17 феврал куни шаҳар марказий майдонида сўнгги пайтларда Ўшда миллий озчилик вакиллари томонидан содир этилаётган қотилликлар сони кўпаяётганига норозилик билдириб, Ўш вилояти Олой туманидан келган ики юзга яқин одам тўпланди. Йиғилганлар президент Атамбаев йўлини тўсмоқчи бўлгани айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўш шаҳри марказий майдонида йиғилганлар ўзларини шу йилнинг 5 феврал куни ўлдириб кетилган такси ҳайдовчиси Эрнис Машраповнинг яқинлари деб атаганлар. Улар Машраповнинг ўлими миллий характерга эга эканини, негаки ўлган одам қирғиз, айбланувчи томон эса ўзбек миллатига мансублигини иддао қилишмоқда. Норозилар, Машраповнинг ўлимига алоқадор шахсларга ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда.
Бироқ расмий маълумотда айтилишича, Эрнис Машрапов ўлимида айбланиб қўлга олинган икки одамдан бири қирғиз, иккинчиси эса тожик миллатига мансубдир.
Норозилар билан Қирғизистон Ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асанов учрашиб, улардан ҳар бир жиноятга миллий тус бермасликни илтимос қилган.
Норозилар аввалига Ўшга иш сафари билан борган президент Атамбаев йўлини тўсишмоқчи бўлишган. Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Ўшдаги мухбири Эрнист Нурматовга кўра, шаҳар мэри Мелис Мирзақматов норозиларга президент билан учрашув уюштириб беришга ваъда берган. Шундан сўнг норозилар тарқаб кетган.
Президент сафарининг илк кунини Ўшда қуриб битказилган кўп қаватли уйнинг очилиш маросимидан бошлади. Маросимда Атамбаев 2010 йил Ўш воқеалари айбдорларини 2012 йил охиригача топишга ваъда берди:
- Мен янги фармон билан 2010 йил қонли воқеалари бўйича жиноий ишларни қайта очилиши масаласини кўтардим. Мен бу ишларнинг охирига етаман, ким гуноҳкор бўлса ҳаммасини фош этаман, - деди Алмазбек Атамбаев.
Президент шундан сўнг Ўш воқеаларида жабр кўрганлардан ташкил этилгани айтилувчи “Ўш шейиттери”, “Ўчмас ўт”, “Бедарак йўқолганлар” ташкилоти вакиллари билан учрашди.
- Президент сифатида қатъий сўзларни айтди. Шунча одам олдида ёлғон гапирмаса керак. “Ўш воқеаларига муваққат ҳукумат аъзоларидан ким алоқадор бўлса жавобгарликка тортилади”, деди. - деди “Ўш шейиттери” ташкилоти раҳбари Турғунайим Айтиева учрашув борасида гапираркан.
Ўш шаҳар ўзбек миллий маданий маркази раиси Рашид Хўжаев президент Атамбаев асосан талабалар билан учрашаётганини, унинг аҳоли, жумладан, ўзбеклар билан учрашуви кутилмаётганини айтди:
- Президент Ўш район массивидаги кўп қаватли уйнинг очилишига келибди, кейин институтларда студентлар билан учрашуви бўлаяпти.
Озодлик: Аҳоли билан учрашув бўладими?
- Йўқ, ҳали бўлмади. Бу борада гап ҳам йўқ. Бўлганида бизни чақирашар эди. Биз борар эдик-да, - деди Рашид Хўжаев.