Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:44

“Шолипоямизни шаҳарлик тортиб олмоқда”


Бу шикоят билан Озодликка Андижон вилоят, Олтинкўл туман Маслаҳат қишлоғидан Садирохун Сўпиев мурожаат қилди.


Унинг айтишича, Қорадарё соҳилидаги ўзи яшайдиган қишлоқда уч кундан бери тинчлик йўқ: қишлоқ аҳли тирикчилиги манбаи – дарё соҳилидаги шоли экиладиган майдонларни туман ҳокимлигидан қарор чиқартириб олган андижонлик кимса тортиб олмоқда.

Можаро тафсилотларини эшитинг.

- Олтинкўл тумани, Маслаҳат селсоветидаги маҳаллада яшаймиз. Қорадарëнинг қирғоғида яшаймиз. 4000дан ошиқ фуқаро сармоя қилиб шоли экиб ейишади.

Озодлик: 4000дан ортиқ оилами ëки 4000дан ортиқ деҳқонми?

- 4000дан ортиқ фуқаро бор. Унинг ичида мен бола-чақалари билан айтаяпманда.

Озодлик: Ўша Қорадарë соҳилида неча киши деҳқончилик қилади? Неча киши шоли экади? 4000 десангиз жуда кўп бўлиб кетадику.

- Оила аъзоси билан деяпманда. Экадиган 200дан ошиқ одам борда.

Озодлик: 200дан ортиқ одам Қорадарë соҳилида шоли экади-а?

- Ҳа, шу билан бола-чақасини боқишади.

Озодлик: Энди нима бўлди?

- Энди ҳоким шаҳардан одам топиб келибди. Шу ерда сен чуқур қилиб балиқ боққин, деб балиқ боқтирар экан.

Озодлик: Қайси ҳоким?

- Олтинкўл туман ҳокими. Қўлига ëзиб берибди қарор қилиб.

Озодлик: У одамни ҳоким олиб келганини қаердан биласиз?

- Масалан, мен борсам менга қарор ëзиб бермайди. Бу шаҳарнинг марказида ўтирган бола бу маҳалладаги ерни қаердан билди экан?

Озодлик: Демка, 200дан ортиқ одам шоли экиб деҳқончилик қиладиган жойни ҳоким қарорини қўлига кўтариб олган йигит тортиб олмоқчи-а?

- Ҳа.

Озодлик: Шу билан боғлиқ можаро нимадан иборат бўлди? Қачон бўлди можаро?

- Бу уч кундан бери бўлаяптида. Кеча ҳам тўполон бўлди, илгари куни ҳам, бугун ҳам. Бирорта одам келмаяпти. Ҳокимиятдан ҳам келмаяпти. Лекин орган ходимлари келди. “Ўртоқлар, ҳокимият билан келишиб ҳал қилинглар. Жанжал чиқарманглар” деб яхши муносабатда бўлди.

Озодлик: Уч кундан бери тўполон бўлди, деяпсиз. Ўша тўполон қанақа кўринишда бўлди? 200та одам тўпланиб бир-бири билан муштлашдими ëки ҳалиги йигитни урдими ëки шунчалик норозилик билдирдими?

- Шунчаки норозилик билдиришиб, булар “Сен бу ерда балиқ экмайсан. Биз бу ерда шоли экиб шоли еймиз” деяпти. У йигит “Мен бу ерни сотиб олдим ҳокимиятдан. Мана қўлимда қарорим. Қаерга борсанг бор. Менинг гапим тўғри” деяпти.

Озодлик: У йигит шолипояларда балиқ боқарканми?

- Ҳа.

Озодлик: Шу бугунги вазият, 27 апрел куни кечга яқин вазият нима билан тўхтаб турибди?

- Вазият шу бўлдики, орган ходимлари келиб одамлардан илтимос қилди. “Ўртоқлар, қўйинглар. Бунақа тўполон қилиб бир-биринглар билан урушиб, сўкишмай яхшилик билан ҳал қилинглар. Тарқалинглар. Бу ҳам қарорини қилиб олибди. Сизлар ҳам арзингларни айтадиган ерингларга бориб айтинглар” деб бизни яхшилик билан тарқатди. Биз эртага ҳокимиятга чиқамиз, дейди Андижон вилоят, Олтинкўл туман Маслаҳат қишлоғидан Садирохун Сўпиев.

Суҳбатдошимиз гапидан шолипоялар билан боғлиқ можаронинг давоми борлиги кўриниб турибди.

Бир томонда йиллардан бери Қорадарё соҳилида шоли экиб келган Маслаҳат қишлоғи аҳли.

Иккинчи томонда андижонлик бир шахс.

Ўртада Олтинкўл туман ҳокими.

Хўш, бу можаро қандай якун топади?

Демак, бу мавзуга кейинги ҳафтада яна қайтамиз.

*************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG