Швециянинг Östersunds-Posten газетаси мухбири Торд Андерсон айбланувчилар бераётган кўрсатмалар ҳақида суд залидан тўғридан-тўғри хабар бермоқда.
Андерсоннинг билдиришича¸ 13 июл кунги маҳкама жараëни айбланувчи Нодира Аминовани сўроққа тутишдан бошланган.
Швед матбуоти исмини шартли равишда “Олга” деб бераётган айбланувчи суиқасд ижрочиси деб кўрилаётган шахс билан танишгани ва у билан мулоқотга киришганини тан олган, лекин уни тадбиркор деб ўйлаганини таъкидлаган.
Хусусан айбланувчи “Унинг Швецияда нима қилаётганини сўрадим, лекин у айтмади”, деган.
“Олга”нинг айтишича, у гумонланувчи билан Малмодаги бир нечта дўконга борган.
“Агар унинг жиноятчи эканини билганимда бундай қилмас эдим”, деган ўз кўрсатмасида яна аёл.
Östersunds-Posten газетаси мухбири Торд Андерсон суд залида бўлиб ўтган савол-жавоб ва ҳиссиëтларни аниқ тасвирлашга уринади:
“Олга” суиқасд ижрочиси деб гумонланаётган шахс у ва эри (Östersunds-Posten мухбири унинг исмини “Сергей”, деб бермоқда) билан яшагани, бир кун эрталаб, Копенгагенга кетишини айтиб, чиқиб кетганини гапириб берди.
“Орадан беш кун ўтиб, суиқасд ҳақида хабарни кўрдим. Янгиликларда Назаров деган одамни кимдир бошидан отиб кетганини ўқидим. Бу хабарни “Сергей” кўрсатди. Бу хабарни эшитиб, суиқасдни бизникида турган одам амалга оширган бўлиши мумкин деган хаёлга бориб, даҳшатга тушдик”, деди яна “Олга” йиғлаб.
“Олга”нинг айтишича, “Сергей” (яъни Баҳодир Пўлатов) нега бундай хаёлга бординг, деб тинчлантирган. “Олга”нинг укаси унга Назаровга қилинган суиқасдга меҳмоннинг алоқаси йўқлигига ишонтирган.
“Укам компьютеримдан бу одам ҳақидаги маълумотларни ўчириб ташлашимни айтди”, дейди яна “Олга”.
Прокурор: “Бу ҳақда аввалроқ полицияга атмаганингиз сабаби борми?”
“Олга”: “Ҳа, полиция мени қандайдир бир жиноятчи сифатида сўроққа тутди.”
Шу пайт “Олга” тўхтамасдан йиғлаётгани боис судя прокурорни навбатдаги саволини бўлди.
Прокурор “Олга”нинг Ўзбекистондалиги пайтида қаерда ишлагани ва маоши қанча бўлганини сўради. “Олга” бир неча жойда ишлагани ойига 300 доллардан кўпроқ пул топганини гапириб берди.
Прокурор “айтайлик, сиз максимум 500 доллар атрофида топган экансиз... 2010 йилда ярим йил ичида 25 минг доллар пулни қандай топдингиз”, деб сўради.
“Олга” бу пулни йирик ширкатда ишлайдиган бир танишидан олганини айтди. Унга кўра, бу пулни Швецияда яшаш мақомига эга бўлиш учун расмийларга етарли пули бўлганини кўрсатиш учун қарзга олган ва кейинчалик қайтарган.
Прокурор “Швецияга келгач неча пул топа бошладингиз”, деб сўради. “Олга” 1700 атрофида, деб жавоб берди.
Прокурор “Олга”дан Ўзбек хавфсизлик хизматлари билан алоқангиз борми, деб сўради.
“Олга” йўқ деб жавоб берди¸ деб ëзади Швециянинг Östersunds-Posten газетаси мухбири Торд Андерсон.
Суднинг иккинчи кунида “Олга” суиқасд ижрочиси эканида гумонланаётган шахс билан уни укаси (Озодлик аввалроқ унинг исми Умид экани ва Москвада яшаши ҳақида хабар берган эди) таништириб қўйганини ҳам маълум қилди.
“Олга” суиқасд ижрочиси деб кўрилаётган шахсга кўмаклашгани, унга таржимонлик қилганини ҳам гапирди.
Прокурор “Олга”нинг, суиқасд ижрочиси деб гумонланаётган шахс билан телефон ва СМС орқали қилган мулоқотлари рўйхатини судга тақдим қилди. Рўйхат анча узун эканини ёзмоқда Östersunds-Posten мухбири.
Прокурор, “Олга”дан нега Назаров ва унинг қариндошлари турган манзил ҳақида маълумот тўплаганини сўради. “Олга” буни укасининг илтимосига кўра қилганини гапириб берди. Лекин бу маълумотларни укасига юбормагани, компьютерган сақлаб қўйганини таъкидлади яна у.
“Олга”нинг айтишича, укаси эридан Стромшунд шаҳрига бориб келишни илтимос қилган. Лекин у ерга Назаровнинг орқасидан кузатгани эмас, бошқа одамни қидириб борганларини айтди яна “Олга”.
Прокурорнинг қандай одамни қидириб бордингиз, деган саволига “Олга” аниқ жавоб қайтара олмади.
Прокурорнинг Стромшунд шаҳрида нега масжидга бордингиз, деган саволига, “Олга” “эирм “Сергей” беш вақт намоз ўқийди”, дея жавоб қайтарди.
“Олга” шунингдек, суиқасд ижрочиси деб кўрилаётган шахсга машина ижарага олиш ва меҳмонхона резервациясида кўмаклашганини ҳам тан олди.
“Олга” эри “Сергей” Москвадаги укаси билан телефонда гаплаша туриб, “у одамни у ерда кўрмадим”, деганини эшитганини айтди.
“Олга” суиқасд ижрочиси деб кўрилаётган шахсга Стромшунд шаҳрида уйни ижарага олгани ва унга телефон орқали қандай қилиб етиб боришни тушунтириб берганини гапирди.
Прокурорнинг “бу одам Стромшундда нима қилиши керак эди”, деган саволига, “билмайман”, дея жавоб қайтарди “Олга”. “У менга ҳеч нарсани тушунтиргани йўқ. Мендан фақат меҳмонхонани резервация қилишни ва бошқа юмушларни буюрди”, деди “Олга”.
“Олга” Обидхон қори Назаровни жиноятдан олдин танимагани ва ҳеч қачон у ҳақда эшитмаганини айтди.
Лекин прокурор ёрдамчиси, дастлабки тергов пайтида “Олга” жабрланувчи ҳақида Ўзбекистонда эшитгани, унинг телевидениеда диний дастурни олиб борганини билиши ҳақида кўрсатма берганини эслатди.
“Олга” ҳақиқатан бундай кўрсатма бергани, лекин буни алашиб гапирганини иддао қилди.
Прокурор “Олга”нинг компьютеридан Назаров ва унинг ўғлининг ижтимоий ҳимоя рақамларини қидирганига оид маълумотлар борлигини изоҳлаб беришни сўради.
“Олга” “билмадим, шунчаки ўзим учун қидирганман бу маълумотларни. Акам бу маълумот билан қизиққани йўқ”, дея жавоб берди.
54 ёшли Обидхон қори Назаров 22 феврал куни Стромшунд қишлоғидаги уйи олдида номаълум шахс томонидан ўққа тутилган ва бошидан жароҳатланган эди. У ҳамон Швециянинг Умио шаҳридаги клиникада кома ҳолатида қолмоқда.
Обидхон қори Назаров Ўзбекистон махсус хизматлари таъқиби остида 1998 йилнинг баҳорида ўз уйини тарк этган.
2000 йилда қўшни Қозоғистонга ўтиб, у ерда 2006 йил баҳорига қадар яширин ҳаёт кечирган.
2006 йилнинг мартида БМТнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги томонидан қочқин, деб тан олинган Обидхон қори Назаров Швециядан сиёсий бошпана олган.