Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:57

Муҳожир ўз гўдагини ахлатхонага ташлаб кетди


Ленинград вилоятида ўзбек миллатига мансуб эркак ахлат контейнерига бир ойлик чақалоқни ташлаб кетди. Болани ўзбек миллатига мансуб аёл қутқариб қолгани айтилмоқда.


Ленинград вилоятининг Рошчино қўрғонида ахлат контейнеридан тирик гўдак топилди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, болани 40 ёшларда бўлган ўзбек тилида сўзлашган шахс ташлаб кетган", дейди Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Ички ишлаб бошқармаси ахборот марказининг ўзини Ольга деб таништирган ходимаси.

- 5 апрел куни шаҳарнинг 89-полиция бўлимига 1985 йилда туғилган Ўзбекистон республикаси Тошкент шаҳри фуқароси бўлган аёлдан қўнғироқ тушди. У телефонда Рошчино қўрғонида соат тахминан 17:00 ларда Суворова кўчасида ахлат контейнери ёнида бир ойлик бўлган чақалоқни топганини айтди. Картон қутига солинган бола биттагина енгил кўйлакчага ўралган, ёнига унинг шахсий ҳужжатлари ҳам ташлаб кетилган экан, дейди полиция расмийси.

Ўзбекистонлик аёлнинг сўзларига кўра, болани ўзбек тилида сўзлашаётган, ёши 40 ларда бўлган, бўйи 170-175 смлар чамасидаги капюшонли қора куртка қийган кимса ахлатхона ёнига қорга ташлаб кетаётганини кўриб¸ уни тўхтатган.

27 ёшли бу аёл ундан нега болани ташлаб кетаётганини сўраганида¸ бу шахс “Бола менга керак эмас”, дея гапни қисқа қилиб жўнаб қолган.

Аниқланишича, чақалоқнинг ёнида тиббий картасидан кўчирма, туғруқхонадан маълумотнома ва туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома топилган.

“Гувоҳномада боланинг 2012 йилнинг 3 мартида муддатидан олдин туғилгани ёзилган экан”, дея давом этади Ленинград вилояти полиция расмийси Ольга.

- Бу ҳужжатларнинг барчаси унинг онасига ёзилган ўхшайди. Онасининг фуқаролиги кўрсатилмаганига қарамасдан у ҳам ўзбек миллатига мансуб эканлиги ҳужжатлардан кўриниб турибди. Онаси Ленинград вилоятининг Виборг туманида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган 1981 йилда туғилган Гўзал исмли аёл экан. Бола Первомайский шифохонасига ётқизилди. Унинг соппа-соғ экани аниқланди, дейди ахборот маркази ходимаси Ольга Озодлик билан суҳбатда.

Ҳозирда полиция гўдакнинг онасини қидирмоқда. Первомайский шифохонасида Озодлик мухбирига бола 5 апрел куни ҳарорат 0 даражадан паст бўлган маҳалда топилганига қарамасдан¸ ҳақиқатан соғлом экани ва яқинлари топилмаса¸ унинг маҳаллий болалар уйига топширилишини маълум қилишди.

2011 йилнинг 22 мартида соат 11 ларда Красногорск шаҳрида жойлашган “Ашан” гипермаркетидаги сотувчилар озиқ-овқат аравачасига 7 ойлик Амиржон Тўхтаев ташлаб кетилгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Маҳаллий Болалар уйида Амиржон аллақачон янги оилага бериб юборилганини маълум қилишди.
XS
SM
MD
LG