Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:11

Тоғли Бадахшон: Қуролли гуруҳ раҳбари таслим бўлди


Толиб Айёмбеков.
Толиб Айёмбеков.

Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги қуролли гуруҳ бошлиғи Толиб Айёмбеков Тожикистон расмийларига таслим бўлди. Бу ҳақда Айёмбековнинг ўзи таслим бўлишидан олдин 12 август куни кечқурун маҳаллий телевидение орқали қилган чиқишида маълум қилди.

Толиб Айёмбеков мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш мақсадида ўзи, акаси ва бошқа тарафдорлари ҳуқуқ-тартибот органларига таслим бўлаётганини баён қилган.

Ундан олдин у хавфсизлик хизмати генерали Абдулла Назаровнинг ўлимига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаган.

Телевидениеда қилган чиқишида, Айёмбеков айбдор эмаслигини эркин ва адолатли судда исботламоқчи эканини айтган.

Озодлик радиосининг Тожик хизмати мухбири билан 10 август кунги суҳбатда Толиб Айёмбеков агар айбдор бўлганида таслим бўлмаганини айтди.

- Мен ўзимни айбдор деб ҳисоблаганимда, миш-мишларда айтилаётгани каби, Афғонистон, Покистон ёки бошқа давлатга аллақачон қочиб кетган бўлардим. Ҳукумат вакиллари келган биринчи куннинг ўзидаёқ биз сўзлашув олиб бордик. Уларга айбланувчиларга “чақирув қоғози” олиб келишларини айтдик. Дастлаб тўрт кишига, кейин 10 кишига “чақирув қоғози” олиб келишди. Биз гумондор шахсларни топширишга рози бўлдик, деди Тоғли Бадахшондаги қуролли гуруҳ собиқ раҳбари.

Толиб Айёмбековга кўра, Тожикистон расмийлари хавфсизлик генерали ўлимида гумон қилинган шахслар топширилишини кутмасдан махсус амалиётларни бошлаб юборган.

- Ички ишлар вазири тунги соат 11да менга қўнғироқ қилиб (24 июл куни) эрталаб 8-9 ларда (генерал Абдулла Назаровнинг ўлимида) айбланганларни олиб келишни айтди. Биз ишондик ва рози бўлдик. Бироқ ўша куни тунда соат чоракам тўртда ҳарбий операцияни бошлашди. Воқеалар эса бир икки кун кутиб туриш мумкинлигини кўрсатди, деди Толиб Айёмбеков Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда.

Айни пайтда, Айёмбеков Тоғли Бадахшондаги бошқа қуролли шахсларни ҳам қуролларини топширишга чақирган.

Тожикистон расмийларига кўра, ҳозирда Толиб Айёмбеков Ҳоруғ шаҳридаги касалхонада тиббий муолажадан ўтмоқда.

Тожикистон расмилари Айёмбеков ва унинг тарафдорларини Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Абдулла Назаровни ўздирганликда айбламоқда.

Генерал Назаров шу йилнинг 21 июл куни ўлдириб кетилган эди. Шундан кейин расмийлар 24-25 июл кунлари Тоғли Бадахшон маркази Ҳоруғда махсус ҳарбий амалиётлар ўтказган.

Миллий хавфсизлик қўмитаси Ҳоруғдаги амалиётлар пайтида қуролли гуруҳнинг 40 аъзоси, жумладан, 8 нафар Афғонистон фуқароси қўлга олинганини билдирган.

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига кўра, уларнинг ҳаммаси пойтахт Душанбега олиб келинган.

Маълумотларга кўра, Ҳоруҳдаги отишмалар пайтида ҳукумат кучлари, жанггарилар ва тинч аҳолидан тахминан 70 одам нобуд бўлган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:53 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG