Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:45

"Кўпхотинлилик расмийлаштирилиши керак"


"Баҳс майдони"нинг сўнгги сонига муносабат билдирган кекса ўзбекистонлик ана шундай фикрда.


Янги бозордан тадбиркорлар норози

“Эркин микорофон”га Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан боғланган 31 ёшли чилангар уста Рустам тумандаги усталар ўзлари юргизиб турган хусусий дўконларидан мажбуран кўчирилиб, тумандан четроқда жойлашган янги бозорга кўчиртирилаётганидан норози экани ҳақида сўзлади.

Унга кўра, дарвоза ва бошқа рўзғор буюмларини ясайдиган усталар ўз дўконларини тарк этишни ҳоҳламаяпти.

- Китоб туманида дарвоза ясайдиган усталар борда. Мана шуларни ҳозир мажбурий кўчириш, битмаган зданиега ўтказиб, мажбурлаб, иш жойидан тўхтатиб, “Агар кўчмасанг, иш жойингни ëпаман” деб, хуллас департамент аралашган, милицияхона аралашган. Келиб ултиматум қўйиб кетган ишламайсан деб. Ҳокимиятдан келган эмиш.

Озодлик: Қачонгача кўчиш керак?

- Вақтини бериб кетмаган. Шунақа чигалликлар бўлаяпти. Янги бозор кийим-кечакка мўлжаллаб қурилган бозор аслида. Энди “ўша ëқда дарвозангни ясайсанлар, ўша ëқда тирикчилигингни қиласанлар” деяпти.

Озодлик: Сизлар ҳозир қаерда савдо қилаяпсизлар?

- Бир-иккитаси ўзининг эски жойидан очиб олган. Сотиб олиб, дўкон қилиб, цех қилиб ўша ерда ишлаяпти.

Озодлик: Сизларни кўчиргунча ҳамма ҳар жойда дўконларда ишлаб юрган шунақами?

- Шунақа.

Озодлик: Нимага сизларга ўзинглар очган дўконларда ишлаш ҳуқуқи берилмаяпти? Нима учун у дўконлардан кўчиришаяпти сизларни?

- Ана шуни бизлар тушунмаяпмиз.

Озодлик: Дарвоза, эшик сотиб ўтирганлар нечта эди?

- Тахминан бордир 20-30та.

Озодлик: Ҳаммаси энди нариги бозорда алоҳида нуқта очиб, бир жойда ўтириб устачилик қиласизлар деяптими?

- Ҳа. Лекин у ëқда шароит бўлса майли. Қуруқ ер.

Озодлик: Масалан¸ ҳамманглар бир жойда бўлсанглар, алоҳида точка очилса, аксинча бизнес маркази ўлароқ яхши эмасми?

- Ҳаммаси ўзининг жойида ишлаб турибди. Келадиган мижозлар ҳам ахтариб келадиган жой. Эртага у ëқда ҳамма битта жойда бўлиб қолиб, “менинг клиентимни тортиб кетдинг” деб қанақа бўлади. Ҳаммаси битта жойда қайнай олмайди булар, дейди Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан боғланган 31 ёшли чилангар уста Рустам.


"Кўпхотинлилик саволига исломда ечим бор"

Андижон вилоятининг Пойтуғ туманидан боғланган кекса суҳбатдош, асли касби қурувчи-инеженер бўлган Абдувоси Иминов эса кўпхотинлик мавзуида Озодликда берилган “Баҳс майдони” эшиттиришига муносабат билдиришни истади.

Бу киши сўнгги 7 йил ичида ислом дини илмига қизиқа бошлаганини айтар экан, Озодлик эшиттиришига қўшимча равишда масалага диний жиҳатдан айрим изоҳларни бериб ўтиш керак, деб ҳисобламоқда.

- Қуръони Каримнинг ўзбекча таржимасида айтилган. “Мўминлар иккита, учта, тўрттагача уйланишлари мумкин фақат тенг кўра олсагина. Сизлар одам боласисизлар. Тенг кўра олмайсизлар. Шунинг учун сизлар учун биттаси яхшироқ” деган. Ва шу ерда изоҳ берилган. 100 та қиз бола туғилганда, ўша давр бўйича олинган, 102-103 та ўғил бола туғиларкан. 102-103 та ўғил боладан 70-75 таси қолган. Сабаби жангу жадаллар, тўполонлар, улар ўлиб кетган. 100та аëлга 70-75 та эркак тўғри келган. Бундан ташқари Пайғамбаримиздан (с.а.в) ҳадис бор қандай эркак уйланишга ҳақли деган. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в) айтганки, “Бунинг бир қанча шартлари бор. Ўртача миқдорда озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлай олса ва фарзандлари касал бўлса қаратиш, уйлантириш қўлидан келса, тепаси ëпиқ жойи бўлса ҳамда жимо қилолса, эркаклигини қилолса” деган. Шу шартларни бажариш қўлидан келадиган эркак уйланса бўлаверади, деган.

Шунда ўтирган саҳобалардан бири сўраганки, “Эй Пайғамбар, мабодо шу шартлардан бирортасини бажара олмасачи” деса, “Ундай одам палахтадур. Уйланишга ҳаққи йўқ” деган. Қолган 70-75 та эркаклардан 10-15та палахталар бўлган. Яъни таъминот қўлидан келмайдиган ëки эркаклик қила олмайдиган эркаклар бўлиб, 70-75тадан 65таси ҳақиқий эркак бўлиб қолган. 100та аëлга 60-65таси тўғри келган. 40таси бўш қолаяптими? У оиласи билан яшаëтган эркакни тортиб олса, унинг бу ëқдаги фарзандлари бузиладию, жамият айнийди. Шунинг учун менинг фикрим¸ албатта¸ рухсат берилиши керак. Қонунан рухсат берилиб, уларга ҳуқуқ берилиши керак мерос, бошқа нарсаларда, дейди Андижон вилоятининг Пойтуғ туманидан боғланган кекса суҳбатдош.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG