Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:52

"Отамни ким ўлдирмоқчи бўлганини биламиз!"


Швецияда отиб кетилган ўзбекистонлик имом Обид қори Назаровнинг ўғли Довудхон ўз оиласи жиноят ортида ким турганини билиши¸ аммо ҳозирча ўз тахминларини очиқламаслигини айтмоқда.


Йигирма иккинчи феврал куни Швециянинг Стромсунд шаҳрида ўз уйи подъездида суиқасдга учраган таниқли уламо Обид қори Назаров ҳали ҳануз оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

Обид қори Назаров бошидан ўқ еган ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди.

Отасининг ёнида қолаётган ўғли - Довудхон Обидхон ўғли сўзларига кўра, шифокорлар бир ойдан бери комада ётган беморнинг тузалишига умид борлигини айтмоқда.

Воқеа содир бўлиши биланоқ Швеция полицияси ва махсус хизматлари тергов ишларини бошлаганини билдирган эди. Аммо шу кунга қадар "тергов сири", дейилган изоҳ билан суриштирувларга оид бирор расмий баёнот берилгани йўқ.

22 феврал куни пешин намози олдидан уламони ўз уйи подъездида отиб кетган номаълум шахснинг кимлиги, бу жиноят ортида ким тургани ҳали ҳануз тахминлар даражасида қолмоқда.

Воқеадан бир ой ўтибгина матбуотга сўзлаган Довудхон Обидхон ўғли Озодлик билан суҳбатда: "Бунинг ортида ким турганини ва у кимсанинг очиқда эркин юрганини ҳаммамиз яхши биламиз", деди.

Аммо Обид қори Назаров яқинлари ҳозирча ўз тахминлари ёхуд уларга маълум бўлган далиллар ҳақида очиқ сўзламасликни маъқул кўрмоқдалар.

Бунинг сабабини Довудхон: "Биз ўзимиз шу нарсани маъқул деб топдик ва улар (полиция) томонидан ҳам шу нарсани эслатишди", деб изоҳлади.

Қуйида Довудхон Обидхон ўғли билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:27 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG