Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Human Rights Watch ташкилоти Алишер Кароматовнинг озод қилиниши муносабати билан баёнот тарқатди. Ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов ёзма баёнотда бундай дейди:
“Бу нафақат Алишер Кароматов учун, балки унинг оиласи ва кўплаб ҳуқуқбонлар учун ҳам саодатли кун бўлди. Бироқ инсон ҳуқуқи ҳимояси учун курашган Алишер учун панжара ортида азобли ўтказилган олти йиллик умрни энди қайтариб бўлмайди. Ўзбекистон ҳукумати Кароматовга нисбатан ғайриқонуний муносабатда бўлган шахсларни топиб уларни зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиши керак”,- деб ёзади Стив Свердлов.
“Эзгулик” жамиятининг Кароматов озодликка чиққани борасида тарқатган баёнотига кўра, жамият томонидан “БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариатига тақдим қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Алишер Кароматов иши жорий йилнинг 30 апрель – 4 май кунлари Женевада муҳокама қилиниши кўзда тутилганди. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлигининг ноқонуний ҳибслар бўйича ишчи гуруҳи котиби Мигель Де Ла Лама ишнинг Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти иштирокида кўриб чиқилишини айтганди”.
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг фахрий президенти Толиб Ёқубов ҳам Алишер Кароматовнинг озод қилиниши Ўзбекистон ҳукуматининг Женевада ўтказиладиган БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг йиғилишига “совға” си эканлигини таъкидлайди:
- Бу йиғилишга Ўзбекистон делегацияси боради. У инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобот бериши керак. Шу йиғилишда Алишер Кароматов ва Аъзам Фармоновнинг иши муҳокама қилиниши керак эди. Алишер Кароматовнинг озод этилиши бу амнистия эмас. Амнистия февралда тугаб бўлган. Мана энди улар айтади, “мана биз муддатидан олдин Кароматовни чиқардик”, дейди. Бу ўзига хос ўйин. Мен бу инсон ҳуқуқи фаолларининг ишлари юз фоиз сохталаштирилгани ҳақида БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитасига шикоят ёзганман. Эътибор беринг, қамоққа ташланган инсон ҳуқуқи ҳимоячиларининг 80 фоизи ўша “дежурний модда” – товламачилик билан айбланган,- дейди Толиб Ёқубов.
Толиб Ёқубовга кўра, айни пайтда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг яна 8 нафар аъзоси қамоқда қолмоқда.
Алишер Кароматов 1968 йилда Фарғона вилоятининг Яйпан туманида туғилган.
У 2003 йилдан бошлаб Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани бўлимига раҳбарлик қилган.
2006 йилнинг 29 апрелида Алишер Кароматов Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Аъзам Фармонов билан биргаликда товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган.
Янгиер шаҳар жиноий ишлар суди қарорига кўра, иккала ҳуқуқ фаоли ҳам Ўзбекистон жиноят кодексининг 165-моддаси, яъни товламачилик банди бўйича айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири тўққиз йилдан қамоқ жазосига маҳкум қилинган.
Беш йилдан буён сил касаллиги билан оғриётган Алишер Кароматов Қаршидаги 64/49-сонли колонияда сақланаётган эди.
Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқи ҳимоячилари халқаро ташкилотлар Алишер Кароматов ва Аъзам Фармоновларнинг сохталаштирилган ва тўқима айблар билан қамоққа ташланганини айтиб келади.
Озодлик билан суҳбатда Алишер Кароматов уни озодликка чиқишига кўмаклашган халқаро ташкилотларга ташаккур изҳор этди.
Қуйида Алишер Кароматов билан бўлган суҳбатни тингланг: