Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:25

Баҳодир Қўчқоров Лондон олимпиадаси, минтақа футболи ва профессионализм ҳақида


Қирғизистонлик рефери Баҳодир Қўчқоров.
Қирғизистонлик рефери Баҳодир Қўчқоров.

Ўзбекистонлик Равшан Эрматов ва Абдулҳамид Расулов ҳамда қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровдан иборат реферилар гуруҳи Лондон олимпиадасида ҳакамлик қилиш учун бугун Буюк Британияга учиб кетишади.

Сафар олдидан Озодликка интервю берган Баҳодир Қўчқоровнинг айтишича, шу кунгача Марказий Осиё минтақасидан бирор гуруҳ ёки якка ҳакам жаҳон олимпиадаларида судялик қилган эмас.

Жаҳон даражасидаги ўнга яқин мусобақаларда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳакамлик қилган Қўчқоров бугунги кунда дунёда футбол ўта тез ривожланаётганини, ўйин янада кўпроқ шиддат касб этганини айтди.

Баҳодир Қўчқоровга кўра, Марказий Осиёда ҳам футбол ривожи учун кўп ишлар қилинаяпти, бироқ бунинг учун болалар футболига янада кўпроқ эътибор қаратиш керак. У минтақада футболни ривожлантириш учун соҳага Европада бўлгани каби профессионал ёндошувни шакллантириш керак, деган фикрда.

Баҳодир Қўчқоров билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Қирғизистонлик ҳакам Баҳодир Қўчқоров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:04 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG