Бу ҳақда жаноб Клэппернинг жаҳондаги вазиятга бағишланган сўнгги ҳисоботида айтилади.
Клапперга кўра, “араб баҳори”дан қўрқиб кетган Марказий Осиё лидерлари либерал ислоҳотлар ўтказиш ўрнига барча соҳаларда қаттиқ назорат ўрнатиш билан шуғулланмоқдалар.
АҚШ разведкаси минтақада 2010 йили содир бўлган Ўш воқеалари каби миллатлараро низолар яна юзага келиши мумкинлигини истисно қилмайди. Шунингдек, АҚШ Марказий Осиёга Афғонистон ва Покистондан экстремистик ва террористик гуруҳларнинг ўтиш эҳтимолидан ҳам хавотирда.
“Бу мавзу АҚШ расмийларининг 2014 йили ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш қарори қабатида тобора долзарблашиб бормоқда”, деб ҳисоблайди АҚШ Миллий разведкаси директори.
Жаноб Клэппер минтақада экстремистик ва террористик гуруҳлар фаоллашган тақдирда бу ердаги энг заиф ҳалқа Афғонистон билан энг узун чегарага эга бўлган Тожикистон бўлади, деган фикрда.
АҚШ расмийсига кўра, постсовет ҳудудида изга солинмаган миллатлараро зиддиятлар, энг аввало, Тоғли Қорабоғдаги этник низолар катта хавф туғдиради.
“Улар фақат Вашингтоннинггина эмас, балки Москванинг манфаатларига ҳам таҳдид солади”, дейди Жеймс Клэппер.
Қўшма Штатлар Миллий разведкаси директори ҳисоботида Россиядаги вазиятга ҳам атрофлича тўхталинган. АҚШ разведкаси раҳбари фикрича, “Путиннинг [президент ўлароқ] иқтидорга қайтиши ворисликдан кўра каттароқ маънога эга”.
“Ички сиёсий жабҳада Путин мавжуд сиёсий ва иқтисодий тизимни сақлаб қолишга уриниши эҳтимоли кўпроқ”, дер экан Клэппер Россияда мавжуд муаммоларга қарамай, Путиннинг либерал ислоҳотлар дарғасига айланмаслигини тахмин қилади.
АҚШ мулозими фикрича, Путин кўпроқ “Россия элитаси активларини ҳимоя қилароқ, унинг бирдамлигини тиклашга диққат қаратиши ҳамда уларнинг янада бойиши учун янги имкониятлар билан таъминлаши мумкин”.
АҚШ разведкаси Путин ҳукмронлигининг биринчи йилида Россия ташқи сиёсатида жиддий ўзгаришлар бўлмаслигини башорат қилади. Клэппернинг ишонишича, Эрон ва Сурия бўйича музокаралар жараёнини йўлга қўйиш зарур деб ҳисоблаган Россия бу мамлакатларга қарши санкцияларни қўлламайди.