Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:46

Ўзбек ëзувчисининг "Шоир ва Бин Ладен" романи инглиз тилида чоп қилинди


Ёзувчи Ҳамид Исмоилов.
Ёзувчи Ҳамид Исмоилов.

Ҳужжатли роман тарзида¸ ëзувчи Ҳамид Исмоиловга оид "Шоир ва Бин Ладен" китоби Британия ПЕН клуби ва Британия санъат кенгашининг молиявий кўмагида инглиз забонли китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди.

Қалин муқовада¸ 264 саҳифадан иборат “Шоир ва Бин Ладен” романини Glagoslav Publications нашриёти чоп этди.

Романни англиялик таниқли таржимон Эндрю Бромфилд инглиз тилига ўгирди.

Роман муаллифи Ҳамид Исмоиловнинг Озодликка айтишича¸ бу асар 2001 йилнинг 11 сентябридан кейин ўзбек тилида ëзила бошланган.

Муаллифга кўра¸ бу китоб таниқли немис шарқшунос олимаси Анна-Мари Шиммел билан суҳбатлар асносида, “Сиз қўрққан ва мен қўрқмаган Ислом” деган сарлавҳада остида илк бор ëзилган.

Кейин китоб сарлавҳаси “Ўлим эмас, ўлим томон йўл ўлимнинг ўзидан каттароқ хаёл” дея ўзгартирилиб нашрдан чиқарилган.

Пир излаб Бин Ладенни топган ўзбек шоири

“Шоир ва Бин Ладен” романи нима ҳақида¸ деган саволимизга жавоб берган муаллиф ойнинг кўринмас тарафини ëритиш мақсадида бу китобга қўл урганини айтади:

- Бу китобни ислом экстремизми деган сийқа тушунча доирасини кенгайтириш¸ ҳақиқат турли тарафлар кўз қарашини ифода қилган мураккаб ҳодиса эканини тушунтириш мақсадида ëздим, дейди Ҳамид Исмоил.

Романдаги воқеалар¸ сўфийлик илдизларини ўрганган Белги исмли ўзбек шоирининг Ҳиндистон тоғларида ўзига пир излагани ва пировардида исломий жанггарилар билан учрашгани тафсилотларидан иборат.

Жума Наманганий ва Тохир Йўлдош етакчилигидаги Ўзбекистон Исломий ҳаракати жанггарилари билан учрашган шоир Белги роман ниҳоясида Ал-Қойда террорчи тармоғи етакчиси Усама Бин Ладен билан ҳам юзлашади.

Ўтган асрнинг 90-йилларида Фарғона водийсида кузатилган исломий кўтарилиш тафсилотлари ҳам романдан кенг ўрин олган.

Китобхон шоир Белги кўзи орқали Қундузнинг АҚШ қўшинлари тарафидан ишғол қилиниши ва Шибирғондаги қамоқхона икир-чикирларига гувоҳ бўлади.

Қуйида Ҳамид Исмоил билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:32 0:00
Бевосита линк


Новқатлик мерганнинг Лондонлик ëзувчига айланиши

Ҳамид Исмоилов 1954 йили Фарғона водийсидаги Новқат қишлоғида туғилган. Ҳарбий билим юртини тугатиб, зирҳли қуролдан ўқ отувчи мерган гувоҳномасини олди.

Ҳарбий маслакдан воз кечган Ҳамид Исмоилов Тошкент давлат университетида филологиядан таҳсил олди. Илк шеърлар китобини 1987 йил Тошкентда рус тилида чоп қилдирди.

Ҳамид Исмоилов 1992 йили бир гуруҳ хорижий журналистлар билан биргаликда “Ҳилолга ошиқ Фарғона” ҳужжатли филмини суратга олганидан сўнг расмий Тошкент назарида исталмаган шахсга айланди.

1992 йилда Ўзбекистондан чиқариб юборилганидан кейин ёзувчи Франция, Германия, АҚШ, Буюк Британия ва Россияда бир неча китобларини эълон қилди.

Ҳамид Исмоиловнинг асарлари ҳозир ҳам Ўзбекистонда тақиқланган.

Ҳамид Исмоилов “Темирйўл” романи ва бошқа китоблари билан биргаликда Эдинбург китоб ярмаркасига таклиф этилган.

Ҳамид Исмоилов ушбу анжуманнинг "Қамоқдаги ёзувчилар" дастури доирасида ҳалигача Ўзбекистон қамоқхонасида ётган ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг асарларидан парчалар ўқийди.

Исмоиловнинг асарлари Британиянинг “Rossica”, АҚШнинг “Aatsee” адабий совринларига лойиқ кўрилган.
XS
SM
MD
LG