Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:52

Лондон 2012: Артур Таймазов олтин медал соҳиби!


Артур Таймазов тарихда кетма-кетига учинчи Олимпия олтинини қўлга киритган учинчи курашчи бўлди.
Артур Таймазов тарихда кетма-кетига учинчи Олимпия олтинини қўлга киритган учинчи курашчи бўлди.

Ўзбекистонлик курашчи Артур Таймазов 120 вазн тоифасида финалда гуржи Давит Модзманашвили курагини ерга теккизди.

Артур Таймазов тарихда кетма-кетига учинчи Олимпия олтинини қўлга киритган учинчи курашчи бўлди. Бундан аввал бундай ютуққа совет курашчиси Александр Медвед ва россиялик Александр Карелинлар эриша олган холос.

Таймазов олтини Ўзбекистонни умумий зачётда 46 ўринга кўтарилди.

Шунингдек шанба куни Ўзбекистон активига учинчи бронза медални 74 кило вазн тоифасидаги эркин курашчи Сослан Тигиев тортиқ қилди. Тошкент вақти билан 10 августдан 11 августга ўтар кечаси 00:30 да бошланган кураш беллашувида Сослан Тигиев венгриялик Габор Хатошни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

10 август куни ўтган 75 килограмм вазндаги боксчилар жангида бокс бўйича икки марта жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик Аббос Атоев бронза медални қўлга киритган эди.

Ўзбекистонлик атлетикачи Светлана Радзивил 11 август куни баландликка сакраш бўйича финал мусобақаларида қатнашди. Бироқ олтин медални қўлга киритиш имконидан фодалана олмади.

Якашанба куни Лондон Олимпиадасида спортнинг 4 тури бўйича ўзбекистонлик 6 спортчи иштирок этиши эълон қилинган эди.

Таэквондо мусобақаларида Наталя Маматова 67 кило вазн тоифасида франциялик Анна-Каролин Графф билан беллашди ва 9:17 ҳисобида ютқазди.

Таэквондочи Акмал Иргашев 80 кило вазн тоифасида Мали спортчиси Даба Мобидо Кейт билан татамига чиқди. Иргашев ҳам ўз рақибига 4:13 ҳисобида мағлуб бўлди.

Каноэ мусобақаларида аввалги мусобақаларда 4- ва 6-ўринни эгаллаган Вадим Менков бугун финал ўйинларида иштирок этди, лекин ғолибликни қўлга кирита олмади.

Олдинда кураш бўйича мусобақалар турибди. Заурбек Сохиев ва Артур Таймазов эркин курашда Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилади.

Лондон Олимпиадаси норасмий жамоавий ҳисобдаги биринчи бешталик (11 август, Тошкент вақти билан соат 0.00 гача бўлган маълумот)

Ўрин Давлат номи Олтин Кумуш Бронза Жами
1 АҚШ 42 29 29 100
2 Хитой 38 26 21 85
3 Буюк Британия 28 15 18 61
4 Россия 21 25 32 78
5 Жанубий Корея 13 7 7 27
46 Ўзбекистон 1 0 3 4
XS
SM
MD
LG