зарур эди. Аммо Келдибеков истеъфога чиқмаслиги ҳақида баёнот берган эди. Шундан сўнг социал демократлар ва “Ата Мекен” фракциялари спикер фаолиятини кескин танқид қила бошлади ва унга нисбатан 13 та айблов билан чиққан.

Маълумотга кўра, Қирғизистон парламентининг янги спикери янги ҳукмрон коалиция ташкил этилгач сайланади. Президент Атамбаев ҳукмрон коалицияни шакллантириш ваколатини Социал демократлар фракциясига топширган. Мазкур фракция 15 кун ичида ҳукмрон коалицияни тузиши ва ҳукуматни шакллантириши лозим.
XS
SM
MD
LG