Вазирлар Маҳкамасининг қарори “Ўзбекистонда 2012-2015 йилларда ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларнинг турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” дея аталади.
Ушбу қарорга кўра, 2012-2014 йиллар давомида ҳукумат текстил ва тикув-трикотаж саноатида фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилишга қаратилган 10та лойиҳага салкам 81 миллион АҚШ доллари, чарм-пойафзал саноатини ривожлантиришга қаратилган 36та лойиҳага 16 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратмоқчи.
Қарорда айтилишича, ҳукумат сармоясини олаётган чарм-пойафзал ишлаб чиқариш корхоналари, ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг камида 50 фоизини экспорт қилиши лозим.
Ҳукуматнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йилга қадар ноозиқ-овқат истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳаларга қараб, 2 – 2,5 баравар ўсиши кутилмоқда.
Тошкентлик иқтисодчи Камрон Алиев ҳукуматнинг бу борадаги сиёсатини зиддиятли деб баҳолайди.
Унга кўра, кейинги йилларда бир қанча ижобий қонунлар қабул қилинмоқда. Тадбиркорлик, оилавий бизнесга ҳам эътибор қаратилмоқда, турли имтиёзлар имтёзлар берилган.
- Агар ноозиқ-овқат маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатаётган ўрта ва кичик бизнесга берилаётган имтиёзлар, қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг натижаси ҳақида гапирадиган бўлсак, шахсан мен бу натижаларни юқори деб баҳолай олмайман.
Дўконларимизда асосан Хитой ва бошқа хорижий товарлар монополияси сақланиб қолмоқда. Ростакам маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайдиган қонунлар қабул қилинганда эди, шарт-шароит ва вазият анча бошқача бўлиши керак эди.
Иш жойлари яратиш каби муҳим вазифалардан ташқари, Ўзбекистоннинг валюта заҳиралари Хитойга ва бошқа давлатларга чиқиб кетаяпти. 2011 йил хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинди. Бизнесингизни бошлаб, кредит ҳам олишингиз мумкин. Аммо маҳсулотга буюртмани топиш, айниқса, хорижга сотишга келганда давлат ўзини тортаётганини кўрамиз, дея шарҳлайди Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорини тошкентлик иқтисодчи Камрон Алиев.