Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:05

Ўзбек эркаклари аëллар олдида айбдор


"Ҳукумат одамларигина ўзлари учун байрам қилиб ётибди", дейди ос
"Ҳукумат одамларигина ўзлари учун байрам қилиб ётибди", дейди ос

Мустақиллик арафасида қўнғироқ қилган оддий ўзбекистонликлардан бири халқ орасида байрам шукуҳи сезилмаётганидан гапирди.

“Байрам арафасида ўзбек аёлларидан кечирим сўрайман”


дейди мустақиллик байрами билан ўзбекистонликларни табриклар экан, Самарқанд шаҳридан қўнғироқ қилган Нодиршоҳ.

- Мен ҳаммани мустақиллик байрами билан табрикламоқчи эдимда. Лекин буни байрам деб бўлмаяпти. Халқнинг кўнглида, чеҳрасида байрам шукуҳини сезиб бўлмайдида. Бу ернинг ўзида ҳокимияту бошқалар ҳар хил тадбирлар уюштириб ҳар хил байрамлар қилиб ëтибди. Халқнинг орасида йўқда бу байрам. Шу муносабат билан ўзбек халқига 21 йил қандайдир таъзия билдирай десам, ҳамдардлик билдирай десам тўғрироқ бўлади. Муҳожир, мусофирликдаги азобда юрган йигит-қизларимизга ўз ҳамдардлигимни билдирмоқчиман. Уларга Худодан сабр-тоқат, ишларига барака, айниқса, аëлларимизга. Биз Ўзбекистон халқининг эркаклари жуда ҳам айбдормиз ўзбек аëллари олдида. Айниқса, муҳожирликда, мусофирликда юрганларнинг олдида барча ўзбек эркаклари номидан мен ўз узримизни, кечиримимизни сўраб қўймоқчиман. Кечирсинлар. Номига бўлса ҳам, байрам муносабати билан, 21 йил жуда катта муҳлат. Битта давлатнинг тараққий этишига етарли муҳлат эди. Лекин юқоридагилар билмадим бунча сусткашлик қилишаяпти. Бутун халқимизга сабр-тоқат сўрайман. Яна бир бор узр айтиб қўяман. Буни байрам деб бўлмайди. Ўз ҳамдардлигимни билдираман¸ десам ҳам бўлади, дейди самарқандлик Нодиршоҳ.

“Ўзбек адабий тили йўқолиб боряпти”


дейди Китоб шаҳридан қўнғироқ илиб, исми сир қолишини сўраган ўқитувчи.

- Ичимда гапим кўп айтаман десам. Анча вақтингизни оламан шекилли. Касбим ўқитувчи. Мактабда ишлайман. Шу йўналиш бўйича гапиришим мумкин кўпроқ. Ўзбек тилининг софлиги ҳақида гапирмоқчи эдимда. Мана шу тарафлама Ўзбекистонда ҳозир мутлақо эътиобор йўқ тилга нисбатан. Ўзбек адабий тили деган нарса мутлоқ ҳеч қаерда йўқ. Адабий тилда гапириши керак бўладиган матбуот, радио, телевидение бор, газета, журналлар бор. Мана шу ерда ўзбек тилида чиқадиган мақола дейсизми, бошқ дейсизми ўта хатолар билан чиқаяптида. Радиони эрталабдан кечгача тингласангиз, анча-мунча хатоларни эшитасизда. Улар минбарку. Мана ëзишаяпти “Замонавий оғриқни қолдирувчи восита”. Бу таржима бўлаяпти, лекин ўта хато таржима. Чунки ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:13 0:00
Бевосита линк


“Ўзбекистон Россия билан муносабатларини қуюқ қилса яхши бўларди”¸

дейди самарқандлик тингловчи, Озодлик Онлайн эшиттиришига муносабат билдирар экан.

- Озодлик Онлайн эшиттиришининг баъзи бир қатнашчилари фикрларига ўз муносабатимни билдирмоқчиман. Ўзбекистон-Россия ҳақида бўлдику. Ўзбекистон Россиядан узоқлашиши керак, АҚШга яқинлашиши керак дейилди. Тўғри бу гапда жон бордир. Лекин менимча, Ўзбекистон Россиядан узоқлашмаслиги керак. Чунки 70 йил давомида тарихимиз бир бўлиб қолди. Демократия йўқ дейилган тақдирда ҳам, Ўзбекистонга нисбатан 50-60 фоиз кўп демократия бор. Ўзбекистон майли сиëсий жиҳатдан иттифоқ бўлмасин, иқтисодий жиҳатдан бир бўлиши керак деб ҳисоблайман. Масалан, қайта қуриш даврида Ўзбекистонда озгина эсган ҳуррият шабадалари марказнинг таъсири билан бўлди десак тўғрироқ бўлади, дейди самарқандлик суҳбатдош.

“Ўзбекистондан ҳўл мева чиқариш қимматга тушаяпти”


дейди Москва шаҳридан қўнғироқ қилган КамАЗ юк машинаси ҳайдовчиси Акмалхон.

- Мен Акмалхонман. Шофëр йигит. Бизни безовта қилаëтган нарса Ўзбекистондан чиқаëтган юклар. Жуда қийин бўлаяптида, айниқса мевалар.

Озодлик: Қанақа мева?

- Ҳўл мева.

Озодлик: Ўзбекистондан чиқиши қийинми?

- Ўзбекистондан чиқишга рухсатнинг ўзи 20 минг доллар берсангиз, шунда ҳамма ëқни расмийлаштириб, чиқишга рухсат деб ҳамма ëғини қилиб беришадида.

Озодлик: Бу 20 минг доллар неча тонна юкка?

- ....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:45 0:00
Бевосита линк


*************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG