Қирғизистон ҳукумати коррупцияга қарши кураш доирасида парламентга учта қонун лойиҳасини жўнатди. Қонун лойиҳалари “Давлат хариди тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш орқали сохта тендерларга чек қўйиш, 20 минг доллардан қиммат турган мулк сотиб олган фуқароларнинг даромадларини текшириш ҳамда ҳукумат амалдорларининг телефон суҳбатларини ёзиб олиш ва эшитишни қонунийлаштириш мақсадини кўзлайди.
Қонун лойиҳасида бу шартларга рози бўлмаган шахслар давлат лавозимларига тайинланмаслиги қайд этилган.
Қирғизистон Бош вазири Ўмурбек Бабанов ҳукуматга бу каби қонун лойиҳаларининг таклиф этилишидан мақсад коррупцияга қарши курашни кучайтириш эканини айтди.
- Қирғизистонда вазирлар ҳам, туман ҳокимлари ҳам газеталарга “Биз оппоқмиз, жамият учун очиқмиз”, деб интервю беради.Шундай экан, нимадан қўрқамиз? Амалдорларнинг телефон суҳбатлари эшитилсин, жамият учун уларнинг фаолияти очиқ бўлсин, - деди Бош вазир.
Бироқ қонун лойиҳалари муҳокама қилинган ҳукумат йиғинида вазирлар бу ташаббусга норозилик билдирдилар. Адлия вазири Алмамбет Шикмаматов мазкур қонун лойиҳаси Конституцияга зид келишини айтди:
- Телефон суҳбатларини тинглаш бўйича тўхталсам, Конституцияда ҳар бир шахснинг шахсий ҳаёти дахлсиз экани аниқ ёзиб қўйилган. Шунинг учун барча амалдорларнинг телефон суҳбатларини тинглаш нотўғри бўлади. Бу қонун қабул қилинса, халқаро ҳамжамиятнинг танқиди остида қоламиз, - деди вазир.
Лекин, қаршиликларга қарамай, Бош вазир қонун лойиҳалари парламентга тақдим қилган. Бишкеклик сиёсатчилар ва сиёсатшунослар Бош вазирнинг бу қадамини амалдаги ҳукуматни сақлаб қолиш уриниши сифатида баҳоламоқда. Чунки Қирғизистон парламенти ҳукуматнинг коррупцияга қарши курашни жадаллата олмаётгани, ислоҳотлар ўтказилишида сезиларли силжишларга эриша олмагани учун кескин танқид қилган эди. Шу муносабат билан парламентда ҳукуматга ишончсизлик билдириш жараёнини бошлаш учун имзо йиғилмоқда. Бу масала парламентнинг кузги сессиясида муҳокамага киритилиши мумкин.
Парламентдаги “Ата Мекен” фракцияси раҳбари Ўмурбек Текебаев Бош вазир амалдаги ҳукуматни сақлаб қолиш учун ҳам мана шундай қатъий чораларни кўришга мажбур бўлмоқда, деган фикрга қўшилади.
- Ҳукумат бу қонунларни олти ой олдин парламентга тақдим этиши керак эди. Бунгача депутатлар ҳукуматга ишончизлик кўрсатиш масаласини кўтарган эдилар. Мана шундан сўнггина ҳукумат шошилинч тарзда бу қонун лойиҳаларини ишлаб чиқди. Ҳукумат бу билан ўзини сақлаб қолмоқчи бўлаётир, - деди Ўмурбек Текебаев.
Депутатнинг айтишича, ҳукумат таклиф қилган қонун лойиҳалари парламентнинг кузга сессиясида биринчи навбатда муҳокама қилинади.