Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:10

Обидхон қори Назаров оғир, лекин барқарор аҳволда


Обид қори Назаров.
Обид қори Назаров.

22 феврал куни суиқасд оқибатида бошидан яраланганидан сўнг Остершунд шаҳридаги касалхонага ётқизилган Обидхон қори Назаров бошқа шаҳарга олиб кетилди.

Остершундда ўтказилган матбуот анжуманида 22 феврал куни Стромсунд қишлоғидаги уйи олдида суиқасд нишони бўлган Обид қори Назаров бошидан яралангани маълум қилинди.

Матбуот анжуманида қатнашган Швеция жамоатчилик радиоси мухбири Йоҳанна Вактол бу ҳақда полиция вакиллари маълум қилганини айтди Озодлик билан суҳбатда.

- Полициянинг айтишича, унинг бошига камида бир марта отишган. Полиция неча марта ўқ узилганини аниқлаштирмади. Лекин имом оғир аҳволда касалхонага ётқизилганини айтилди. У ҳозирда Умию шаҳридаги касалхонага олиб кетилган, деди Йоҳанна Вактол.

Остершунд полицияси матбуот вакили Микал Обрамсон чоршанба куни рўй берган воқеа жойидан қурол топилганини билдирди.

- Кеча 50 ёшлар атрофидаги бир одам ўқ отар қуролидан отилиб, жароҳатланди. Полиция бу ҳодиса ҳақида 13:40 да хабар топди. Дарҳол тергов ишлари бошланди. Жиноят жойидан ўқ отар қурол топилди, деди полиция вакили Обрамсон.

Топилган қурол қайси русумда экани ёки бошқа манбаларда айтилаётгандек овозини ўчириш мосламаси бўлганми, йўқми бу маълумотни ҳам ошкор қила олмаслигини қўшимча қилди полиция расмийси.

Маълум бўлишича, 54 ёшли Обидхон қорининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Швецияда муҳожиратда яшаётган яна бир ўзбекистонлик имом Муҳаммадсолиҳ Обутовнинг Озодликка айтишича, Обидхон қори Назаров вертолётда бошқа шаҳарга олиб кетилган.

- У кишининг аҳволи оғир бўлгани боис, имкониятлари яхшироқ бўлган касалхонага олиб кетишди, дейди Обутов.

Остуршенд шаҳар полицияси вакилига кўра, ҳозирда тергов ишлари доирасида гувоҳлик кўрсатмаларини олиш мақсадида жиноят жойига яқин уйлар бирма-бир айланиб чиқилмоқда.

- Тергов сири бўлгани боис жиноятга оид тахминларни ҳам ошкор қила олмаймиз, деди Остершунд полиция расмийси Озодлик билан суҳбатда.
XS
SM
MD
LG