Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:43

Фоҳишаликка мажбурланган ўзбек аёли иши судда кўрилмоқда


Ўзбекистонлик аёллар нафақат Бирлашган Араб Амирликлари, балки Россия, Ҳиндистон, Исроил, Жанубий Корея, Тайланд, Малайзия, Туркия ва Осиёнинг бошқа мамлакатларида фоҳишалик қилаётган ўзбекистонлик аёллар сони кўпайгани кузатилмоқда.
Ўзбекистонлик аёллар нафақат Бирлашган Араб Амирликлари, балки Россия, Ҳиндистон, Исроил, Жанубий Корея, Тайланд, Малайзия, Туркия ва Осиёнинг бошқа мамлакатларида фоҳишалик қилаётган ўзбекистонлик аёллар сони кўпайгани кузатилмоқда.

Бирлашган Араб Амирликларига энагалик қилиш учун борган 23 яшар ўзбекистонлик аёлни фоҳишалик қилишга мажбурлаган юртдошлари судга тортилди.

Бирлашган Араб Амирликларида чиқадиган Gulfnews нашрининг ёзишича, 23 яшар ўзбекистонлик аёлни энагалик қиласан деган алдов ваъдалар билан Дубайга таклиф этиб, фоҳишаликка мажбурлаганликда гумонланаётган уч қўшмачи устидан сешанба куни маҳкама жараёни бошланган.

Судга тортилган қўшмачи аёллар ҳам ўзбекистонлик. Асосий гумондор экани айтилаётган 50 яшар ўзбекистонлик аёл ўз юртдошини Дубайнинг Мураққабат мавзесида исловотхона юритувчиси бўлган 51 яшар эронлик эркак шериги билан бирга чақиртириб фоҳишаликка мажбурлаган.

Дубайга вақтинчалик виза билан келган 23 яшар ўзбекистонлик жабрланувчи аёлнинг судда кўрсатма беришича, қўшмачилар фарзандларига энагалик қилиши учун ойига 700 долларлик ойлик ваъда қилган.

Бу таклифни ҳеч иккиланмасдан қабул қилган ўзбекистонлик аёл ўтган йилнинг октябр ойида йўл пули ва виза харажатлари учун 500 долларни ўз ҳамёнидан тўлаб Бирлашган Араб Амирликларига келган.

Дубай халқаро аэропортига келиши билан икки ўзбекистонлик аёл уни кутиб олган. Ўша ернинг ўзида кутиб олган аёллар унинг қўлидан паспортини тортиб олиб, фоҳишалик қиласан, истамасанг 20 минг доллар тўлайсан, деб пўпса қилишади.

"Бўйсунмасанг ўлдирамиз, деб калтаклаб қўрқитишади ва оҳири фохишлаик қилишга мажбурлашди",- дея кўрсатма берди маҳкамада ўзбекистонлик жабрланувчи.

Дубайга борганининг эртаси куни ўзбекистонлик бош қўшмачи аёл ҳамрохлигида қиз Дейра меҳмонхонаси дискотекасига олиб борилгани ва у ерда 1 минг драҳамга (тахминан 270 АҚШ доллари) бир эркакка ҳизмат кўрсатганини ҳам маҳкамада айтиб берган.

Бир кун ўтиб, ўзбекистонлик жабрдийда яна бир мижознинг "ҳожатини қондирган". Пулни қўшмачи ҳамёнига урган. Учинчи куни ичиб олган эркак аёлни меҳмонхонада зўрлаган.

Эртаси куни эрталаб меҳмонхона ётоғида уйғонган аёл паспортини меҳмонхона қабулхонасидан сўраб олиб, таксида тўғри полицияга йўл олади ва бўлиб ўтган ҳодисани уларга сўзлаб беради.

Ўзбекистонлик аёлларнинг Бирлашган Араб Амирликларида фохишалик билан боғлиқ вазиятларда маҳкамага тортилиши биринчи марта кузатилаётгани йўқ.

Ўтган йил Бирлашган Араб Амирликларида одам савдоси билан боғлиқ жиноятларда гумонланган 38 ёшли ўзбекистонлик аёл маҳкамага тортилган ва мамлакатдан бадарға этилган эди.

Кейинги 10-15 йил ичида нафақат Бирлашган Араб Амирликлари, балки Россия, Ҳиндистон, Исроил, Жанубий Корея, Тайланд, Малайзия, Туркия ва Осиёнинг бошқа мамлакатларида фоҳишалик қилаётган ўзбекистонлик аёллар сони кўпайгани кузатилади. Уларнинг бу мамлакатларда қўлга олингани ҳақидаги хабарлар сўнгги пайтларда тез-тез пайдо бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG