Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:50

Карл Билдт: Имомга суиқасд қилганларни топишга бор имконият ишга солинади


Швеция ҳукумати таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровга суиқасд уюштирган жиноятчини топишга бор имкониятини сафарбар қилади.

Швеция ташқи ишлар вазири Карл Билдт бу ҳақда ўз блогида ёзган.

Ўтган хафта Швециянинг Стромсунд шаҳрида имомга суиқасдга алоқадор кўрилган эр-хотин маҳкама қарорига биноан айбсиз деб топилган.

Жаноб Билдт ўша суд қароридаги “суиқасд сиёсий сабабларга кўра амалга оширилган ва хориждаги ташкилотлар томонидан режалаштирилган” деган қисмига эътибор қаратади.

“Менинг ҳукуматда турли лавозимда ишлаган давр мобайнида бундай воқеа кузатилмаган ва швед ҳукумати ва давлати бу масалани тагига етиш учун бор имкониятини ишга солади” деб, ёзади вазир.

Обид қори Назаров шу йилнинг 22 февралида Швециянинг Стромсунд шаҳарчасидаги ўз уйи йўлагида номаълум қуролли томонидан отиб кетилганди.

Обид қори Назаров шу йилнинг 22 февралида Швециянинг Стромсунд шаҳарчасидаги ўз уйи йўлагида номаълум қуролли томонидан отиб кетилганди.

54 ёшли Обидхон қори Назаров ҳамон шифохонада кома ҳолатида ётибди.
XS
SM
MD
LG