Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:24

Брейвик камида 21 йилга қамоққа ҳукм қилинди


Брейвик: “Мен қилган ишимдан пушаймон эмасман ва бу ишни яна қилган бўлар эдим”.
Брейвик: “Мен қилган ишимдан пушаймон эмасман ва бу ишни яна қилган бўлар эдим”.

Осло суди Андерс Брейвикни камида 21 йилга қамоққа ҳукм қилди. 33 ёшли ултра миллатчи Брейвик судда ўтган йили Норвегия пойтахтида 77 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган ҳужумларни уюштирганига иқрор бўлган эди.

Жума кунги ҳукми билан Осло суди Андерс Брейвикнинг ақлан лаёқатли эканига оид хулосани ҳам берди. Суд Брейвикни ўтган йилнинг июл ойида Норвегия пойтахтида иккита ҳужум уюштириб, 77 кишини ўлдирганликда айбдор деб топди.

21 йиллик қамоқ жазоси Норвегияда маҳкумга берилиши мумкин бўлган максимум муддатдир. Лекин қамоқ муддати тугаганидан кейин ҳам Брейвик жамият учун хавфли деб кўрилса, суд махсус қарор билан жазони яна узайтириши мумкин. Шу сабабдан кўпчилик мутахассислар Брейвик умрининг охирига қадар панжара ортида қолишини башорат қилмоқда.

Беш нафар судядан иборат ҳайъат бир овоздан Брейвик ақлан лаёқатли ва қамоқ жазосига лойиқ деган қарорни берди.

Брейвик камида 21 йилга қамоққа ҳукм қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:40 0:00
Бевосита линк


10 ҳафта давом этагн суд мажлисида Брейвик ўз ҳаракатларини “ёвузлик”, лекин Норвегияни мултикултурализмдан қутқариш учун “керакли” дея атади.

У 2011 йил июл ойида Ослодаги ҳукумат биноси олдида бомба портлатиб саккиз кишини ва ундан кейин пойтахт яқинидаги Утойа оролида ёшлар лагерига қуролли ҳужум уюштириб, 69 кишини ўлдирганига тўла иқрор бўлган.

Брейвик уюштирган ҳужум Иккинчи Жаҳон урушидан бери Норвегияда юз берган энг ҳалокатли ҳуруж бўлди.

Ултра миллатчи Брейвик иқтидордаги марказ-сўлчи Ишчилар партиясини муслумон муҳожирларнинг мамлакатга келишини рағбатлантириб Норвегия маданияти ва меросини вайрон қилаётганликда айблади.

“Мен қилган ишимдан пушаймон эмасман ва бу ишни яна қилган бўлар эдим”, деди у суд иштирокчиларига.

Жума куни маҳкама раиси Венче Элизабет Арнцен ҳукмни ўқиётган пайтда Брейвикнинг юзидаги табассумдан у ҳукмдан қониқиш хосил қилганини кўриш мумкин эди.

Прокурорлар Брейвикни ақлан ноқис деб топиш ва уни руҳий касалликлар шифохонасига номаълум муддатга жўнатишни сўраган эди.

Ақлан ноқис деб топилганда, у руҳий касаллар клиникасига жўнатилиши мумкин эди.

Брейвикнинг адвокати ўз мижози руҳий шифохонада даволанишга маҳкум қилинсагина, суд қарори юзасидан шикоят қилишини билдирган эди.

Брейвикнинг ўзи суд давомида ақли жойида эканини исботлашга ҳаракат қилди ва ўзи уюштирган ҳужумларни мултикултурализмга қарши сиёсий баёнот сифатида кўрилишини исташини баён қилди.

Қурбонлар яқинларининг аксари Брейвикнинг лаёқатсиз деб топилишига қарши чиққан.

Суд давомида унинг руҳий ҳолатини текиширш учун мутахассисларнинг иккита гуруҳи жалб қилинди. Улардан бири Брейвикни ақлан ноқис деб топган бўлса, икинчи гуруҳ Брейвик ақлан соғлом деган хулосани берди.

Судда қурбонлар номидан иштирок этган адвокат Фроде Элгесем жума кунги ҳукмни олқишлаб, у яқинларидан айрилган оилалар дардига малҳам бўлади деди.

Брейвик ҳукмдан кейин Ила қамоқхонасига юборилади. У ташқи дунё билан почта жўнатмалари воситасида мулоқот қилиши мумкин.

Брейвик ўтирадиган қамоқхона камера ичи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:21 0:00
XS
SM
MD
LG