Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:32

Эквадор президенти Ассанжга бошпана берилганини рад этди


Эквадор президенти Рафаэл Корреа WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжга бошпана беришга рози бўлгани ҳақида Guardian газетасида босилган хабарни рад қилди.

Твиттерда ёзиб қолдирган баёнотида жаноб Корреа WikiLeaks асосчисига бошпана берилгани ҳақидаги гап-сўзлар ёлғон экани ва бу борада ҳали бир қарорга келинмагани ҳақда таъкидлаган.

Эквадор президентига кўра, Ассанж масаласи бўйича қарор яқин кунларда эълон қилинади.

Жулиан Ассанж 19 июндан буён Лондондаги Эквадор элчихонаси ҳудудида қолмоқда.

Швеция ҳукумати Жулиан Ассанжнинг 2010 йил Стокхолм шаҳрида бир аёлни зўрлаганлик ва бошқасига жинсий тажовуз қилиш айблови бўйича сўроқ қилинишини истайди.

40 ёшли австралиялик айбланувчи ўзига қўйилган айбловларни рад этади, улар сиёсий сабабларга асосланганини айтиб келади.

Wikileaks сайти ошкор қилган маълумотлар кўп давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг жиғига теккан.

Ассанж раҳбарлигидаги Wikileaks сайти Пентагон ва Американинг бошқа давлат идораларининг махфий маълумотларини оммага эълон қилиши ортидан ном қозонган.
XS
SM
MD
LG