Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:47

Россиянинг ЖСТга қўшилиши Ўзбекистонга таъсир қилмайди


1995 йилда тузилган Жаҳон савод ташкилотига 155 мамлакат аъзодир.
1995 йилда тузилган Жаҳон савод ташкилотига 155 мамлакат аъзодир.

Жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Россиядан Ўзбекистонга экспорт ҳажми 6,9 фоизга ортган. Айни пайтда, Ўзбекистондан Россияга экспорт ҳажми 21,5 фоизга камайиб кетган.

Бу маълумотларни эълон қилган Россия федерал божхона хизматига кўра, икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми жорий йилнинг биринчи ярмида 1,681 миллирад долларни ташкил қилган.

Маълумки, жорий йилнинг иккинчи ярми бошида Россия Жаҳон савдо ташкилоти аъзоликка қабул қилинди.

Хўш, шимолий қўшнининг янги мақоми унинг Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий муносабатларига қандай таъсир кўрсатади?

Тингловчиларимиздан биридан келган хат “Россиянинг ЖСТга аъзо бўлиши экономикамизга салбий таъсир кўрсатиши аниқ бўлиб қолмоқда”, деб бошланади.

Хат муаллифи фикрича, Ўзбекистон эндиликда Асакада ишлаб чиқараётган автомобилларини Россияда сотолмай қолади.

Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик билан боғлиқ масала қисқагина радиолавҳада ўрганиладиган масала эмаслиги учун мавзуни жуда тор оламиз: Ўзбекистон Россияда энди машина сота оладими?



Саволимизни Остонадаги Евроосиё университети доценти Сапарбой Жубаевга бердик.

- Озгина қийинлашади. Чунки Ўзбекистон Жаҳон савдо уюшмасига кирмаган давлат. Россия Жаҳон савдо уюшмасига кирган давлат бўладида, у Жаҳон савдо уюшмасининг тартиби билан ишлай бошлайди.

Озодлик: Қийинчиликни нима туғдиради?

- Айтаман ҳозир. Шунинг учун жаҳон савдосига кирмаган давлат билан фақат икки томонлама келишув билан иш кўрилади. Масалан Жаҳон савдо уюшмасига кирган масалан Полша дейлик, Полша ўзининг автомобилларини Россияга озгина бож солиғи билан, 3-5 фоиздан ошмайдиган солиқ билан киритади. Ўзбекистоннинг Нексиясига Россия 10-15 фоиз солиқ қўшиб қўйиши мумкин. Чунки иккаласи ҳам бир савдо уюшмасига киргандан кейин поляклар Россияга ўз машиналарини бемалол олиб кира олади.

Озодлик: Биз битта автомобил мисолида гаплашдик. Лекин бу формула Ўзбекистондан экспорт қилинадиган ҳамма товарлар учун қўлланилади-а?

- Жуда тўғри. Масалан пахта ҳам худди шунақа бўлади. Россияга Мисрдан пахта сотиб олиш самарадорлироқ бўлиб қолиши мумкин Ўзбекистон пахтасини олгандан кўра. Шундай вазият ҳам бўлиб қолиши мумкин.

Озодлик: Россиядан Ўзбекистонга импорт қилишчи?

- Буни Ўзбекистоннинг ўзининг сиëсати аниқлайди. Масалан Ўзбекистонга ëғоч материаллари керакку. У ўзининг бож солиғини камайтириб 1-3 фоизга туширади. Чунки Ўзбекистонда ëғоч йўқ.

Озодлик: Импорт масаласида Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига кирганининг фарқи йўқ экан-а?

- Жаҳон савдо уюшмасига аъзо давлатларда фарқи бўлади, кирмаган давлатлар билан олдин қандай сиëсат олиб борган бўлса, шунақа давом этиб кетаверади,
Остонадаги Евроосиё университети доценти Сапарбой Жубаев.

Ўзбекистонлик иқтисодчи Умида Ҳақназар бир неча йил муқаддам Ўзбекистоннинг ЖСТга киришига амалий ёрдам кўрсатиш лойиҳасини бошқариб турган.

Умида Ҳақназарнинг айтишича, бу масалада ҳозирча, ташвишга ўрин йўқ.

- Россия ЖСТга кирганидан сўнг бу мамлакатда янги автомобиллар учун тарифлар кўтарилгани йўқ, дейди Умида Ҳақназар.

Унинг фикрича, тарифлар кўтарилган тақдирда ҳам катта ўзгариш бўлмайди.

- Янги автомобилларга тарифлар кўтарилган тақдирда ҳам бунинг Ўзбекистонга таъсири бўлмаслиги керак. Чунки Ўзбекистон билан Россия ўртасида ўзаро преференция режими мавжуд, деди Умида Ҳақназар.

Умуман, ЖСТга аъзолик мавзуи ўта мураккабдир, ҳар ҳолда битта радиолавҳада ёритиш имконсиз мавзудир.

Шунинг учун мавзуни иложи борича соддалаштиришга ҳаракат қилдик.

Озодлик: Россия ЖСТга аъзо бўлганидан кейин Ўзбекистоннинг бу мамлакат билан савдоси ҳажми кенгаядими ё бунинг акси бўладими?

- Россиянинг ЖСТга аъзо бўлиши Ўзбекистондан бу мамлакатга экспорт ҳажмига таъсир қилмайди. Чунки Ўзбекистон экспортининг катта қисми хом ашё ва унинг нархига ЖСТ дахл қилмайди. Саноат товарларимизнинг эса, экспортимиз умумий ҳажмидаги улуши ўта оз, деди Ўзбекистоннинг ЖСТга киришига амалий ёрдам кўрсатиш лойиҳасининг собиқ бошлиғи Умида Ҳақназар.

Жаҳон савдо ташкилоти халқаро савдони либераллаштириш ҳамда ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-сиёсий муносабатларни изга солиш мақсадида 1995 йили тузилган.

Шу кунда ташкилотга жаҳоннинг 156 давлати аъзо.

Ўзбекистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:49 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG