1 август куни президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистоннинг энергетик мустақиллигини таъминлаши айтилаётган Кемин подстанцияси қурилишини очар экан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
“Бизда темир йўл қурилиши шарт. Темир йўл қурилгач, мамлакат шимоли ва жануби бир –бири билан боғланади ва Қирғизистон бир бутун бўлади. Хитой раҳбари Ху Цзинтао бу лойиҳани маъқуллади. Ўйлашимча, Ўзбекистон ҳам лойиҳани маъқуллайди. Бу ишни яқин 4-5 йил ичида амалга оширишимиз керак”, деди Алмазбек Атамбаев.
1 август куни Пекинда Хитой раҳбарияти билан учрашуви чоғида ҳам Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Аали Карашев мазкур темир йўл қурилиши масаласини кўтарди. Маълумотга кўра, Хитой раҳбарияти темир йўл лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирган.
Бундан ташқари расмий Пекин Қозоғистондан Хитойга Қирғизистон орқали ўтувчи нефт қувири қуриш ва Бишкекда Хитой банкларини очиш ниятида эканини эълон қилган.
Аввалроқ қирғиз ҳукумати узунлиги 268 километрни ташкил этадиган Хитой-Қирғизистон -Ўзбекистон темир йўли 2018 йилда тўла ишга туширилишини маълум қилган эди.
- Темир йўл қурилса Хитойдан Қирғизистонга, ундан Қозоғистон, Ўзбекистон, Эрон ва Европага юклар олиб ўтилади. Мазкур йўлнинг биргина транзит потенциали Қирғизистонга жуда катта фойда келтиради. Иккинчидан, Қирғизистон ҳудудида қуриладиган биргина юк станциясидан бюджетга йилига 200-210 миллион доллар даромад тушади, -дейди Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш ва лойиҳалаш дирекцияси раҳбари Канат Абдикеримов.
Расмий маълумотларда айтилишича, агар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилса, Қирғизистон биргина транзитнинг ўзидан йилига 260 миллион доллардан ортиқроқ фойда кўради. Темир йўл қурилиши учун эса 2 миллиард доллар маблағ сарфланади.
Хитой томони темир йўлни қуриб бериш учун Қирғизистондаги учта темир конини талаб қилаётгани қирғиз ҳукумати ва парламенти норозилигига сабаб бўлган эди. Бишкек расмийлари темир конлари Хитойга берилмаслигини расман билдирди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Қирғизистон ҳукуматидаги айрим расмийлар темир йўлнинг қурилиши яқин йилларда бошланишига умид қилмасликларини билдирмоқдалар.
- Бу муваффақиятли тарзда амалга ошмайдиган лойиҳага ўхшаб қолди. Чунки Хитой аввалги позициясини ўзгартирмаган ҳолда, сармояга заҳираларни алмаштириш деган нуқтаи назарда қатъий турибди. Улар Қирғизистон томонидан таклиф қилинаётган бошқа вариантларни мутлоқ қабул қилишмаяпти. Хитой фақат темир конларини сўрамоқда, -деди ўз номини айтмаслик шарти билан суҳбатлашган қирғиз расмийси.
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси биринчи маротаба президент Акаев даврида эълон қилинган эди. Ўшанда Хитой томони темир йўлдан 99 йил фақат ўзи фойдаланишини талаб қилган. Президент Бакиев даврида эса Хитой томони темир йўлга 47 йил эгалик қилишга розилигини билдирган. Бироқ Қирғизистон президентлари Хитойнинг бундай талабларига рад жавобларини беришган эди.