Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:51

Ўзбекистонда бойларга кун йўқ!


Ўзбекистон ҳукуматининг хориж ширкатларига қарши бошлаган янги хуружлари¸ мустақил кузатувчиларга кўра¸ мамлакат иқтисодини назорат қилаëтган гуруҳлар ўртасида тақсимланган мулкни қайта тақсимлаш жараëни бошлангани ифодасидир.

Бу савол жавобини Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида қидирдик.

"Қурултой" муҳокамасига боис бўлган ва кейинги бир ой ичида Ўзбекистонда юз берган воқеалар мана бундай:

Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводининг қатор раҳбарлари ҳибсга олиниб, уларга қарши тергов ва суриштирув ишлари бошланган.

Россия ва бошқа МДҲ давлатларидаги йирик мобил алоқа операторларидан бири саналган МТС компаниясига тегишли "Ўздунробита" ширкатига нисбатан янги айбловлар эълон қилинди.

Ўзбекистон Давлат Алоқа инспекцияси эълон қилган хулосага кўра¸ "Ўздунробита" ва унинг бўлинмаларида 208 та таянч станциясидан ноқонуний фойдаланиш ҳоллари аниқланган.

“Бекободцемент” ширкати акцияларининг назорат пакетидан айрилган Қозоғистондаги United Cement Group холдинги ўз таркибидаги "Қувасойцемент" компаниясини ҳам йўқотиш хавфи остида қолди.

Нефт¸цемент ва мобил алоқаси билан боғлиқ Россия¸ Туркия ва Қозоғистондаги йирик ташқи сармоядорлига мансублиги айтилган ўзбекистондаги сердаромад соҳаларнинг эгаларидан олиб қўйиш билан боғлиқ сўнгги бир ойдаги вазият турли тахминларни урчитди.

"Қурултой" иштирокчиси¸ ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суҳроб Исмоилов бу ҳолатга пулсиз қолган бюджетни тўлдириш учун қилинаëтган давлат қароқчилиги сифатида тасниф берди.

Ўзбекистондаги кўпмиллион долларлик сарватидан айрилган турк ишбилармонлари билан суҳбатлар эълон қилган журналист Камолиддин Йўлдош бу хуружларни “Ўзбекистон ичида бошқари қийин бўлган бой қатлам” пайдо бўлишидан қўрққан Ўзбекистон раҳбарининг фобияси билан изоҳлашга уринди.

Эшиттиришда иштирок этган Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводи ҳиссадори Исмойил ака Маллабоев эса бу жараëнни қўрқитиб қўйилган жамиятни янада қўрқитиб вазият жиловини бир қўлда тутиш истаги билан изоҳлади.

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида иқтисод бўйича таҳсил олаëтган Илҳомжон назарида бу ҳолат семирган иқтисодий гуруҳнинг фавқуллода иштаҳага эга янги гуруҳ тарафидан ëб қўйилиши¸ холос.

Суҳбат мобайнида сердаромад соҳаларни эгаларидан ҳукумат ҳисобига олиб қўйиш жараëннини таҳлил қилган суҳбатдошлар раҳбар ўзгариши кутилаëтган эҳтимолий эрта олдидан бошланган гуруҳлар кураши деган фикрни ҳам изҳор қилишди.

"Қурултой" эшиттиришини мана бу ерда тинглаш мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:02 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG