Кечаётган ҳафта бошида Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоят телевидениеси Ўзбекистон ҳудудида яшаб, турли вазифаларда ишлаган ва Тожикистон фойдасига жосуслик қилган Бек Паноев, Али Пиров, Абдуҳамид Қодиров ва Раҳмон Ражабов ҳамда ўзбек фуқароси Қувондиқ Сиддиқовлар тақдиридан ҳикоя қилди.
Айтилишича, бу шахслар Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси расмийлари топшириғи асосида Ўзбекистон давлат сири маълумотларини йиғиш билан шуғулланган. Бу маълумотлар тасдиғи сифатида дастур қаҳрамонлари - айни пайтда Ўзбекистон қамоқхоналарида жазо муҳлатини ўтаб турган “жосус”лар ҳикояси ҳам бериб борилди.
- Жиззах шаҳридаги 03195 ва 48254-ҳарбий қисмлар тўғрисидаги маълумотлар сўрашди. Шахсий таркиби, қурол-аслаҳаси тўғрисидаги маълумотларни бериб юбордим, - дейди маҳбуслардан бири Қувондиқ Сиддиқов.
Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари маълумотларига таянган Сурхондарё вилоят телевидениеси масъуллари иддаосига кўра, “жосуслик”да айбланган бу шахслардан баъзилари Сўғд вилояти хавфсизлик бошқармаси собиқ раиси Абдулло Назаров ҳамда Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг яна бир масъули Бахтибек Назархудоевдан мунтазам топшириқлар олиб турган.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва таҳлил бўлими бошлиғи Давлат Назриев Сурхондарё телевидениеси ҳозирлаган сўнгги дастурида айтилган маълумотлар ўрганилаётганини билдирди.
- Бу дастурдан хабаримиз бор, унинг ёзуви департаментимизда бор. Айни пайтда биз бу дастур ва унда айтилган маълумотларни ўрганаяпмиз, - деди Тожикистон расмийси Назриев.
Ўзбек-тожик чегара ҳудудларида яшаётган аксарият тожикистонликлар Ўзбекистон давлат телевидениеси, жумладан, Сурхондарё вилояти телевидениеси дастурларини томоша қилади.
Чегараолди ҳудуд туманларидан бирининг ўз исмини айтмаган фуқароси “вилоят телевидениеси Тожикистон ҳукуматига қора чаплаш мақсадида ана шундай дастурларни тез-тез намойиш қилиб туриши” ни айтди.
-Бу телевидение кўпроқ Туркия, Японияда ишланган бадиий филмларни намойиш қилади. Қизиғи шундаки, ана шу сериалларни намойиш қилиш баробарида орада танаффус бериб, Тожикистон ҳукуматига қарши агрессив хусусиятга эга бўлган махсус дастурларни ҳам бериб боради, - дейди тожикистонлик аноним суҳбатдош.
Тожикистонлик мустақил таҳлилчи Усмонали Хоркашев мулоҳазасича, бундай дастурларни намойиш қилишдан кўзланган мақсад Тожикистон ҳукуматига қарши адоват қўзғатишдир.
Бошқа бир гуруҳ таҳлилчилар эса исёнчи полковник Маҳмуд Худойбердиев 1998 йил Тожикистонни тарк этиб¸ Ўзбекистонга ўтиб кетгани ҳақида гап-сўзлар тарқалганидан кейин Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро “жосус -жосус ўйини” бошланиб кетгани ва шу кунгача ўнлаб ўзбекистонлик ва тожикистонлик бегуноҳ кишилар бу “ўйин” қурбони бўлганини айтади.
Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари ҳам бир неча марта “Ўзбекистон жосус юбораётгани”дан шикоят қилган эди.
Расмий маълумотларга кўра, 2006 йилдан буён Тожикистонда Ўзбекистон фойдасига жосуслик қилган ўн киши қўлга олиниб, узоқ йилларга кесилган.
Ўзбекистонлик “жосус”лар Сўғд вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош туманларида кўпроқ қўлга олинаётгани кузатилади.