Ўзбекистондаги 160 дан зиëд кинотеатрлар репертуари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кинолар асосида тузилаëтгани хабарномада айтилади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маиший мавзудаги, кам бюджетли филмлар Марказий Осиëдаги кинотомошабинлар тарафидан яхши қабул қилинмоқда, дейди олмаоталик киномунаққид Гулнора Абикеева:
- Қозоқ киночилари 3 миллион еврога суратга олган филм томошабинсиз қолаëтган пайтда ўзбек режисери Баҳром Ëқубовнинг 50 минг долларга суратга олган "Фотима ва Зухра" филмини зал тўла томошабин катта қизиқиш билан кўрмоқда, дейди Қозоғистондаги “Евразия” кинофестивали ҳайъат аъзоси бўлган Гулнора Абикеева.
Мунаққид кейинги 20 йилда Ўзбекистонда суратга олинган киноларнинг мавзуси ва ифода услуби Марказий Осиë томошабини учун Мексика сериалларидан кўра тушунарлироқ эканини таъкидлайди.
- Томошабиннинг таъби жуда нозик. Томошабиннинг қалбига йўл топиб ларзага солиш учун кино ижодкорлари роса тер тўкиши керак, дейди томошабинлар ичида танилган Дилшодбек Каттабеков.
Айни пайтда Тошкент санъат институтининг кинорежисура факултетини тугатиб, актерлик фаолияти баробарида кино суратга олишга чоғланаëтган Дилшодбек Каттабеков бу соҳага оид танқидий қарашларини ҳам яширмади.
- Мен, масалан, кино қандай суратга олиш илмини олийгоҳда ўрганганман. Хозир кўп киноларни ўқимаган ҳаваскорлар суратга олмоқда. Бу эса киноларнинг сифатига таъсир қилмоқда, дейди Дилшодбек Каттабеков.
Абикеева каби мунаққидлар Болливуд йўлидан кетаëтган ўзбек киносининг сони кўпайгани сайин сифат ҳам ошади деган фикрда.
Кинони дурдона санъат деб билган Гулчеҳра Жамилова каби ижодкорлар эса оз бўлсин-соз бўлсин деган гапни таъкидлаб, бемаза қовуннинг уруғи каби кўпайган “киноасарлар”дан нолишади.
Ўзбек киноси ва театр санъатининг етук арбобларидан бири Баҳодир Йўлдошев Озодлик билан суҳбатда ўтган йили ўзбекистонда суратга олинган 50 та филмдан бор йўғи 3 тасини кино деб айтилишга лойиқ деб билади:
- Ўзи яхши кино дунëда ҳам кам олинади. Мана сиз Ўзбекистонда 700та киностудия бор деб айтаяпсиз. Аммо шунга яраша кино усталари ҳам бўлиши керакку. Мен шунча киночи борлигини билмайман, дейди Баҳодир Йўлдошев.
Филмда ўзбекистондаги милиция ходимларининг ҳам қиëфаси очиб берилган.
"Сенга қолса, онангга ҳам статя топиб қамайсан" дейди филмдаги милииционерлар каттаси ўз ҳодимига.
Шунингдек филмда ўзбек шоу-бизнес дунëсиниг авра астари ағдарилиб мазаҳ қилинади.
Филмда бир оқсоқол отахон ўзининг норасида набирасига қўшиқ айттириб пул ишламоқчи бўлгани ҳам бугунги кун аломати ўлароқ кўрсатилади.
Шоу дунëси эшигига катта-катта девларнинг ëтоғи орқали кириш усули Ўзбекистонда шакллангани ҳақида ҳам ишоратлар филмда бор.
Хоразмлик қари ашулачи бева аëлнинг ўз қизини шоу дунëси девининг ëтоғига етаклаш саҳнаси ҳам филм марказидан ўрин олган
Ўзбекистонда машхур бўлган санъаткор Феруза Жуманиëзова бу филмдаги Роҳатой образи прототипи ўлароқ кўрилади.
Марказий Осиë филмларини таҳлил қиладиган Олмаоталик мунаққид Гулнора Абикеева назарида "Дев ва пакана" филми бундан 40 йил олдин яратилган "Маҳаллада дув-дув гап" филми бошлаб берган анъаналарни ижодий тарзда давом эттиради.
"Маҳаллада дув дув гап" ҳамда, "Дев ва пакана филмининг" ҳам муваффақияти филм яратилишида драматург муаллифларнинг интелектуал савияси етуклиги билан изоҳланади дейди мунаққид Абекева.
"Маҳаллада дув-дув гап" филми Абдулла Қаҳҳор, "Дев ва пакана" филми сценарийси Мурод Муҳаммад Дўст каби етук ëзувчилар тарафидан ëзилганлигини эслатиб қўйсак.
"Дилбарим" филмининг Одил Ëқубов, "Оловли йўллар" филми сценарийсининг эса Комил Яшин тарафидан ëзилгани ҳам эътиборга лойиқ.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маиший мавзудаги, кам бюджетли филмлар Марказий Осиëдаги кинотомошабинлар тарафидан яхши қабул қилинмоқда, дейди олмаоталик киномунаққид Гулнора Абикеева:
- Қозоқ киночилари 3 миллион еврога суратга олган филм томошабинсиз қолаëтган пайтда ўзбек режисери Баҳром Ëқубовнинг 50 минг долларга суратга олган "Фотима ва Зухра" филмини зал тўла томошабин катта қизиқиш билан кўрмоқда, дейди Қозоғистондаги “Евразия” кинофестивали ҳайъат аъзоси бўлган Гулнора Абикеева.
Мунаққид кейинги 20 йилда Ўзбекистонда суратга олинган киноларнинг мавзуси ва ифода услуби Марказий Осиë томошабини учун Мексика сериалларидан кўра тушунарлироқ эканини таъкидлайди.
Ўзбек киносида каттайган Каттабеков
Кейинги 20 йил ичида Ўзбекистонда суратга олинган филмларда ëшлигидан суратга тушиб келаëтган актер Дилшодбек Каттабеков ҳам ўзбек киносининг муваффақияти томошабинлар қалбига калит топа билганида деб билади:- Томошабиннинг таъби жуда нозик. Томошабиннинг қалбига йўл топиб ларзага солиш учун кино ижодкорлари роса тер тўкиши керак, дейди томошабинлар ичида танилган Дилшодбек Каттабеков.
Айни пайтда Тошкент санъат институтининг кинорежисура факултетини тугатиб, актерлик фаолияти баробарида кино суратга олишга чоғланаëтган Дилшодбек Каттабеков бу соҳага оид танқидий қарашларини ҳам яширмади.
- Мен, масалан, кино қандай суратга олиш илмини олийгоҳда ўрганганман. Хозир кўп киноларни ўқимаган ҳаваскорлар суратга олмоқда. Бу эса киноларнинг сифатига таъсир қилмоқда, дейди Дилшодбек Каттабеков.
Кинофилмларнинг сони эмас сифати муҳим
Ўзбек киноси ҳақида гап кетганида мунаққидлар фикри иккига айрилади.Абикеева каби мунаққидлар Болливуд йўлидан кетаëтган ўзбек киносининг сони кўпайгани сайин сифат ҳам ошади деган фикрда.
Кинони дурдона санъат деб билган Гулчеҳра Жамилова каби ижодкорлар эса оз бўлсин-соз бўлсин деган гапни таъкидлаб, бемаза қовуннинг уруғи каби кўпайган “киноасарлар”дан нолишади.
Ўзбек киноси ва театр санъатининг етук арбобларидан бири Баҳодир Йўлдошев Озодлик билан суҳбатда ўтган йили ўзбекистонда суратга олинган 50 та филмдан бор йўғи 3 тасини кино деб айтилишга лойиқ деб билади:
- Ўзи яхши кино дунëда ҳам кам олинади. Мана сиз Ўзбекистонда 700та киностудия бор деб айтаяпсиз. Аммо шунга яраша кино усталари ҳам бўлиши керакку. Мен шунча киночи борлигини билмайман, дейди Баҳодир Йўлдошев.
Ўзбек киноси: "Маҳаллада дув дув гап"дан "Дев ва пакана"гача
Таниқли ëзувчи Мурод Муҳаммад Дўст шоир Александр Файнберг билан биргаликда ëзган сценарийси асосида Жаҳонгир Қосимов суратга олган "Дев ва пакана" филми Ўзбекистон жамиятининг бой ва камбағалга айланиб қутблашаëтганини акс эттирадиган кино ўлароқ талқин қилинмоқда.Филмда ўзбекистондаги милиция ходимларининг ҳам қиëфаси очиб берилган.