“Биржевой лидер” МДҲдаги иқтисодий жараёнларни кузатиб борувчи, сармоядорлар ва тадбиркорлар учун таҳлилий ахборот берувчи интернет журнал ҳисобланади.
“Биржевой лидер” интернет журнали таҳририятининг Озодлик радиосига билдиришича, жорий йилнинг 22 февралидан бошлаб Ўзбекистонда мазкур нашр очилмаётгани ҳақида муштарийлардан кўплаб мактублар кела бошлаган.
- Аввалига Ўзбекистондан сайтимизга кирувчи муштарийлар сони озайиб кетди. Шундан сўнг бунинг сабабларини излай бошладик. Сайтимизга Ўзбекистондан кунига 3-4 минг одам кирар эди. Шунинг учун ўзбекистонлик муштарийларимиз сонининг камайиб кетиши биз учун катта йўқотишни англатади. Кейин эса бизга ўзбекистонликлардан мактублар кела бошлади. Улар Ўзбекистонда сайтимиз очилмаётганини хабар қилишди, -деди “Биржевой лидер” журналининг масъул муҳаррири Олег Ворон.
“Биржевой лидер” журналида МДҲ мамлакатлари қаторида Ўзбекистон иқтисодига оид таҳлилий мақолалар, сармоядорларга бу мамлакат иқтисодининг қайси соҳаларига сармоя ётқизиш мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар бериб борилар эди. Интернет журналда Ўзбекистон ва Россия иқтисодий-сиёсий муносабатларига оид навбатдаги мақоланинг чоп этилиши ортидан “Биржевой лидер”га Ўзбекистонда ҳам тўсиқ қўйилди.
- Биз сармоядорлар учун “МДҲда Россия учун қайси давлат энг қадрли ёки Россия-Ўзбекистон муносабатларининг сири нимада?” сарлавҳали мақолани чоп этган эдик. Бу мақола чоп этилиши билан сайтимизга ҳам тўсиқ қўйилди, -деди Олег Ворон.
“Биржевой лидер” журналида чоп этилган бу мақола интернетдаги бошқа юзлаб сайтларда кўчириб босилган. Бу мақолада Россиянинг Ўзбекистонга нисбатан геосиёсати ва иқтисодий алоқалари таҳлил қилинган. Мақолада Ўзбекистон минтақдаги бошқа мамлакатларга нисбатан Россияга қуллуқ қилмай, ўзини тенгҳуқуқли ҳамкор сифатида тутиб келаётгани, расмий Москва Марказий Осиё минтақасида ҳукумронлигини ўрнатиш учун биринчи навбатда Ўзбекистонни қўлга киритишга ҳаракат қилаётгани таҳлил қилинган.
“Биржевой лидер” журнали таҳририяти Ўзбекистондаги провайдерларга ва расмий идораларга сайтнинг нега очилмаётганини изоҳлаб бериш талаби билан расмий мактуб йўллаган. Лекин ҳозирча расмийлардан ҳам, провайдерлардан ҳам бу мактубга жавоб олингани йўқ.
- Ўзбекистон ҳукуматидан жавоб кутаяпмиз. Лекин ҳозирча ҳеч қандай жавоб ҳам, тушунтириш ҳам бўлгани йўқ., - деди Олег Ворон.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда тақиқланган интернет сайтлари сони яна биттага кўпайди. Бунгача “Фарғона. Ру”, Газета.ру”, Википедиянинг ўзбекча саҳифаси, Озодлик, Би-Би-Си радиоларининг интернет сайтлари ва кўплаб бошқа нашрларга Ўзбекистонда тўсиқ қўйилган эди.