Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:34

Атлас шаҳри Марғилон


Марғилон Ўзбекистоннинг қадим шаҳарларидан бири. Унча катта бўлмаган бу шаҳар бой анъаналарга эга. Яқинда шаҳарда бўлиб қайтган ўзбекистонлик тасвирчи Марғилонннинг бугунги қиëфасини суратларда жонлантиришга уринди.


Марғилондан Маъмуржон Узоқов, Юсуфжон қизиқ, Уста Олим Комилов, Тамара хоним, Юлдуз Усмонова каби таниқли санъаткорлар етишиб чиққан.

Марғилон¸ хоссатан¸ ўз атласи билан машҳур. Совет даврида шаҳарда "Атлас" фабрикаси бўларди¸ аммо мустақилликдан кейин мамлакатдаги кўплаб бошқа фабрика ва заводлар сингари "Атлас" фабрикаси ҳам ëпилди.

Бу эса ишсизликни ошириб, ëшларнинг иш излаб чет элларга кетишларига сабаб бўлди.

Бугунги кунда Марғилон атласи дунëнинг кўплаб давлатларида машҳур. Ипак матолардан тикилган кийимларни дунë мода подиумларида кўриш ëқимли, аммо, афсуски, бу ишсизлик муаммосини еча олмайди.

Европалик зиëли аëллардан бири шаҳардаги тозалик ва халқнинг меҳнатсеварлигини кўриб ҳайрон қолган эди.

"Нима учун Ўзбекистон ҳукумати ўз мамлакатини антиреклама қилади? Биз кўплаб салбий хабарлар эшитамиз¸ аммо бу ерга келиб халқни кўргач, фикримиз ўзгаради. Ҳукумат эса биз буни кўрмаслигимиз учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда", деган эди у.


XS
SM
MD
LG