Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:21

Россия Олий суди ўзбек фуқаросини экстрадиция қилишга руҳсат берди


Халқаро ташкилотлар Россия расмийларининг диний ва сиёсий муҳожирларни қийноқлар қўлланиладиган Ўзбекистонга юбориш амалиётини танқид қилиб келади.
Халқаро ташкилотлар Россия расмийларининг диний ва сиёсий муҳожирларни қийноқлар қўлланиладиган Ўзбекистонга юбориш амалиётини танқид қилиб келади.

Қосимоҳунов 2004 йил ноябрида Россия маҳкамаси томонидан Ҳизб ут-Таҳрир диний гуруҳига аъзоликда айбдор деб топилиб саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Россиянинг Олий суди 18 июл, чоршанба куни Ўзбекистон фуқароси Юсуф Қосимоҳуновни ватанига экстрадиция этиш ҳақида прокуратура қарори юзасидан тақдим этилган апелляцион арзини кўриб чиқди.

Суд арзчилар даъвосини асоссиз деб топди ва бош прокуратурага Қосимоҳуновни Ўзбекистонга экстрадиция этишга руҳсат берди.

Жорий йил апрел ойида Россия бош прокуратураси Қосимоҳуновни экстрадиция қилиш борасида қарор чиқарган эди.

Шу билан Россия бош прокуратурасининг Қосимоҳуновни Ўзбекистонга экстрадиция этиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирди.

Айни пайтда россиялик ҳуқуқ фаоллари Россия ҳуқуқ тартибот идораларидан ўзбек фуқаросининг ватанига экстрадиция этмасликни талаб этишмоқда.

Ню Йоркдаги Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россиядан халқаро қонунларга бўйсунишни ва Ўзбекистон фуқаросини Тошкентга қайтармасликни сўраган.

Гуруҳга кўра, Юсуф Қосимоҳунов Ўзбекистонга қайтарилса, қийноқларга тутилиши хавфи катта.

1995 йилда Россияга келган бухоролик ўқитувчи Юсуф Қосимохунов 2004 йил ноябрида Россия маҳкамаси томонидан Ҳизб ут-Таҳрир диний гуруҳига аъзоликда айбдор деб топилиб саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган. У Россияда ноқонуний деб эълон қилинган Ҳизб ут-Таҳрир партиясига аъзоликда айбланиб қамоққа ҳукм қилинган биринчи шахсдир.

Унинг жазоси сўнгра етти ярим йилга туширилганди. У жазо муддатини ўтаётган даврда Ўзбекистон ҳукумати Россиядан Қосимоҳуновни жазо муддати тугаганидан кейин ҳам ушлаб туриш ва Ўзбекистонга топширишни сўраган.

2011 йилнинг июн ойида етти ярим йиллик қамоқ жазосини ўтаб чиққан Қосимоҳунов зудлик билан яна ҳибсга олинган ва бунга ўзбек ҳукуматининг экстрадиция сўрови асос қилиб кўрсатилган эди.

Шу ой бошида Amnesty International ташкилоти ҳам Россия Бош прокуратурасини Юсуф Қосимохуновни Ўзбекистонга бериб юбормасликка чақирган эди.
XS
SM
MD
LG