Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:27

Ўзбекистонда баъзи товарлар импорти устидан назорат кучаяди


Янги йилдан хориждан келадиган баъзи уй-рўзғор буюмларига мажбурий марка ёпиштириш тизими ишга тушади.


2012 йилнинг биринчи январидан бошлаб хориждан Ўзбекистонга келтириладиган уй-рузғор буюмларининг баъзи турларига махсус марка ёпиштириш тартиби кучга киради.

Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақда 12 декабр куни эълон қилган қарори мантида бу талаб тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобатни ошириш ва четдан келтирилиши мумкин бўлган контрабанда товар маҳсулотлари олдини олиш экани айтилган.

Қарорда махсус марка ёпиштириладиган товар маҳсулотлари, асосан, уй-рўзғорда ишлатиладиган электр жиҳозлари этиб белгиланган.

Булар: микротўлқинли печ, кондиционер, музлатгич ёки бошқа турдаги совутгичлар, идиш ювиш машиналари, принтерлар, факс ва сканер аппаратлари, кир ювиш машиналари, чанг ютгич, электр плиталар, DVD-плэйрлар, монитор, антенна ва проектор каби товарлардир.

Ўзбекистон Божхона қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларидан бири мутасаддиси бу турдаги маҳсулотларга ёпиштириш учун талаб қилинадиган махсус маркага шундай изоҳ берди.

- Марка кичкинагина штих кодли бўлади ва ўша штирх коднинг ичида товарни ким олиб кирган, қачон олиб киргани тўғрисида, товар тўғрисидаги маълумотлар бўлади, бўлди, - дея тушунтириш берди божхона ходими.

Унга кўра, номи тилга олинган товар маҳсулотларини хориждан келтираётган тадбиркорлик субъектларидан бу маркани олиш эвазига ҳеч қандай тўлов ёки ортиқча кўрикдан ўтиш ҳам талаб қилинмайди.

- Ҳеч қанақа тўлов йўқ бу ерда. Тадбиркор битта ариза ёзади, шунақа-шунақа импорт товар олиб келяпман ва унга шунча марка беришингизни сўрайман, деган. Ўша ариза асосида марка берилади ва олиб кирилаётган товарнинг коробкаси устига ёки бевосита ўзига марка ёпиштирилади, тамом. Тўлов йўқ бу ерда, - дейди божхона ходими.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган ушбу қарорнинг ижроси Республика Давлат божхона қўмитаси билан бирга Республика Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Республика Марказий банкига юклатиган.

Республика Давлат солиқ қўмитасидан олинган маълумотга кўра ҳам 2012 йилдан бошлаб алоҳида товар маҳсулотлари учун ёпиштириладиган махсус марка учун тадбиркорлардан устама тўлов талаб қилинмайди.

- Аммо, назорат кучайтириладида энди. Аввал ҳам назорат бор эди. Лекин энди контрабандага қарши назорат бўлганини кўрсатувчи махсус марка ёпиштирилади ва албатта, марка бериш жараёнида тадбиркорнинг фаолияти ҳам яна бирров назоратдан ўтади. Кимга марка берилаётгани яна бир марта текшириладида энди, - дейди солиқ инспекциясининг Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимларидан бирининг ходими.

Солиқ инспекцияси ходимига кўра, бу жараёнда солиқ қўмитасининг асосий вазифаси тилга олинган импорт товарлари савдосини кузатиш ҳамда мажбурий маркировкадан ўтмаган товар маҳсулотлари устидан назоратни кучайтиришдир.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорида 2012 йилнинг январига қадар Ўзбекистонга олиб кирилган ва номи рўйхатга тушган товарлар махсус маркасиз 2012 йилнинг 1 июлигача маркасиз сотилиши мумкинлиги ҳам белгиланган.
XS
SM
MD
LG