Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:26

Очиқ елкалар, ҳижоб ва Интернет хабарлашувини чекловчи қоида


Талаба ва ўқитувчилар маромнома билан танишиб чиққани тўғрисида тилхат ёзиб беришлари керак.
Талаба ва ўқитувчилар маромнома билан танишиб чиққани тўғрисида тилхат ёзиб беришлари керак.

"Қурултой"нинг бугунги мавзуси Ўзбекистон Олий ва махсус таълим вазирлиги жорий қилган қоида ҳақида.


Ўзбекистон Олий ва махсус таълим вазирлиги йил бошида ўз тизимидаги олийгоҳ талаба ва ўқитувчилари юриш туришини белгиловчи маромномани чоп қилди.

Майда ҳарфлар билан ëзилган ва 23 вараққа жо бўлган бу ҳужжат олий ўқув юртидаги фаррошдан тортиб профессоргача бўлган кишиларнинг олийгоҳ ҳудудида нима киймаслиги ва нима қилмаслигини белгилайди.

1 январдан кучга кирган тавсиявий ҳужжат талаба ва ўқувчиларнинг елка, қорин ва кўкракларини очиб юришини тақиқлайди.

Баданга ëпишиб турувчи тор кийимлар, тиззадан юқори этаклар ва спорт кийимларида юриш ҳам бу ҳужжат тақиқ доирасига кирган.

Шунингдек занжирлар, темир қисқичлар, маржон ва бошқа осилдириқлар тақиш, диний кийимларда юриш ҳам Ўзбекистон олий ўқув юртларида тақиқ остига олинди.

Талаба ва профессорларнинг интернетдаги ижтимоий тармоқларда олий ўқув юртлари ички муаммоларига оид маълумотларни ошкор қилишини ҳам Олий таълим вазирлиги йўриқномаси чеклаб қўйди.

Йўриқнома қоидаларидан бири олий ўқув юрти талабалари зиммасига “экстремист” руҳдаги “ижтимоий хавфли” элементлар ҳақида раҳбариятга мунтазам маълумот етказиб туришни юклайди.

"Қурултой"да қатнашган бухоролик ўқитувчи Илҳом Жўраев бу қоидаларни зарур деб билади.

Диний эътиқоди боис ўзбек олий ўқув юртидан ҳайдалган Аҳмаджон назарида бу диндорларга қарши кураш моҳиятининг ҳужжат тарзида кўриниши.

Журналист Шоҳида Ëқуб назарида бу ҳужжат ўзбек талабаси учун ҳақоратдан бошқа нарса эмас.

"Қурултой" эшиттиришида қатнашган бухоролик блоггер бу қоида чақмачақарлар учун яшил чироқ ëққанлигига эътибор қаратди.

"Қурултой" эшиттиришини қуйида тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG