Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:35

Фарғона нефт заводида “тозалаш” кетаяпти


Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига 1959 йилда асос солинган.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига 1959 йилда асос солинган.

Жорий йилнинг 8 июн куни Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводи раҳбариятидан ўттизга яқин мулозим ҳибсга олингани айтилмоқда.

Тошкентдан махсус гуруҳ "тозалаш"га келди

Озодликнинг Фарғонадаги мобил мухбирларидан олинган хабарларга кўра, ўтган жума куни ҳибсга олинган Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводининг мулозимлари орасида завод директори Баҳодир Тоштемиров ҳам бор.

Мазкур заводда 30 йилдан зиёд ишлаб, ҳозирда нафақада бўлган Исмоил Маллабоевнинг Озодликка айтишича, завод мулозимларини ҳибсга олиш учун Тошкентдан махсус гуруҳ келган.

- Жума куни Тошкентдан Каримовнинг алоҳида гуруҳи келиб, бирданига директорнию яна бир нечта нефт маҳсулотларини реализация қилувчи бўлинма ходимларини олиб кетди, ҳозир заводни кимдир вақтинча бошқараяпти, деди завод ишчилари. Ҳозир заводни бошқа биттаси бошқараяпти. Тошкент томондан тайинланган бўлиши керак деди. Кеча биттаси билан гаплашсам, "кадрлар бўлимининг бошлиғи ҳам бир нарсага қарамасдан имзо қўйган экан, уни ҳам ҳозир судрашаяпти", деб айтганди. Бугун уни ҳам олиб кетишибди. Катта ишлар бўлган шекилли. Ўттиз кишига яқин одамни ҳибсга олишган,- дейди заводнинг собиқ ишчиси Исмоил Маллабоев.

Ушбу вазиятни ўрганаётган фарғоналик ҳуқуқ фаоли Абдусалом Эргашевга кўра, ҳозирда ҳибсга олинган завод раҳбарларидан айримлари гаров эвазига озодликка чиқарилган.

- Мен жума куни шу тўғрисида биринчи марта хабар эшитдим. Завод ва шунинг атрофидаги нефтобазалардаги нефт сотиш билан боғлиқ бўлган бир неча одамни ҳибсга олишди деган гап эшитдим. "Ушланганлардан айримларини қўйиб юборишибди", дейди, баъзи бирлари "гаров пули олиб қўйиб юборишибди", дейди, баъзилари "ўтиришибди" дейди. Мен эшитганлардан бири Фарғона нефтебазасини бошқараëтган, лавозими қанақалигини мен билмайман, Омон деган йигитни қамашган экан. Лекин ҳозир у ўзининг ишини бошқараяпти экан, дейишди. Бир неча заводларнинг назоратини олиб бораëтган деб ҳисоблашарди. Кўчада туриб назоратини олиб бораëтган шахслар деб Содиқ ва Акбар деган ака-укаларни ҳам қамашибди деган гаплар бор. Лекин қанчалик ҳақиқатга тўғри ëки нотўғри аниқлашнинг имкони бўлгани йўқ. Шу заводларни ана шу одамлар бошқариб келади деган гаплар бор халқ орасида,- дейди Абдусалом Эргашев.

Озодлик мухбири Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводининг бир неча мулозимлари билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Улар заводдаги айрим ходимларнинг, жумладан, раҳбар шахсларнинг ҳам ҳибсга олинганини тасдиқладилар.

Ҳозирда асли олтиариқлик Рустамжон Каримов Фарғонадаги корхонага вақтинча директор этиб тайинланган.

Фарғона шаҳар Ички ишлар бўлими ва шаҳар прокуратурасининг ходимлари Фарғона нефт заводи раҳбарларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ ҳолатни тасдиқламади, бироқ инкор ҳам қилмади.

Иккала идорадан олган жавобимизга кўра, Фарғона нефт заводида раҳбарларнинг ҳибсга олиниши фақат Миллий хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилиши мумкин ва жиноий иш ҳам мазкур идора томонидан очилади.

"Фарғона нефт - президент яқинлари назоратида"

Ўзбекистонда кейинги йилларда бензин таъминотида муаммолар юзага келгани маълум.

Озодлик почтасига фарғоналик бир мухлисдан келган мактубда айтилишича, мамлакатдаги бензин тақчиллиги ортида маълум "жиноий гуруҳлар" турибди.

Ўз хатида Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводи фаолиятини мустақил таҳлил қилган мухлисга кўра, "Фарғона нефт заводи Ўзбекистон президентига яқин бўлган шахслар назоратида бўлиб, заводда коррупция ва ўғирлик ҳолатлари кўпайган".

Хат муаллифи иддаосига кўра, Фарғона водийсидаги нефт олди-сотдиси президент Ислом Каримовнинг рафиқаси Татяна Каримованинг жияни Акбар Собиров (синглиси Тамара Акбаровнанинг ўғли) томонидан назорат қилинади.

Фарғона нефт заводининг собиқ ишчиси Исмоил Маллабоевнинг аниқлашича, яқинда завод Татяна Каримованинг синглисига қарашли чорвачилик фермасини ҳам сотиб олган.

- Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қайнсинглисининг фермасини сотиб олибди фалон миллиард сўмга. Кўчада бир танишимни учратиб қолдим. Бирга ишлаганман. Ҳозир ҳам ишлаяпти. Мендан кўра анча ëш йигит. Ўша йигитдан сўраб қолдим. Қалай заводда янгиликлар десам, “Э, завод Тамара опанинг, Татяна Каримованинг синглисининг фермасини 11 миллиард сўмга сотиб олди, ҳозир заводда сут, қатиқ таъминоти зўр Исмоил ака” деб айтди,- дейди Исмоли Маллабоев.

Фарғоналик манбаларга кўра, ҳибсга олингани айтилаётган Содиқ ва Акбар ака-укалар ҳам Татяна Каримованинг жияни бошқарадиган гуруҳ аъзоларидир.

Озодлик мобил мухбирларидан бирининг маълум қилишича, Содиқ ва Акбар ҳам ҳозирда озодликка чиқарилган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:32 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG