Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:57

Ўзбек тўйлари: Шуҳратпарастликми ёки исрофгарчилик?


Баҳс майдонининг бугунги сонида тошкентлик икки нафар тингловчимиз бугунги ўзбек тўйлари ҳақида баҳслашадилар.

Сўнгги пайтда Ўзбекистондаги ОАВда кетма-кет тўйлар ҳақида танқидий мақолалар чиқмоқда.

Масалан, “Халқ сўзи” газетасида “Тўй – маънавиятимиз кўзгуси”, “Маҳалла”да “Тўй дабдабаси бахт кафолати эмас”, “Туркистон”да “Дабдабали тўй: кимда нима ўй?”, “Даракчи”да “Дабдабали бешик тўйлар ҳақида”, “Маърифат гулшани”да “Одамлар нима деркин?”, “Иқбол”да “Оилаларимиз мустаҳкам, ҳаётимиз тўкис...ми?” мақолалари чиқди.

Бу мақолаларда тўйлар ўтказишда шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчиликка йўл қўйилаётгани танқид қилинади.

Гарчи 1998 йилда тўйларни тартибга солиш ҳақида ҳукумат қарори чиққан бўлса-да, бу қарор ижроси таъминланмаётгани айтилади. Кузатувчиларга кўра, ҳукумат қарорини бузганлар ҳам энг аввало ҳукумат идораларида ишлаётган шахслардир.

Бироқ тўй ва маракаларни қандай ўтказиш ҳар бир фуқаронинг ўз ихтиёрида эканлиги ва унинг ўзи топган бойлигини қандай қилиб сарфлаши унинг шахсий иши эканлиги, ҳукумат томонидан бунга ҳеч қандай тазйиқ бўлмаслигини иддао қиладиганлар ҳам бор.

Хўш, бугунги ўзбек тўйлари ҳақиқатан ҳам дабдаба ва шуҳрат тўнини кийиб бормоқдами ёки ҳукумат тўй ўтказиш эркинлигини чеклашга ҳаракат қилмоқдами?

Бугунги Баҳс майдонида ана шу мавзуда.

Суҳбатдошларимизнинг иккиси ҳам Тошкент шаҳридан.

Абдураззоқ Содиқов. 40 ёшда. Олий маълумотли. Тошкент шаҳридан. У тўйни қандай ўтказиш ҳар бир шахснинг ўз ихтиёрида бўлиши керак, деган фикрда.

Унинг оппоненти тошкентлик 63 ёшли пенсионер Абдуқаҳҳор Мусаев эса, бугунги тўйлар қутуриб кетмоқда ва бунга чеклов қўйиш лозим, деган фикрда.

Эслатиб ўтамиз, бу эксперт-мутахассислар баҳси эмас, балки оддий тингловчилар баҳсидир.

Абдураззоқ Содиқов: Тўй қилиш ҳар бир инсоннинг шахсий ҳуқуқи, унинг мулк ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқларни ҳукумат томонидан жиловлаш унинг инсоний ҳуқуқларини камситиш ҳисобланади. Катта-катта тўйлар қилиш бу халқимизнинг танти халқ эканлигидан далолат беради...

Абдуқаҳҳор Мусаев: Бу хусусда мани фикрим бошқача. Инсоф сари барака дейишади. 20 йиллик мустақилликда одамларнинг 80 фоизи оч бўлсада, бу ёқда данғиллатиб турса ҳам бўлмайди. Бу тўйларни ҳалол топган пулимиз билан қиляпмизми ёки ҳароми билан.....

Абдураззоқ Содиқов: Тўй қилган одам ўзи емайди. Шу билан атрофдаги камбағалу беваю бечораларни ҳам қорнини тўйғазади. Бунинг нимаси ёмон. Ўзи топган пул бўлса, қандай хоҳласа шундай ўтказаверсин. Ҳар бири одамнинг бўйнида калласи бор. Ҳамма кучига қараб тўй қилиши керак. Ҳамма ҳам нопок йўл билан бойиётгани йўқ, ҳалол йўл билан бой бўлганлар бор. Уларга сен бундай тўй қилма дейишнинг ўзи инсофдан эмас. Ким кучи етса қилаверсин....

Абдуқаҳҳор Мусаев: Мен Тошкентда 64 йилдан бери яшаётган бўлсам, битта инсофли бой борлигини биламан. Бу Салимбой. Лекин, сиз айтаётган бойларни воопше кўрганим ҳам йўқ. Бир бурда қотган нон бермайди ҳозирги бойларингиз. Улар ҳаммаси шуҳрат учун, дабдаба учун тўй қилишади. Қани менга битта мисол келтиринг, мана шу бой халққа шунча тўй қилиб берди деганни. Қани топиб беринг....

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:42 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG