Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:30

Швеция прокурори: Обид қори суиқасди ортида МХХ турган


Швецияда ўзбек Обидхон қори Назаровга қилинган суиқасдда кўмаклашганликда айбланаётганлар устидан ўтаётган маҳкаманинг сўнгги кунида прокурор суиқасд буюртмачиси Ўзбекистон махфий хизмати бўлганини баён қилди.

Прокурор айбланувчиларга 8 йил қамоқ жазоси сўради

Маҳкама прокурори Кристер Петерсон айбланувчиларга 8 йил қамоқ жазоси сўраган. Суд мажлисини кузатган Östersunds-Posten газетаси мухбири Торд Андерсонга кўра, прокурор суд терговидаги кўрсатмалардан суиқасд ортида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати турган, деган хулосани берган.

"Биз тақдим этган фактлар ҳужум тузум танқид қилинганлиги учун содир этилганлиги ва унинг ўзбек хавфсизлик хизматлари топшириғи билан амалга оширилганига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди", дея таъкидлади прокурор Петерсон, дейди журналист.

Обид қори Назаровга қилинган суиқасд юзасидан суд 12 июл куни Остершунд шаҳар судида бошланган эди. Швеция прокуратураси мамлакатда 2010 йилдан буён яшаб келган Ўзбекистон фуқаролари Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминоваларни суиқасд ижрочисига кўмаклашганликда айбламоқда.

Суиқасднинг бевосита ижрочиси ҳамон очиқда қолмоқда ва унинг ҳам Ўзбекистон фуқароси экани тахмин қилинмоқда. Суд жараёни давомида унинг шахсига тўхталган прокурор 1978 йилда туғилган Юрий Жуковский исмини тилга олди.

Обидхон қори Назаровнинг ўғли кўрсатма берди

Остершунд шаҳрида бўлаётган маҳкамада чоршанба куни ўзбекистонлик таниқли уламо Обидхон қори Назаровнинг ўғли Довудхон Обидхон ўғлига сўз берилди.

Ўзбекистонда имомларга бўлган тазйиқлар ва отаси Обидхон қори Назаров ҳам шу тазйиқлар сабаб Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганини айтган довудхон, отаси хорижга чиқиб кетганига қарамасдан Ўзбекистон махсус ҳизматларининг доимий нишонида бўлиб келганини гапирди. Оиламиз, деди Довудхон "таҳликани ҳар доим ҳис қилиб яшаб келган".

Чоршанба куни маҳкамани кузатган имом Муҳаммадсолиҳ Абутов гапиради:

- Отасига қилинган суиқад ўзбек режими тарафидан қилинган амал эканлигига, шунақа хавфни улар доим ҳис қилиб яшаганликлари, шунақа хавф айнан Ўзбекистон тарафидан кутилганини, Ўзбекистон давлат телевидениесида отаси террорчи сифатида тасвирланган кўрсатув намойиш этилгани бунга мисол қилиб келтирди,- дейди маҳкамани кузатаётган ўзбекистонлик имом Муҳаммадсолиҳ Абутов.

54 ёшли Обидхон қори Назаров шу йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида номаълум шахс томонидан ўққа тутилган эди. У ҳамон шифохонада кома ҳолатида ётибди.

Муҳаммадсолиҳ Абутов бугунги маҳакамада кузатганлари ҳақида шуларни гапирди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:30 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG