Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:28

АҚШ Ассадга ишонмаслигини айтмоқда


Сурия мухолифати Лавров Дамашққа янги ташаббусларни олиб келмаганини айтмоқда.
Сурия мухолифати Лавров Дамашққа янги ташаббусларни олиб келмаганини айтмоқда.

Сешанба куни Дамашққа борган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ассад ҳукумати мухолифат билан мулоқотга тайёрлигини таъкидлашига қарамасдан Сурия бўйлаб зўравонликлар давом этди.

Қўшма Штатлар Сурия Президенти Башар ал-Ассаднинг зўравонликларни тўхтатиш ҳақидаги сўзларига ишонмаслигини айтмоқда. Ассад бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда ваъда қилди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Виктория Нуланд зўравонликларни 11 ойдан бери давом эттираётган Ассаднинг ваъдасига ишониш қийин, дея таъкидлади.

- Ассад зўравонликларни тўхтатишни истаганида эди, у 11 ойдан бери қилмаган нарсани қилиши мумкин. У бегуноҳ шаҳарлар аҳлига нисбатан ўз кучлари уюштираётган ҳужумларни тўхтатиши мумкин, лекин кўпчилик кўриб турганидек, Ҳомс, Ҳама, Дамашқ атрофи ва бошқа шаҳарларда зўравонликлар давом этмоқда, деди АҚШ расмийси.

Сешанба куни Лавро билан учрашган Ассад Араб Давлатлари Лигаси аввалроқ таклиф қилган режага кўра, мухолифат билан мулоқот ўрнатиш, 11 ойдан бери ҳисбга олинган маҳбусларни озод қилиш ва норозиликлар маркази бўлиб қолаётган шаҳарлардан ҳарбийларни олиб чиқишга тайёрлигини изҳор қилди.

Учрашувдан кейин чиқиш қилган Лавров жумладан бундай деди:

- Биз Араб Давлатлари Лигаси 2 ноябр куни илганри сурган ташаббус белгилаб бериган позициялардан келиб чиқиб, бўҳрондан иложи борича тезроқ чиқиш учун қўлимздан келган барча ёрдамни кўрсатишга тайёр эканимизни тасдиқладик. Хусусан, мазкур ташаббусда белгиланганидек, Сурия президенти зўравонлик манбаси қайси бўлишидан қатъий назар, уни тўхтатиш вазифасига содиқ эканига бизни ишонтирди, деди Россия ташқи ишлар вазири.

Лекин Ассад Араб Лигасининг сўнгги режасида кўрсатилган ҳокимиятни топиширшга тайёргарлик сифатида, президентликни ўз ўринбосарига бериш масаласини кўриб чиқмаслигини қўшимча қилди у.

Айни пайтда, Сурия давлат телевидениеси, янги конституция лойиҳасини тайёрлаш билан шуғулланган қўмита ўз ишини якунлаганини хабар қилди.

Мухолифатдаги Сурия миллий кенгаши вакили Валид ал-Бунний Лавров Дамашққа янги ташаббусларни олиб келмади дея, Ассад таклиф қилаётган “ислоҳотларни” узоққа бормайдиган ҳаракатлар сифатида рад қилди.

Лавровнинг Дамашққа ташрифидан бир неча кун олдин Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурия бўйича резолюциянинг овозга қўйилишига вето қўйди. Москва билан Пекиннинг бу ҳаракати жаҳон бўйлаб кескин танқидларга учради.

Хусусан, Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон резолюцияга қўйилган ветони “дунё ҳамжамияти учун катта муваффақиятсизлик”, дея атади.

У шунингдек Туркия Ассад мухолифларига ёрдам бериш учун янги ташаббуслар устида ишлаётганини қўшимча қилди.

Лавровнинг Дамашққа ташрифи Сурия ҳукумат кучларининг Ҳомс шаҳнрида ҳужумларни давом эттириб, яна 19 кишини ўлдиришига тўғри келди.

Ҳама шаҳрида ҳам отишма ва жанглар давом этгани хабар қилинди.

Сешанба куни Италия, Франция, Испания ва Ҳолландия ҳукуматлари сешанба куни Дамашқдаги элчиларини чақиртириб олди.

Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши аъзолари ҳам элчиларини чақритириб олиб, ўз пойтахтларидан Сурия элчиларини чиқариб юборишларини маълум қилди.

Душанба куни АҚШ билан Британия ҳам элчиларини чақириб олган эди.

Брюсселда эса, ЕИ дипломатлари Сурияга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG