Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:07

Амстердам аэропортининг бир қисми бомба хавфи боис ёпиб қўйилди


Амстердам шаҳри "Схипхол" халқаро аэропортининг бир қисми Иккинчи жаҳон уруши даврига оид экани ишонилаётган бомба топилгани боис ёпиб қўйилган.

Бомбани терминал яқинида ер ковлаётган қурувчилар топишган. Саперлар аллақачон воқеа жойига етиб келишган.

"Схипхол" аэропортининг С терминалидан йўловчилар эвакуация қилинган. Мазкур ҳодиса самолётлар учиш жадвалига ҳғам таъсир қилгани айтилмоқда.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, нацистлар Иккинчи жаҳон уруши даврида Амстердам аэропортидан фойдаланишган ва Иттифоқи кучлар тарафидан кўп марта бомбардимон қилинган.

Амстердамнинг "Схипхол" аэропорти Европанинг энг катта ҳаво терминалларидан бири ҳисобланади.

Мазкур аэропорт кунига 48 минг йўловчига ҳизмат қилади.
XS
SM
MD
LG