Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:08

Собиқ туман ҳокимининг ҳибсда ўлгани иддао қилинмоқда


2 июн куни ҳибсга олинган Шаҳрисабз туман собиқ ҳокими Ўктам Хидировнинг ҳибсхонада вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда шахсан ўзи марҳум ҳокимнинг таъзиясига борганини айтган Шаҳрисабздаги Озодлик манбаси хабар қилди.

Шаҳрисабз туман собиқ ҳокимининг уйига 11 июн куни таъзияга борган Озодлик манбасига кўра, Ўктам Хидировнинг жанозаси 9 июн куни бўлиб ўтган:

- Икки кундан кейин эшитиб қолдик, кейин фотиҳага бордик. Ўктам Хидировни яхши танийман, бизга ҳоким бўлган эди. У одам билан кўп мулоқотда бўлганмиз, бирга ишлаганмиз. Ўлимининг сабабини сўрадик, давленияси чиққан экан, дейишди. Энди давленияси чиққани ростми ёки бошқа бир иш бўлганми, унисини билмайман. Лекин давленияси бор одамга ўхшамасди, теннис ўйнарди, спорт билан шуғулланарди, бақувват инсон эди, ўладиган одамга ўхшамасди, дейди Озодлик манбаси.

Қашқадарëликларнинг Озодликка билдиришича¸ Шаҳрисабз туман собиқ ҳокимининг ҳибсда вафот этгани ҳақидаги хабар бутун вилоят бўйлаб тарқалган.

Озодлик боғланган бошқа шаҳрисабзликлар ҳам собиқ ҳоким ўлими ҳақида эшитганликларини айтдилар.

Айни пайтда Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг ўзини янги ҳоким ёрдамчиси деб таништирган расмий, Ўктам Хидировнинг вафот этганлиги ҳақидаги хабарни буткул рад этди:

- Бу бозордаги гап. Ҳақиқатан ундай бўлгани йўқ. У кишига ҳеч нарса қилгани йўқ, соппа-соғ. У киши ҳозир Қаршидаги болницада, аллергия бўлган экан, деди Шаҳрисабз тумани ҳокими ёрдамчиси.

Айрим кузатувчилар¸ бундай раддияни президент Ислом Каримовнинг Қашқадарëга кутилаëтган сафари арафасида ҳокимликка шахсан президентнинг ўзи қўйган Хидиров ўлими яшириш уриниши сифатида баҳоламоқдалар.

Шаҳрисабз туманига саккиз йил ҳокимлик қилган Ўктам Хидиров жорий йилнинг 2 июн куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида пенсияга кузатилган эди.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган Шаҳрисабз расмий идораларидан биридаги ишончли манбага кўра, сессия тугагач Ўктам Хидиров иқтисодий жиноятлар ва коррупцияда айбланиб Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Ўктам Хидировнинг ўлимига қадар Қашқадарё вилояти прокуратураси тергов изоляторида ушлаб турилгани айтилади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG